Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet



Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ 
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ
ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ 
ҲУДУДИЙ МАРКАЗИ 
ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИЛИГИНИ 
ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВЛАР:
МУАММО ВА ЕЧИМЛАР 
Республика илмий-амалий конференция материаллари 
ИННОВАЦИОННЫЕ ПОДХОДЫ В ПОВЫШЕНИИ 
ПРОФЕССИОНАЛЬНОЙ КОМПЕТЕНТНОСТИ УЧИТЕЛЯ: 
ПРОБЛЕМЫ И ИХ РЕШЕНИЯ 
Материалы республиканской научно-практической конференции 
INNOVATIVE APPROACHES IN IMPROVING 
PROFESSIONAL COMPETENCE OF TEACHERS: 
PROBLEMS AND SOLUTIONS 
Materials of the republican scientific and practical conference 
 
Тошкент – 2019 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 

УЎК 511.1(075) 
KБK 22.130я7 
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: 
муаммо ва ечимлар. Республика илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент 
вилояти ХТХҚТМОҲМ, 2019. – 430 б.
МАСЪУЛ МАҲАРРИР: 
Б.Ф. Ялгашев – ТВХТХҚТМОҲМ директори, ф.-м.ф.н., доцент 
ТАҲРИР ҲАЙЪАТИ: 
Э.З. Имамов – физика­математика фанлари доктори, профессор 
Б.З. Мирҳолиқов ­ ТВХТХҚТМОҲМ директори ўринбосари 
М.А. Зайнитдинова – педагогика фанлари номзоди, доцент 
М.Э. Мусаева – педагогика фанлари номзоди 
Д.С. Саримова – илмий котиб 
Ф.У. Қодирова – педагогика фанлари номзоди, доцент 
Ў.Р. Саидов – бўлим бошлиғи 
Н.М. Халикова – катта ўқитувчи 
С.Н. Исамова – катта ўқитувчи 
В.К. Цой – катта ўқитувчи 
Тузувчилар: М.А. Зайнитдинова, Д.С. Саримова, Н.М. Халикова 
Саҳифаловчи ва дизайнер: Т.А. Пернекулов 
Тўпламга киритилган мақола ва тезислардаги далил, рақам ва маълумот-
ларнинг тўғрилигига муаллифлар масъулдирлар. 
Анжуман материаллари тўплами Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта 
тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази Илмий­методик кенгаши 
қарори (12.11.19, № 6­А) билан нашрга тавсия этилган.


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 

КИРИШ 
Глобаллашув жараёнларида ўқитувчининг касбий компетентлилиги ва педагогик 
маҳоратини ошириш, шу орқали ўқувчилар томонидан билимларни Давлат таълим 
стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирилиши ҳамда узлуксиз таълим сифати ва 
самарадорлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон 
Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 
тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ­5712­сон Фармонида Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта 
ва мактабдан ташқари таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини 
белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий­ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни 
сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ўқув­тарбия жараёнига таълимнинг инновацион 
шакллари ва усулларини жорий этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълимини бошқариш тизимини 
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора­тадбирлар тўғрисида»ги ПФ­5538­сон Фармонига 
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш 
концепциясида қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб PISA (The Programme for International 
Student Assessment) Халқаро миқёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича 
жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш;
узлуксиз таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек, 
профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; 
ўқитиш 
методикасини 
такомиллаштириш, 
таълим­тарбия 
жараёнига 
индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма­босқич татбиқ этиш вазифалари белгилаб 
берилган. 
Юқоридаги вазифаларнинг бажарилишида ўқитувчининг касбий компетентлилиги ҳам­
да педагогик маҳоратини ошириш ва у орқали узлуксиз таълим сифати ва самарадорлигини 
таъминлаш таълим тизими олдида турган муҳим вазифалардан биридир. 
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувларга оид 
халқаро ва маҳаллий илмий тадқиқотларни тўплаш, тажрибаларни ўрганиш, аниқлаш ва 
таълим тизимида оммалаштириш масалалари илмий анжуманнинг асосий мақсадини ташкил 
этади. 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясини амалга 
оширишда ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишнинг илмий ва назарий 
муаммолари; умумтаълим мактабларида ўқувчи­ёшлар билан ишлашда илғор педагогик­
психологик ёндашувлар; ўқув фанларини ўқитишнинг долзарб масалалари, ўқувчиларда 
креатив фикрлашни шакллантириш методлари, шунингдек, умумтаълим мактабларида 
инклюзив таълимни амалга ошириш имкониятлари юзасидан таклифлар, тавсиялар ишлаб 
чиқилиши лозим. 2019 йилнинг 20 ноябрида Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини 
қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида “Ўқитувчининг касбий 
компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида 
ўтказилган республика илмий­амалий конференциясида айнан шу масалалар муҳокама 
этилиб, уларнинг ечимини топишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди. 
Мазкур тўпламда илмий анжуманда иштирок этган Халқ таълими вазирлиги, Олий ва 
ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасалари, ҳудудий халқ 
таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари про­
фессор­ўқитувчилари, тадқиқотчилар, талабалар, мактаб амалиётчи ўқитувчиларнинг илғор 
тажрибаларини ифода этувчи мақолалари, илмий тезислари жамланган. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 

ЯЛПИ ЙИҒИЛИШ 
ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ОШИРИШДА МАЛАКА 
ОШИРИШ ТИЗИМИНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ 
ЯЛГАШЕВ Б.Ф., ф.-м.ф.н., доцент, 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish