Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
380
ривожлантирилмаслиги,
одам
ларнинг
ўз
қобилиятига
кўра
бошқалардан ажралиб туришлари
давлат
ва
жамият
томонидан
маъқулланмаслиги
инсоннинг ўз қизиқишлари ва мақсадлари
йўлидаги интилишлари давлат ва жамият
томонидан
рағбатлантирилиши
бўйича
ҳуқуқий, моддий, маънавий ва ташкилий
имкониятлар механизмининг амал қилиши
Раҳбар кадрларни танлаш, улар захирасини ташкил этиш, тайёрлаш, тавсия қилиш
хизматини ташкил этиш борасидаги муаммолар муҳим вазифаларни англаш баробарида
тегишли қонун, меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмаётгани, низом ва дастурлар ҳамда етарли
даражада замон талабларига мос илмийуслубий қўлланмаларнинг ишлаб чиқилмаётганлиги
интеллектуал ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги вазифаларни орқага суриб
келмоқда. Бу ўз ўрнида давлат хизматидаги раҳбар ходимларнинг ахлоқий нормалар асосида
фаолият кўрсатишини рағбатлантирувчи ва назорат қилувчи яхлит тизимнинг ташкил
этилмаётганлигида кўзга ташланмоқда.
Хулоса ва
таклифлар
Ҳудудлардаги малака ошириш марказлари ўқув дастурларини такомиллаштириб бориш
бугунги даврнинг талабларига мос келади.
Қайта тайёрлаш бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш зарур. Кўп ўқув
марказларида ўқув қўлланмаларининг етишмаслиги улар фаолияти самарадорлигига салбий
таъсир кўрсатиши кузатилади. Қайта тайёрлашнинг амалиёт қисмини такомиллаштириш
мақсадга мувофиқ бўлади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, давлат хизматчилари
салоҳиятини кўтариш учун назарий билимлар билан бирга уларнинг амалий кўникмаларини
ҳам мунтазам равишда кучайтириб бориш муҳим ўрин эгаллайди.
КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ ЎҚУВЧИЛАРНИ ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР
ЁРДАМИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ
УМАРОВА Ш.У.,
Тошкент вилояти Зангиота тумани 11-мактаб ўқитувчиси
Мустақил Ўзбекистон Ресупубликасининг стратегик вазифаларидан бири келажакдаги
барча эзгу ишларни амалга оширишга қадар бўлган жисмоний соғлом ва маънавий баркамол
шахсни вояга етказишдан иборат. Бу вазифаларни амалга ошириш учун ўқув
ишларни
режалаштиришда ва самарали олиб боришда янгича ҳамда ижодий ёндашиш давр талабидир.
Бу фаолиятни амалга ошириш учун эса кичик мактаб ёшидаги болаларни жисмоний
тарбия тизимини ривожлантириш, такомиллаштириш, болаларни ҳаракат маҳоратини ошириш
чоратадбирларини ишлаб чиқиш зарур.
Кичик мактаб ёшидаги болаларнинг тарбиясида, уларни жисмонан бақувват, ақлан
баркамол бўлиб етишишларида жисмоний тарбия фани етакчи ролни ўйнайди. Ўқувчиларни
жисмоний тарбиялашнинг турли хил шаклларидан фойдаланиш мактабда нафақат жисмоний
тарбия ўқитувчисининг
вазифаси, балки бошланғич синф ўқитувчиларининг, мактаб
жамоатчилигининг ва мактаб ёшлар уюшмаси фаолларининг ҳам бевосита вазифасидир.
Маълумки, болаларнинг ҳар томонлама ривожланишида ўйин асосий фаолият тури
бўлиб ҳисобланади. Бола ёшлигида қанчалик кўп ўйнаса, бу унинг мактабда яхши ўқишига
ва кейинчалик меҳнат фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ўйин бу бола фаолиятининг
ёрқин тури, ўйин жараёнида унинг иродаси, ҳиссиёти, эҳтиёжи, қизиқишлари,
таъсирчанлиги, яъни бутун шахсияти шаклланади. Ўйин – ижтимоий воқеликдаги ҳаракат
қилиш ва уни англашга қаратилган жараёндир. Кичик мактаб ёшдаги болаларга асосий
буюмлар билан бажариладиган қизиқарли ҳаракатлар бўлса, бола катта бўлган сари ўйиндаги
катталар ҳаракатларини ва муносабатларини қайта акс эттиришига хизмат қилади. Қадимдан
халқимиз болаларига турли халқ ўйинларни ўйнатиб ўргатиб келганлар ва ўйинлар орқали
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
381
уддабуронлик, чаққонлик, топқирлик, меҳршафқатлилик
каби фазилатларни таркиб
топтириб, меҳнатга ўргатиб борилади.
Ҳаракатланишига кўра ўйинлар икки турга бўлинади:
Кам ҳаракатли ўйнлар.
Ҳаракатли ўйинлар: “Овозидан топ”, “Бир хилини топ”, “Чори чанбар”, “ Беш тош”,
“Учинчиси ортиқча”, “Кун ва тун”, “Арқон тортиш”, “Ўртага тушар” ва ҳ.
Бошланғич синф ўқувчисининг жисмоний хаттиҳаракатларга бўлган эҳтиёжининг
юқорилиги унинг ёш ва физиологик хусусиятлари билан асосланади. Бу даврда боланинг
суякмускул тизими шаклланишда давом этиб, унинг организмида суяклашиш даври
кечаётган бўлади. Ана шу ҳолатнинг ўзи унинг жисмоний хаттиҳаракатларга бўлган
эҳтиёжини оширади. Ўқувчилардаги бу эҳтиёжни қондиришда ҳаракатли ўйинлардан
мақсадли ва ўринли фойдаланиш зарурдир. Қуйида бошланғич синфларда ўтказилиши
мумкин бўлган ҳаракатли ўйинлардан намуналар келтириб ўтамиз:
Арқон тортиш ўйини.
Майдон бўйлаб арқон қўйилади. Уни ўртасини қизил тасма билан белгиланади. Ерда
майдон ўртасидан икки метрли иккита параллел чизиқ ўтказилади. Икки команда арқон
бўйлаб икки томонида туради. Ўқитувчининг сигнали бўйича қўлларига арқонни оладилар ва
ердан кўтарадилар, шундан сўнг сигнал бўйича ўз томонларига арқонни торта бошлайдилар.
Қачонки гуруҳлардан бири арқонни ўз гуруҳига тортиб олгандан сўнг ўйин тўхтатилади.
Ўйинчилар майдонларини ёки жойларини алмаштирадилар. Ўйин такрорланади.
Қайси гуруҳ ўз томонига кўп марта арқонни тортиб ўтказса, ўша команда ғолиб
бўлади. Ўйинчиларни арқонни қўйиб юборишига рухсат этилмайди.
Кун ва тун ўйини.
Иккита команда майдон ўртасида икки қадам масофада бирбирига орқасини ўгириб
туради. Битта командага “кун”, бошқасига “тун” деб ном берилади. Ҳар бир команда ўзини
томонида майдонда 1012 м масофада “уйи” бўлади. Ўйинни олиб борувчи тўсатдан битта
командани номини айтади, масалан “кун” дейди. Бу команда тезда ўз “уйига”
югуриб
кетади, бошқа командани ўйинчилари уларни қувлаб етади ва пента қилади, пента
қилинган ўқувчиларни санаб чиқади шундан сўнг ўз командасига қўйиб юборади.
Барча сафда ўз жойига турадилар, ўйин такрорланади. Энг муҳими гуруҳларни
қатъий алмаштирмаслиги керак, чунки ўқувчилар диққат билан эшитадиган бўладилар.
Битта “кун” кетмакет қайтарилмаслиги зарур. Югуришгача сигнал беришдан олдин,
ўқувчиларга диққатини бўлиш учун мураккаб бўлмаган машқлар берилади.
«Қопқон» ҳаракатли ўйини.
Ўйин ўйновчилар икки тенг бўлмаган гуруҳга бўлинадилар. Ўзлари тахминан
(ўйнаётган болаларнинг учдан бири) доирақопқон ҳосил қиладилар. Бошқалари сичқон
бўлиб доирадан ташқарида бўладилар.
Қопқон ҳосил қилиб турган болалар, бирбирларининг қўлларидан ушлаб, гоҳ чап
томонга, гоҳ ўнг томонга юриб қуйидаги шеърни айтадилар:
Do'stlaringiz bilan baham: