ISDB – T нинг DVB – T тизимидан принципиал
фарқларига
юқорида келтирилган BST – OFDM усули
доирасидаги сегментлаштириш ва маълумотларни вақтли
оралатиш кирадилар.
Оралатиш
– алоқа каналларидан юзага
287
келадиган хатоларга қарши
курашишда, самарани ошириш учун
қўлланиладиган муҳим операциядир. DVB – T тизимида, кўп
нурли тарқалиш ҳисобига, қабул қилинадиган радиосигнал
спектри частота компонентлари босилишидан юзага келадиган,
давомий пакетли хатоликларни катта бўлмаган ва хато
фрагментлар
занжирини
осон
тўғрилайдиган
частотали
оралатишдан фойдаланилади. Агар қабул қилиш шартлари жуда
тез ўзгарса, масалан, қабул қилиш терминали юқори тезликда
ҳаракатланса, частотали оралатиш етарлича бўлмайди. Вақт
бўйича оралатиш эса, параметрлари тез ўзгарадиган ва частотали
оралатиш ёрдамида кичик фрагментларга бўлинмайдиган катта
хатолик пакетларини тўғирлаш имконини беради. Вақт бўйича
оралатишдан фойдаланилганда, ISDB – T тизими телевидениеси
ёки радио қабул қилгичлари, масалан, тез ҳаракатланаётган поезд
ёки автомобилда жойлашган холатларда ҳам самарали қабулни
таъминлаш имкониятига эга.
MPEG – 2 кириш траспорти оқимининг радиосигналга
айлантирилиши:
мультиплексирлаш,
каналли
кодлаш,
модуляциялаш, шунингдек қабул қилгич функцияси ва узатиш
конфигурациясини бошқаришларини ўз ичига олади (6.22 –
расм). MPEG– 2 транспорт оқими демультиплексирланади ва
қайта мультиплексирланади, бунда маълумотлар сегменти
ташкил этилади. Каналли кодлашдан кейин маълумотлар
сегментлари OFDM частота сегментларига шакллантириладилар,
уларнинг ҳар бири канал частота полосасининг кенглигига
боғлиқ бўлган тегишли частота полосасини эгаллайдилар (6 МГц
полоса кенглиги эга канал учун 429 КГц, 7 МГц канал учун 500
КГц, 8 МГц канал учун 521 КГц). Шундай қилиб,12 та частота
сегменти 5,6МГц; 6,5Мгц ёки 74 МГц га мувофиқ полосани
эгаллайдилар.
Бир неча сегментлар, битта физик канал доирасида,
манътиқий алоқа каналлари ҳосил қиладиган,
қатлам
деб
номланадиган бир гуруҳга бирлашиши мумкин. Битта каналда
бир вақтнинг ўзида 3 тагача қатлам узатилиши мумкин (6.23 –
расм). Иерархик узатишга турли параметрли қатламларни узатиш
орқали эришилади. Ташувчиларни модуляциялаш усули, ички
288
код тезлиги ва вақт бўйича оралатиш интервалини ўзгартиришга
рухсат этилади.
6.22 – расм. ISDB – T тизимнинг узатиш чизмаси
6.23 – расм. ISDB тизимида маълумотларни каналли кодлаш.
ISDB узатиш тизимининг асосий хусусияти шундаки, унда
канални кодлаш ва модуляциялаш схемалари мослашувчан
қўлланилган. ISDB системасини яратган тадқиқотчиларнинг
изланишлари шуни кўрсатдики, агар сегментлар сони 13та бўлса,
бу барча рақамли телеэшиттирилар тизимлари учун етарли
бўлади.
OFDM частота сегметлари нафақат траспорт оқимини
мультиплексирлаш натижасида олинган маълумотларни,балки
таянч – сигналларни ҳам ўз ичига олади. ISDB тизимида узлуксиз
таянч сигналлар (CP – Continual Pilot), тақсимланган таянч
сигналлар (SP – Scattered Pilot) ҳамда мультиплексирлаш ва
узатиш конфигурациясини бошқарувчи маълумотларни ўз ичига
оладиган таянч – сигналлар (TMCC – Transnission and
Multiplexing Configuration Control – Pilot) қўлланиладилар. Ҳар
бир сегмент маълумотлари вақт давомида форматланади ва
OFDM кадрларига бирлашадилар (Битта кадр маълумотлар
ҳажми 204 та OFDM модуляцион символларига мос келади).
289
Иерархик узатишда мультиплекс кадри тушунчаси
киритилади. Мультиплекс кадри давомийлиги OFDM кадри
давомийлигига мос бўлади, бироқ мультиплекс кадрига
кирадиган транспорт оқими пакетлари сони OFDM кадрида
узатиладиган пакетлар сонидан кўпроқ бўлади. Орадаги фарқ
OFDM модуляцияси жараёнида фойдаланилган Фурье тескари тез
алмаштириши қийматига ва ҳимоя интервали катталигига боғлиқ
бўлади. Фарқ MPEG – 2 траспорт оқимига киритилган “бўш”
(NULL) пакетлар билан тўлдирилади ва аммо ишлов бериш
жараёнида улар ташлаб юбориладилар.
OFDM кадр сегментини форматлаш вақт ва частота
оралатишларидан
кейин
бажарилади.
Дифференциал
модуляциялаш (DQPSK) холатида фойдали маълумотларга
узлуксиз таянч – сигнал CР ва когерент модуляциялаш (QPSK, 16
QAM, 64 QAM) холатида – тақсимланган таянч – сигнал SP
қўшиладилар. Узлуксиз таянч– сигнал ҳар доим 0 рақамли
ташувчи ёрдамида узатилади. Тақсимланган таянч сигналлар ҳар
йигирманчи ташувчида ва ҳар тўртинчи OFDM символида
ўтадилар. Кадр таркибида узлуксиз ва тақсимланган таянч –
сигналлардан ташқари, ТМСС мультиплексирлаш ва узатиш
конфигурациясини бошқариш сигналлари, шунингдек АС
(Auxiliary Channel) қўшимча маълумотлари узатиладилар. АС ва
ТМСС учун мўлжалланган ташувчилар жойлашуви ҳар бир
режим учун махсус жадвал ёрдамида белгиланади. CР ва SP
таянч сигналлари билан узатиладиган телевизион ёки
радиодастур ҳақидаги ахборотларнинг маълумотларини, ТМСС
бошқарув сигналлари ва АС қўшимча маълумотлари билан
тўлдирилиши натижасида, ҳар бир сегментдаги ташувчилар
миқдори 1 – режимда 96 тадан 108 тагача, 2 – режимда 192 тадан
216 тагача ва 3 – режимда 384 тадан 432 тагача ошади.
Узатилаётган
радиосигнал
ташувчиларининг
сегментлари
жойлашуви, тизимнинг берилган режими талабига асосан, битта
қадамда частота ўқида таъминланадилар. Сегментлар 6.24-
расмда кўрсатилганидек рақамланадилар.
290
6.24-расм. Узатилаётган радиосигнал спектри (N
S
-сегментлар
миқдори)
Маълумотларни узатишда иерархик принципни амалга
ошириш ISDB-Т тизимининг хилма хил вариантлар шаклини
амалга татбиқ қилишга имкон яратади. Масалан: бир сегмент
радиопрограммаларни узатишга ёки кўтариб юриладиган ёки
чўнтак қабул қилувчига ажратилиши мумкин. Бошқа ҳамма
сегментлар эса, юқори аниқликдаги телевидение маълумотларига
ажратилиши мумкин ва улар стационар ТВ қабул қилгичлари
ёрдамида маълумотларни қабул қилишга имкон яратади. Шундай
қилиб, маълумотларнинг битта қатламини қабул қилиш ва
декодлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |