292
Радио спектрдан фойдаланиш самарадорлиги нуқтаи
назаридан қараганда, ATSC ва
DVB-Т тизимларининг асосий
фарқи
шундаки,
ATSC
каналда
юқори
аниқликдаги
телевидениенинг
(ЮАТ)
битта
дастурини
узатишга
мўлжалланган, DVB-Т тизими эса телевизион эшиттиришга
ажратилган частота полосаларидан самарали (узатилаётган
ахборот ҳажми нуқтаи назаридан) фойдаланиш имконини
берадиган, стандарт телевизион каналларнинг кўп дастурли
тўлдиришига мўлжалланган.
DVB-Т тизимининг асосий ютуғи шундаки, у бошқа
тизимлар
билан
максимал
даражада
мослаштирилган
(унификацияланган). DVB-Т ни ишлаб чиқишда шу
оилага
тегишли бошқа тизимлар (DVB-S, DVB-C) мослаштириш
талаблари максимал даражада ҳисобга олинган. Хусусан, DVB- S
да ҳам секремблерлаш, кодлаш ва оралатишнинг ягона схемалари
ишлатилган. DVB-Т стандарти тизими турли иш режимлар ва
фойдаланиш
шартларига
мослашиш
имконини
берувчи
кўрсатгичлар йиғиндисига ҳам эга.
Рақамли телевидение тизимларида ер усти тармоқларининг
2 та тури мавжуд: бир частотали тармоқ (SFN,Single Frequency
Network) ва кўп частотали тармоқ (MFN, Multi
Frequency
Network). SFN да барча узатгичлар битта частотада ишлайдилар.
MFN да эса тармоқдаги ҳар
бир узатгич учун индивидуал
частоталар қўлланилади. Иккала стандарт ҳам MFN тармоқни
қуриш имконини беради, бироқ фақат DVB-Т дагина SFN
самарали ишлатилади. Шунинг билан бирга,мамлакатдаги ер
усти рақамли телеэшиттиришнинг кенг қамровли татбиқ этишда,
SFN га катта зарурат туғилмаслиги мумкин.
Бир частотали
тармоқда телевизион узатгичлар нисбатан бир биридан узоқ
масофага жойлашадилар ва уларнинг сигналлари қабул қилинади.
Бунда сигналлар орасидаги фарқ туфайли, эхо –қайтиш
сигналларига ўхшаш сигналлар пайдо бўладилар ва уларнинг
кечикиш вақти DVB-T
ҳимоя интервалидан катта бўлиши
мумкин. Узатгичларнинг вақт бўйича синхронланмаганлиги
туфайли, DVB-T қабул қилгичидаги узатиш сигналлар орасида
293
символлараро интерференция мавжуд бўлади ва
умуман худди
эxо сигналлар каби кенг полосали шовқинга яқин бўладилар.
Шу билан бирга COFDM дан фойдаланган xолда синxрон
SFN ташкил қилиш мумкин, бунда қўшни узатгичдан кечикиш
қабул қилгич ҳимоя интервалидан оширмайдиган эxо –
сигналнинг келиши кафолатланади. Ундан ташқари қабул қилгич,
бу икки сигналдан қувват бўйича каттасини “танлаши” хам
мумкин. DVB-Tда бундай тармоқ учун спецификация ишлаб
чиқилган. Синхрон SFN тизимни таъминловчи DVB-T стандартда
битта катта қувватли узатгич ўрнига бир неча кам қувватли
узатгичлар гуруҳини қўллаш имконяти мавжуд, зеро бу худудни
телевизион сигналлар билан етарлича бир текис қоплашни ва шу
билан бирга худуднинг исталган нуқтасида ишончли қабулини
таъминлайди. Катта
масштабли синхрон SFN ни
8к
режимида
қуриш мумкин, бунда узатгичлар орасидаги масофа максимал
бўлади ва Dt/Tu = 14 да 67 кмгача етиши мумкин. Бундай
тармоқларни аҳолиси жуда зич бўлган мамлакатларда татбиқ
этиш мақсадга мувофиқдир.
2к
режимида эса телеузатгичлар бор
йўғи 17км узоқликда жойлаштирилиб, кичик масштабли тармоқ
қуриш мумкин. Иккала холатда ҳам
бундай телеэшиттиришлар
тармоғини қуриш
сермеҳнат эканлигини ва телестудиядан то ер
усти синхрон узатгичларигача сигнални узатиш учун юқори
тезликка эга кабель тармоғини қуриш талаб қилишини ҳисобга
олиш керак. Ундан ташқари бу узатгичлар аниқ частота
синхронизацияни талаб қиладилар шунинг учун буни амалга
оширишда
сунъий
йўлдош
GPS-қабул
қилгичлардан
фойдаланилади. Бу холатда молиявий харажатлар янада ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: