311
конфигурациялари орасидан фақат кадрнинг 64800(720слот х 90
бит) битли нормал конфигурациясидан фойдаланишга рухсат
этилади.
Бундан ташқари қабул қилгичнинг ишончли ишлаши
учун,фойдаланувчи талабига асосан,
девиация бурчаги
Q
ни
танлашни ўзгартириш мумкин, чунки
Q
нинг катта қийматлари
LP каналида тегишли сигнал/шовқин нисбатини яхшилайди,
аммо НР каналида эса сигнал /шовқин нисбатини камайтиради.
7.2-расм. Икки каналли иерархик модуляциянинг ташкилий
чизмаси
7.3-расм. Фазавий девиация қийматининг ўзгариши
DVB-S2 стандартининг
хусусиятларидан бири шундаки,
унда
адаптив кодлаш ва модуляциялаш
(АСМ) усулини
қўллаш мумкин. Бундай ишлаш “нуқта-нуқта” режимида
ишловчи иловалар учун мос келади(масалан,икки нуқтали
илова,яъни битта адресга IP эшиттириш ёки рақамли йўлдош
312
видео журналистикаси). АСМ режимининг моҳияти сигнал қабул
қилиш шароитларидан (масалан: ёмғирли давр) келиб чиқади ва
шунга асосан DVB-S2 модуляторининг ишлаш режими ўзгаради.
Формат модуляциялаш ва ўзгарувчан кодлаш тезлиги ҳисобига
абонентнинг сигнал /шовқин нисбати кўтарилади. Шундай қилиб
АСМ режими, исталган об-ҳаво шароитида ҳам рақамли
маълумотларнинг катта тезликда узатилишига имкон беради. Бу
холатда сигнал/шовқин нисбатининг қиймати қабул
томонида
абонент томонидан танланади (7.4-расм). Қабул нуқтасида
сигнал/шовқин плюс халақитларни (S/N+П) узлуксиз ўлчашлар
ва натижаларни тескари канал ёрдамида ер усти узатиш
станциясига юбориш билан белгиланади ва танланади. Бунда
кодлаш
параметрлари(кўрсатгичлари)
кадрдан
кадрга
ўзгаришлари мумкин.
7.4-расм. Узатиш параметрларини адаптив ўзгартиришни ташкил
қилиш схемаси
MPEG-2 ТS транспорт оқимини узатишгагина мўлжалланган
DVB-S ва DVB-DSNG стандартларидан фарқли равишда, DVB-S2
стандарти нафақат MPEG-2 транспорт
оқимини балки,
исталган
313
кўринишдаги ёки узуксиз пакетли маълумотларни ҳам узатиш
имкониятига эга.
Юқорида айтиб ўтилганидек, DVB-S2 тизими бир вақтнинг
ўзида эшиттириш хизматларининг бир нечта транспорт
оқимларида узатишга қодир ва бунда ҳар хил оқимлардаги
халақитбардошлик
қийматларлари
турлича
бўлиши
таъминланиши мумкин. Масалан, мультиплексирланган стандарт
аниқликдаги
телевидение
ва
кам
ҳимояланган
юқори
аниқликдаги
телевидение
каналининг
юқори
халақитбардошлигини таъминланиши мумкин. 7.5-расмда узатиш
томонидаги
мультиплексирлашнинг
намунавий
схемаси
кўрсатилган.
Ушбу конфигурацияда, CR=3/4 да 8PSK ва CR=2/3 да QPSK
бўлганда фойдали сигнални 27,5 Мбод/с тезлик билан узатиш
назарда тутилган. Бу холатда бод тезлиги фақат
фойдали
маълумотни узатишни ҳисобга олади ва ҳалақитбардошли
қўшимча бит кодларини эса ҳисобга олмайди. Шу сабаб рақамли
узатиш тизимларидаги бод тезлиги қўшимча маълумотли бит
тезлигидан кичик бўлади. Сигналнинг бит тезлиги эса бу холатда
SR=40 Мбит/с ни ташкил этади.
Бундай тезликдан 2 та HDTV дастурни ва SR=12 Мбит/с
тезликда эса 2-3 та стандарт DTV дастурларни узатишда учун
фойдаланиш мумкин.
7.5-расм. Теледастурларни мультиплексирлашнинг
намунавий схемаси
314
Шуни таъкидлаш керакки, юқорида
келтирилган схемалар
ва модуляция усулларини қўллаш натижасида DVB-S2 стандарти
DVB-S га нисбатан 25-30% га кўпроқ фойдали маълумотларни
узатиши ёки шу спектр самарадорлиги сақланган холда, сигнал
бўйича 2-2,5 дБ энергетик заҳирага эга бўлиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: