319
имкон яратади. Ушбу кенгайтирилган полосалар яна 2%гача
қўшимча маълумотларни узатиш имконини беради.
7.9-расм. 8 МГц канал учун DVB-T2 сигналлари назарий ночиқли
спектрал қувватлари тақсимоти
OFDM
тизимларида
тақсимланган таянч-сигналлар
ишлатиладилар. Улар маълум вақт ва ташувчилар бўйича
тақсимланган модуляцияланган элементлар сифатида намоён
бўладилар.
Қабул
қилгичга
таянч-сигналлар
модуляция
параметрлари маълум ва қабул қилгич уларни канал ҳолатини
баҳолашга ишлатиши мумкин. DVB-Tда ҳар ўн иккинчи
модуляцияланган элемент таянч-сигнал бўлиб ҳисобланади, яъни
уларнинг умумий маълумотлар ҳажмидаги қисми 8%ни ташкил
қилади. Ушбу пропорция ҳимоя интервалларининг ҳар қандай
вариантида ишлатиладиган ва ҳимоя интерваллари 1/4 бўлган
сигналларни текислаш имконини берадиган,
таянч-сигналларни
жойлаштириш мумкин бўлиши керак. Бироқ кичик ҳимоя
интерваллари учун 8% миқдордан кам таянч-сигналларни қўшиш
ортиқчаликка олиб келади. Шунинг учун Т2да уларни
жойлаштиришнинг 8 турли хил варианти мавжуд. Ҳимоя
интервалиниг нисбий
давомийлигининг ҳар бир вариантига
320
таянч-сигналлар жойлашувининг бир
неча варианти мос келади
ва улар каналнинг жорий холатидан келиб чиқиб динамик
танланади, бу эса уларнинг сонини мукаммаллаштириш
имконини беради. 7.10-расмда таянч-сигналлар жойлашувининг
мумкин бўлган икки варианти кўрсатилган. Таянч-сигналларнинг
зичроқ жойлашуви қабул қилгич киришида сигнал/шовқин
нисбатини талаб этилган қийматини
пасайтиришга ва
синхронизацияни яхшилашда ишлатилиши мумкин. Охирги
ҳолатда таянч-сигналлар псевдотасодифий кетма-кетлик
билан
модуляцияланадилар.
7.10-расм. Таянч-сигналлар жойлашувининг вариантлари ва
уларнинг умумий сигналдаги улушлари
Т2га бўлган тижорат талаблари турли хизматлар учун хилма
хил қийматли халақитбардошликни таъминлашдан иборатдир. Бу
турли модуляция схемалари ва халақитбардош кодлашдан
фойдаланилганда таъминланиши мумкин. Т2да
бунга OFDM-
символларни кадр ичида гуруҳлаш билан эришилади, яъни ҳар
бир хизмат кадрда аниқ слотни эгаллайдиган бутун блок билан
узатилади. Ушбу омил 7.11-расмда келтирилган ва бу ерда турли
ранг билан турли хизматга тегишли оқим фрагментлари
ифодаланган.
Т2 да кадр боши қисқа OFDM-символ P1 билан
белгиланади. Р1 худди 7.12-расмда кўрсатилгандек, қўшни
ташувчиларнинг (частота бўйича силжиган) бош ва охирги
символларини қайтарилишини кўрсатувчи 1K OFDM-символидан
иборат. Бундай P1 символининг тузилиши бир томондан уни
осон аниқланиши имконини беради, бошқа
тарафдан символни
321
асосий кадрнинг қандайдир фрагменти билан қўшилиш
имконини таъқиқлайди.
7.11-расм. Т2да кадрлар структураси
7.12-расм. DVB-T2 сигнализацияси Р1 символининг
соддалаштирилган кўриниши
Спектрни сканерлайдиган қидириш режимидаги Т2-
ресивер томонидан, узатишни аниқланишининг ва содда,
ишончли механизмини, яъни ресивер билан частотани тезкор ва 6
битли сигнализациясини ушлашни таъминлайди (масалан: Т2
кадрда FFT ўлчамини аниқлаш учун).
T2 кадрнинг стандарт давомийлиги —200 мс атрофида, кадр
тузилиши ҳақидаги ахборотни узатилиши талаб қилувчи
устқурма эса қоида бўйича 1%дан камроқни эгаллайди.
T2 каналли кодлаш тизимида
Do'stlaringiz bilan baham: