Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
370
яратилган тарбиявий қадриятлар, маънавий мерос, мутафаккирларнинг педагогик қарашлари,
ғоялари, уларнинг дидактик асарлари ёш авлодни ҳар томонлама етук, баркамол шахс
сифатида шакллантириш, уларга тўғри таълимтарбия беришга хизмат қилади.
Узлуксиз
таълим
жараёнида
IXXII
асрларда
фаолият
кўрсатган
Шарқ
мутафаккирларининг тарбиявий қадриятлари,
бой педагогик мероси, ёш авлод таълим
тарбиясига оид қарашлари, айниқса, ахлоқодоб, инсоф, диёнат, иймон, эътиқод, виждон,
меҳнатсеварлик, илмсеварлик, инсонийлик хусусидаги ғоялари баркамол шахсни ҳар
томонлама ва уйғун ривожлантиришда асосий восита бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек,
уларнинг таълимийахлоқий қарашларида асосий ўрин тутган илмсеварлик, ватанпарварлик,
эркинлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, иймонэътиқодлилик, ҳалоллик, ахлоқий
поклик, одиллик, биродарлик, ҳурфикрлилик каби баркамол инсон тарбиясига хос ғояларни
ёш авлод онгига сингдириш муҳим дидактик қимматга эга.
IXXII асрларда фаолият кўрсатган Шарқ мутафаккирлари ёш авлод таълимтарбиясига
оид қарашлари билан Шарқ халқлари маънавиятини ривожлантириш ва улар маданиятининг
тараққиёти ҳамда ижтимоийпедагогик фикр ривожига салмоқли ҳисса қўшганлар. Уларнинг
таълимоти мазмунида инсонни баркамолликка чорловчи мезон сифатида ақлидрок ҳамда
таълимтарбия ётади. Шу нуқтаи назардан мутафаккирлар таълимотини ўрганишга
йўналтирилган фаолият ўзининг бир қадар мураккаб тарихиймаънавий илдизига эга.
Шунинг учун ҳам, узлуксиз таълим жараёнида мутафаккирларимиз томонидан яратилган
қадриятлардан фойдаланиш кутилган самарадорликка эришиш имконини беради.
Шарқ халқларида, айниқса ўзбекларда
фарзанд оила, отаона муносабатларини
мустаҳкамловчи муҳим асос ҳисобланади. Оилада фарзандни дунёга келиши отаонани меҳр
оқибат, ўзаро бирбирини тушуниши ва ҳамкорлигини таъминловчи, ундаги қувонч ва
қайғуларни биргаликда ҳал қилишга ундовчи восита ҳисобланади. Буларнинг барчаси
узлуксиз таълим жараёнида ўқувчиталабалар онгига сингдирилиши керак.
IXXII асрларда фаолият кўрсатган Шарқ мутафаккирларининг маънавийахлоқий,
тарбиявий ғоялари, қарашларини ёшлар онгига етказиш учун уларнинг ҳаётий фаолиятлари,
бой ҳаётий тажрибалари ҳамда маънавийпедагогик меросларини тақдим этиш лозим.
Малака ошириш курсларида тингловчиларга мазкур қадриятларнинг қимматлилик
даражасини тушунтириш зарур.
Илмий манбалар таҳлилидан маълумки, мутафаккирларнинг тарбиявий қадриятлари,
педагогик мероси марказида баркамол шахс тарбияси масаласи туради. Зеро,
баркамол
шахсни шакллантиришда унинг маънавийахлоқий, ақлий, жисмоний тарбиясига алоҳида
эътибор қаратиш лозим.
Мутафаккирлар нафақат ўз даври, балки бугунги кундаги дунё фани ҳамда маданияти
тараққиётига катта ҳисса қўшганлар. Назарий билимлар ҳамда тажрибаларни Шарқ
мутафаккирларининг илмий таълимотлари ва миллий педагогик мероси асосида
шакллантириш узлуксиз таълим жараёнида самарадорликка эришиш имконини беради.
Шарқ алломалари томонидан қолдирилган маърифат, маданият ва маънавиятни бугунги
ёш авлодга ўргатишнинг йўллари, воситалари, шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш лозим.
Буюк мутафаккирларнинг комил инсон, баркамол авлод таълимтарбиясига оид
таълимотлари миллий камолотнинг бугунги ва эртанги куннинг истиқболларини
таъминлашга қаратилган.
Таълимтарбия
воситасида
бутун
инсоният,
айниқса
ёшларнинг
маънавий
баркамоллиги қарор топтирилади. Шунингдек, шахс дунёқараши, эътиқоди, эзгулик,
гўзаллик, яхшилик, адолатлилик каби шахсий сифатлари айнан таълимтарбия асосида
шакллантирилади. Шу нуқтаи назардан шарқона таълимтарбия миллий қадрият
ҳисобланади. Мазкур қадрият воситасида ёш авлодни тарбиялаш, уларга таълим бериш
бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.
Ёш авлоднинг онги, дунёқараши,
маънавияти, маданиятини шакллантирувчи таълим
тарбия азалазалдан ўзбек халқи фаровонлигини таъминловчи восита ҳисобланади. Шундай
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
371
экан, бўлажак мутахассисларни Шарқ мутафаккирлари
ҳаёти, фаолияти,
ижоди билан
таништириш,
уларнинг
шахс
таълимтарбиясига
оид
қарашлари,
таълимотлари,
ёндашувларидан фойдаланиш кутилган самарадорликка эришиш имконини беради.
Буюк олим Абу Райҳон Беруний Маъмун академиясида фаолият кўрсатган вақтда ўрта
асрларнинг асосий фанлари: астрономия, физика, математика, геодезия, география, геология,
фармокогнозия, фалсафа, хронология, фанлар тарихи ва бошқа илмий соҳаларга улкан ҳисса
қўшган. Шу билан бир қаторда у ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратган.
Тарихий манбалардан маълумки, Абу Райҳон Берунийнинг ўз даври илмфанининг
турли соҳаларига оид 160 дан ортиқ асарлари, бир неча тиллардан таржималар, ёзишмалар
мавжуд. Жумладан, “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Геодезия”, “Ҳиндистон”,
“Масъуд қонуни”, “Сайдан”, “Жавоҳир” каби асарлари турли йўналишларда бўлиб, уларнинг
мазмунида
табиат ва жамият, давлатчилик асослари, дунёвий ҳамда диний масалалар,
шунингдек, ёшлар тарбияси муаммолари асосий ўринни эгаллайди.
Абу Райҳон Беруний асарларини ўзининг ҳаётий тажрибаси, кузатишлари ҳамда
аждодлар илмий меросига таянган ҳолда яратган. У илмий табиатшуносликка асос солган
алломалардан бири ҳисобланади. Бунда табиат қонуниятлари,
инсон ва табиат
муносабатлари, ер шари ва унинг ўз ўқи атрофида айланиши масалаларини очиб берган.
Берунийнинг табиатшунос ҳақидаги фикрлари, қарашлари Европа олимларини томонидан
ривожлантирилган. Мутафаккир буюк юнон мутафаккири Арасту қарашлари тан олган,
ривожлантирган, заиф томонларига эса танқидий нуқтаи назардан ёндашган.
Хулоса қилиб айтганда Абу Райҳон Берунийнинг ёш авлод тарбиясига оид
қадриятлардан олий таълим жараёнида фойдаланиш кутилган
самарадорликка эришиш
имконини беради. Унинг тарбиявий мероси ўзбек халқи маънавий бойлиги сифатида жаҳон
маданиятига муҳим ҳисса қўшган.
Узлуксиз таълим жараёнида ёш авлодни ҳар тамонлама ривожлантириш учун Шарқ
мутафаккирларининг тарбияга оид қадриятларидан фойдаланиш, маънавиймаърифий
қарашларини ўрганиш ва уларнинг имкониятларини тўлиқ таҳлил қилиш зарур.
ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ
ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: