Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
361
ёшларнинг матнни ўқиш ва тушуниш даражалари сифатини баҳолаб берувчи халқаро
баҳолаш тизимидир. Ушбу синов тури ҳар 5 йилда бир марта ўтказишга мўлжалланган
бўлиб, унинг охирги 2016 йилги тадқиқотлари натижаларига кўра
Россия Федерацияси
етакчилик қилмоқда. PIRLS халқаро тадқиқотида мақсади турли хил таълим тизимидан
иборат бўлган давлатлардаги бошланғич мактаб ўқувчиларининг ҳар хил ютуқларга
эришишга сабаб бўлувчи таълим тизимидаги ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва
баҳолашдан иборатдир. Албатта бундай тадқиқот халқ таълими соҳаси ходимлари, олимлар,
методистлар, ўқитувчилар, отаоналар ва жамоат вакиллари учун катта аҳамиятга эгадир.
Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро асоциацияси бутун дунё бўйлаб таълимни
баҳолаш, тушуниш ва яхшилаш бўйича иш олиб борадиган миллий тадқиқот институтлари,
тадқиқот агентликлари, олимлар ва таҳлилчиларнинг халқаро ҳамкоридир. Мазкур
нотижорат ва мустақил ташкилот тармоғида 60 дан зиёд мамлакатлар ҳамда 100 дан ортиқ
таълим муассасалари иштирок этмоқда. 1958йилдан буён йилдан буён IEA ўқувчиларнинг
математика, табиий фанлар ҳамда ўқиш саводхонлиги бўйича саводхонликларини баҳолаш
жараёнида таълим тизимидаги камчиликларини бартараф этиш бўйича чоратадбирлар ҳамда
мақбул тавсиялар яратиши билан бошқа халқаро ташкилотлардан ажралиб туради.
PIRLS дастурининг 2021 йил учун мўлжалланган тадқиқотларида Ўзбекистоннинг
иштирок этиши ташаббуси IEA ташкилоти томонидан катта олқишлар билан қарши олинди
ва ташкилот томонидан барча керакли ёрдам ва тавсиялар берилиши таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда PIRLS2021 тадқиқотларида иштирок этиш шартлари,
тадқиқотларни амалга ошириш босқичлари, тадқиқотларнинг самарали ташкил этишига
қаратилган йўриқномалар ва бошқа кўплаб вазифалар белгиланган.
TIMSS – (Trends in International Mathematics and Science Study) мактабда математика,
аниқ ва табиий фанлар сифатини тадқиқ қилувчи халқаро тадқиқот бўлиб, жаҳон
мамлакатлари таълим тизимида кенг тадбиқ этилмоқда. TIMSS дастури таълим соҳасидаги
ютуқларни баҳолаш халқаро асосиацияси IEA (International Association for theжаҳон
Evaluation of Educational Achievements) томонидан ташкил этилган бўлиб, ушбу тадқиқот 4
ва 8 синф ўқувчилари
орасида математика, аниқ ва табиий фанлар бўйича таълимнинг
сифати, даражаси, фанга бўлган муносабати ва қизиқишини аниқлайди. Ҳар тўрт йилда бир
маротаба олиб борилади. Ушбу тадқиқот PIRLS тадқиқотига ўхшаб, ўқувчилар, мактаб
маъмурияти ва ўқувчилари орасида қўшимча сўровномалар ўтказади ва фан соҳасида
тўсқинлик қилаётган асосий омилларни аниқлайди. Бу эса ўша мамлакатда ишлаб
чиқарилган таълим стандартларини ва таълим самарадорлигини бошқа давлатлар билан
солиштириб кўриш имконини беради. 2015 йил TMSS тадқиқотлари натижаларига кўра
АҚШ, Сингапур, Гонконг, Корея Республикаси, Япония, Россия,
Буюк Британия каби
давлатларнинг таълим тизими энг юқори кўрсаткичларни эгаллаган. Шуни эътироф этиш
лозимки,
айни
пайтда
шу
давлатларда
юқори
технологияларни
ўзлаштириш,
саноатлаштириш ва юксак даражадаги тараққиётга эришиш мақсадида аниқ фанларни юқори
даражада ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилиб, унда ўқувчилар туғма истеъдод ва
қобилиятларига кўра ўз устида доимий ишлаш ҳамда аниқ фанларни ўқитишда гуруҳ ёки
синфдаги ўқувчилар сонининг 16 нафардан ошмаслиги белгиланган. Бундай тажриба АҚШда
ҳам мавжуд бўлиб, 1999 йилдан бошлаб битта ўқитувчи 40 минутлик дарс машғулоти
давомидa 16 та болага билим ва тарбия бера олиш имкониятига эга эканлигини инобатга
олган ҳолда президент қарори билан таълим муассасаларидаги гуруҳларда ўқувчилар сони 16
нафар этиб белгиланган.
TALIS (The Teaching and Learning International Survey
(TALIS)) раҳбар ва педагог кадрларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш ва
таълим олиш муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг иш шароитларини ўрганиш учун.
Бугунги кунда TALIS тадқиқотида иштирок этаётган давлатлар сони 46 тага етди.
Австралия, Австрия, Белгия, Бразилия, Болгария, Дания, Венгрия, Исландия, Ирландия,
Италия, Корея, Латвия,
Малайзия, Малта, Мексика, Норвегия, Польша, Португалия,
Словакия, Словения, Туркия, Эстония ва бошқаларда ўтказилади. ТALIS иқтисодий
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
362
ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти томонидан олиб бориладиган ўқитувчиларнинг
иш фаолиятлари ва мактабларда қандай шароитлар мавжудлигига қаратилган биринчи
халқаро таққослаш ишидир. ТALIS 2008 йилдан бошлаб ҳар беш йилда бир марта
ўтказилади. Ушбу тадқиқот мактаб самарадорлигини таъминлашда
етакчилик ролининг
аҳамиятига қараб, мактаб раҳбариятининг ролини таҳлил қилиш ва ўқитувчиларга ёрдам
беришни ўз ичига олади.
TALIS лойиҳаси ўқитувчиларни идрок қилиш, баҳолаш ва
мукофотлашни ўрганиш, шунингдек, уларнинг касбий талабларини ва касбий ривожланиш
эҳтиёжларини қондириш даражасини таҳлил қилишга қаратилган.
– Тадқиқотнинг яна бир манбаи – Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг
ўқитувчилар масалалари бўйича хулосаси: (ИҲТТ, 2005), бу эса миллий ва халқаро
даражадаги ўқитувчилар ҳақида яхшироқ маълумот олиш зарурлигини кўрсатади.
Тадқиқотнинг мақсади: сиёсий қарорлар қабул қилиш учун фойдали маълумотлар бериш ва
мактаб фаолиятининг қуйидаги асосий жиҳатларини таҳлил қилишдир:
мактаб бошқарувининг роли ва фаолияти;
ўқитувчилар ишини баҳолаш ва қайта қабул қилиш;
ўқитувчиларни касбий ривожланиши ва малакасини ошириш;
ўқитиш ва педагогик амалиётлар ҳақида ўқитувчиларнинг нуқтаи назари ва
муносабатини ўрганиш.
TALISнинг умумий вазифаси:
Халқаро таълим сиёсатини ўз вақтида ва самарали ишлаши учун шароит яратади.
Ўқитувчилар ва уларнинг иш фаолияти бўйича халқаро ва сиёсий техник
иқтисодий таҳлил кўрсаткичларини беради.
Давлатлараро таҳлиллар, муаммоларни ҳал қилишда тажриба алмашиш,
турли
муваффақиятли стратегияларни ва мактабларнинг таълим муҳитига таъсири
ва
ўқитувчиларнинг самарали ишлашини ўрганишга имкон беради.
Бугунги кун раҳбари энг аввало таълим муассасининг ҳар бир иштирокчисининг ўз
фаолиятини амалга ошириши учун керакли бўлган шарт шароитларни амалга ошириши
керак. Ўқитувчиларнинг фаолиятлари эса шахсни тарбиялаш жараёнида таълимтарбия
олиш шароитларини яратиш, уларнинг эҳтиёжларини қондириш ва қобилиятларини очиш
ҳамда ривожлантиришга йўналтирилган бўлмоғи лозим.
Бугунги давр ва муҳит PISA, TIMSS, PIRLS, STEAM, TALIS ва бошқа халқаро
дастурларнинг топшириқларига ўхшаш миллий тестларни ҳам ишлаб чиқишимиз, улар
асосида синовларни ташкил этиш орқали ўқувчиларнинг компетенцияларини
ривожлантириб боришни тақазо қилади. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун юқори
малакали мутахассислар ва тестологларни тайёрлаш мақсадида янги ўқув курслари ташкил
этилиши мақсадга мувофиқдир.
ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ – ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ
ЙЎНАЛИШЛАРИДАН
БИРИ СИФАТИДА
Do'stlaringiz bilan baham: