Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   213
 
 
6.7.2. LMDS/MVDS тизимлари 
Локал кўп нуқтали тақсимланувчи тизим – Local Multipoint 
Distribution Service (LMDS) концепциясининг пайдо бўлиши кенг 
полосали кириш тизимлари соҳасида кейинги қадам бўлди. 
Унинг дастлабки тажрибалари 1992 йилда Нью -Йорк шаҳрида 
ўтган. Биринчи ҳақиқий LMDS тизими Нью- Йоркнинг Брайтон 
Бич районида, кабелли телевидение тармоғи билан қамраб 
олинмаган худудда, Cellular Vision компаниясининг уяли 
телевизион тармоғида ишга туширилган. 
LMDS 
даставвал 27,5-29,5 ГГц ли диапазонда ишлаш учун 
мўлжалланган эди, бироқ холат региондаги частоталар 
тақсимотига боғлиқ бўлганлиги туфайли бошқа частоталар 
олинган. Европада худди юқоридаги тизимга ўхшаш 
MVDS 
(Multipoint Video
Distribution Systems) - тизим пайдо бўлган ва у 
40,5-42,5 ГГц диапазонда (Европада аналог телевидение 
эшиттиришлари учун мўлжалланган диапазонда) ишлашга 
мўлжалланган. 
Ҳар бир ретрансляторнинг қамров радиуси катта 
бўлмаслиги ва улардаги гуруҳларда кам қувватли узатгичлардан 
(узатгич қуввати ўн ваттдан ошмаган ва ҳар бир каналга 100-
300мВт 
тўғри 
келган) 
фойдаланилганлиги 
туфайли 
телеэшиттришлар радиуси бор йўғи 3-8 км ни ташкил этгани 
учун LMDS/MVDS тизимлари сотали телевидение деб 
номланганлар. Ундан ташқари миллиметрли диапазонда радио 
тўлқинларнинг сўниш қиймати етарлича юқори, бироқ бошқа 
тарафдан бу диапазонда тўлқинлар қайтиши нисбатан кам 
йўқотишлар билан намоён бўлади. Натижада мураккаб шаҳар 
қурилишлари шароитида аксланган сигналлар билан ишлашдан 
самарали фойдаланиш мумкин.
LMDS/MVDS тизимларининг частота тақсимланишлари 
сунъий йўлдош телеэшиттириш тизимлари каби (19,5-39МГц 


301 
диапазонда) ва QPSK, QAM -модуляция усулларидан 
фойдаланиладилар. Уларнинг ишчи диапазони эгалланмаган 
частота ресурсининг мавжудлиги билан аниқланади ва мисол 
учун: 10, 24, 31, 38 ГГц бўлишлари мумкин. Бундай тизимлар 2 
ГГцли частота полосаси кенглигида 96 дан 128 гача бўлган 
аналог телевизион каналларни ёки 1000 яқин рақамли каналларни 
узатиш имконини беради. 
LMDS/MVDS 
тақмоқларининг 
уяли 
структурасида 
сигналларни турли поляризация билан узатиш, йўналтирилган 
антенналарни қўллаш, бир хил каналлардан хилма хил соталарда 
фойдаланиш каби ишлар тизимнинг частоталарини тақсимлаш 
режалари учун кенг имкониятлар очади. 
6.29 -расмда MVDS тизимининг узатувчи ва қабул қилувчи 
қисмининг тузилмавий схемаси келтирилган. Рақамли пакетлар 
шакллангандан сўнг, каналлар модуляцияланадилар ва кенг 
полосали узатгичларга киритиш учун бирлаштириладилар. Бунда 
алоҳида индивидуал узатгичлардан ҳам фойдаланиш мумкин. 
Узатгичда сигнал спектри 40 ГГц диапазонга кўтарилади (бир ёки 
икки босқич орқали), кучайтирилади ва антеннага узатилади. 
Базавий станциялар узатилаётган сигналнинг қувватини ошириш, 
шунингдек частотани қайта ишлатиш ва поляризацияни 
алмаштириш ҳисобига абонентлар миқдорини ошириш имконини 
берадиган, секторли антенналар тўплами билан жиҳозланишлари 
мумкин. 
Рақамли телевидение узатишларини ташкил этишда MVDS 
мультимедиа тармоғи бош станция базасида қурилади. Ахборот 
оқимларини 
шакллантиришда 
хилма-хил 
манбаалардан 
фойдаланиш мумкин: - Интернет, эфир, кабель ва сунъий йўлдош 
телевизион каналлари ва турли худудлар ўз ички ахборот 
манабаалари. Аналог сигналлар рақамли кўринишга MPEG-2 
кодерларида 
ўзгартириладилар. 
Сервисли 
ахборотларнинг 
шаклланиши, иккита стандартлар DVB-C ва DVB-S ларнинг 
бирига асосан каналли кодлаш ва модуляциясига мувофиқ амалга 
оширилади. 


302 
6.29- расм. MVDS узатувчи ва қабул қилувчи қисмларининг 
тузилмавий схемаси 
MVDS узатгичларда қўлланиладиган қаттиқ жисмли 
кучайтиргичларнинг қувватилари сезиларли даражада кичик 
бўлади. Канал узатгичлари учун қувват ўнлик мВт ларда ва юзлаб 
каналларни узатишга мўлжалланган, гуруҳлар учун эса, бирлик 
Вт ларда ўлчанадилар. 
Уяли узатгичларга сигнални тақсимлаш оптик тола орқали, 
кам қувватли реле линиялар бўйлаб ёки MVDS тизимининг ўзи 
ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
Кўпинча 
абонентнинг 
биноси 
деворига 
антенна 
жойлаштирилади, кам шовқин берадиган конвертор ва стандарт 
ресиверлар ҳам ўрнатиладилар. Қабул учун турли конструкцияли 
антенналар:-карнайли, микрополоскали ва параболик антенналар 
қўлланишлари мумкин. 
Миллиметрли диапазонда сигналларни эфир орқали қабул 
қабул қилишдаги катта муаммоларни юзага келтирадиган 
интерференцион шовқинлар ва импульс халақитлар унчалик 
сезиларли бўлмайдилар. Бу диапазонда бўлиши мумкин бўлган 
халақитларнинг асосий манбааси сифатида узатгичларнинг 
ўзларининг аксланган сигналлари бўлиши мумкин.Шу сабаб 
жуда тор диаграммага эга, бурчак кенглиги бир неча секунд, 
қабул қилиш антенналаридан фойдаланилади. Миллиметрли 
диапазон учун бундай тор бурчакли, йўлланган диаграммани 
ҳосил қилишда ўлчами катта бўлмаган антенналар ишлатилади. 


303 
Частотанинг 
миллиметр 
диаразонидан 
дециметр 
диапазонига ўтказиш бир ёки икки босқичда амалга оширилади. 
Бу холатда конвертор гетеродинининг абсолют частота 
ностабиллиги 
ва 
натижада 
узатилаётган 
сигналнинг 
частотасининг ўзгариши ҳисобига муаммолар туғилиши мумкин. 
Ностабилликнинг ечими бўлиб, умумий оқимга узатиш томонида 
киритиладиган, гетеродин частотасини таянч-сигнал билан 
стабиллаштириш (боғлаш) бўла олади. Бу принцип DVB-C 
стандарти билан мослашадиган тизимларда қўлланилади, масалан 
Technosystem тизимларида. 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish