7.4. Мобиль телевидение стандарти DVB-SHнинг умумий
характеристикаси
DVB-SH стандарти айнан мобиль ТВ тармоқларини яратиш
учун ишлаб чиқилган, бироқ, DVB-T билан мослиги DVB-SHни
ҳар қандай рақамли телевидениенинг DVB-T тизими билан ёки
унинг ўрнига алоҳида ташкиллаштириш имконини беради.
DVB-x стандартлар оиласининг биринчи авлоди (кабель, ер
усти ва йўлдош рақамли эшиттиришларига мосланган DVB-C,
DVB-T ва DVB-S стандартлари) бир неча ўн йилликлар олдин
аниқланган.
Ушбу
давр
мобайнида
иккинчи
авлод
стандартларини яратишга энг камида иккита муҳим шарт-
шароитлар юзага келди. Биринчидан, абонентлар нисбатан кўп
телевизион каналларни (шу қаторда юқори аниқликдаги HDTVни
ҳам) қабул қилиш талаблари юзага келди, иккинчидан,
операторлар рақамли эшиттириш тармоқларини шакллантиришда
339
инвестицияларни қисқартириш зарурияти туғилди. 2007 йилда
дунёга келган DVB-SH стандарти DVB-C2, DVB-T2 ва DVB-
S2лар каби DVB-x оиласининг иккинчи авлодига тааллуқли
бўлиб, у ҳам рақамли эшиттиришни сифатини ошириш ва
инвестицияларни тежаш учун зарур бўлган барча хусусиятларга
эга.
Гибрид стандартни ишлаб чиқишда қуйидаги шароитлар
ҳисобга олинган. Йўлдош транспондердан сифатли қабул қилиш
учун унинг тўғридан-тўғри кўринадиган зонада жойлашиши
муҳим, шунинг учун бинолар ичида қабул қийинлашиши
мумкин. Шуни инобатга олган ҳолда, ушбу камчиликни бартараф
этиш учун аҳоли зич жойлашган худудларда қабул ер усти
ретрансляцион станциялар томонидан амалга оширилади. Шу
сабаб ер усти ёки йўлдош тармоқ орқали узатилаётган DVB-SH
битлари шундай синхронизацияланиши керакки, бунда абонент
терминали сигнали қаердан – ретрансляторданми ёки сунъий
йўлдошданми қабул қилинаётганлиги билинмай қолсин. Ер усти
ва
йўлдош
тармоқларни
OFDM-модуляция
режимида
синхронизация қилинганда сигнал ҳам бино ичида, ҳам кўчада
жойлашган ҳам мобиль, ҳам силжимайдиган терминалларга
сифатли эшиттиришни таъминланади. Яъни шаҳар бинолари зич
жойлашган худудларда абонентлар DVB-SH ёрдамида бирданига
иккита тармоқдан – йўлдош ва ер усти тизимларидан сигнал
қабул қилиши мумкин. Бу “сояли” экранланиш эффектидан
қутилиш имконини беради, эффект фақат йўлдош тармоқдан
фойдаланганда юзага келади, чунки йўлдош абонентга нисбатан
вертикал бўлмаган ҳолда “нур сочади” ва барча иморатлар унинг
сигналини ўтишига қайсидир даражада тўсқинлик қиладилар. Шу
қаторда, шаҳардан ташқарида, яъни “сояли” экранланиш
муаммоси бўлмаган жойларда фақат йўлдош алоқадан
фойдаланиш мумкин. Ҳозирги вақтда DVB-SH-эшиттириш учун
иккита сунъий йўлдош ишлатилмоқда: улардан бири Америка
компанияси ICO Global Communicationsга, иккинчиси эса Европа
оператори Solaris Mobile (Eutelsat ва SES Astra қўшма корхонаси).
Европада DVB-SH гибрид стандарти билан Alcatel-Lucent тизим
340
интегратори иштирокида Париж шаҳри қопланган, йўлдош
тармоқдан сигнални бутун Франция бўйича қабул қилиш мумкин.
DVB-SH – гибрид тармоғининг иккинчи асосий хусусияти
шундаки, у операторга битта частотада, битта MPEG-2 транспорт
оқимида турли параметрларга эга телевизион
контентнинг иккита
кўринишига: мобиль ва силжимайдиган абонент мўлжалланган
эшиттиришда MPEG-4нинг иккита оқимини узатиш имконини
беради. Бунда силжимайдиган абонент учун контент ҳам
стандарт форматдаги, ҳам HDTV форматдаги каналларни ўз
ичига олиши мумкин. DVB-SH узатгичи томонидан 16QAM 2/3
модуляция режимида ҳосил бўладиган битта мультиплекснинг
транспорт канали сиғими тахминан 14 Мбит/с ни ташкил қилади
ва унга силжимайдиган абонент ҳам мобиль телеканалларнинг
турли комбинациялари жойлашиши мумкин. Мисол учун, юқори
аниқликдаги телевидениенинг ҳар бири 4,5 Мбит/с тезликдаги
иккита канали, стандарт аниқликдаги телевидениенинг 1,5
Мбит/с даги иккита канали ва мобиль телевидениенинг (LDTV)
384 Кбит/с тезликдаги 5 та канали бўлишлари мумкин. Шундай
қилиб, DVB-SH тармоғи ёрдамида оператор,частота ресурс
чекланган шароитларда, битта узатгич асосида бирданига
фойдаланувчиларнинг иккита сегментини узатишни таъминлаш
мумкин. Бунда мобиль ва силжимас терминаллар фақат
контентнинг ўзларига тегишли қисминигина кўрадилар. Дастлаб
амалиётда DVB-SH воситасида гибрид рақамли телевидениенинг
татбиқи CSTB 2010 кўргазмасида Alcatel-Lucent компанияси
томонидан
намойиш қилинган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, DVB-SH тармоқларини
қуриш, топологияси ва қўлланиладиган частота ресурслари
бўйича, улар мобиль алоқа тармоқлари каби амалга оширилади.
Шунинг учун уларнинг ёйишда мавжуд мобиль алоқа тармоқлари
инфраструктурасини қўллаш мумкин. DVB-T ёки DVB-H асосида
ер усти телеэшиттириш тармоғида DVB-SHни ривожланишига
келсак, у мавжуд узатгичларга DVB-SH модуляторларни қўшиш
йўли билан амалга оширилади. DVB-SH- тармоққа уланиш учун
абонентлар
ўрнатилган,DVB-SHни
қўллайдиган,
махсус
терминаллардан фойдаланишлари мумкин: мобиль телефонлар,
341
мультимедиа гаджетлари, телевизион қўшимча мосламалари,
USB-қабул қилгичлари. Ундан ташқари, DVB-SH-сигнални қабул
қилиш учун турли телевизорлардан фойдаланиш мумкин, ҳаттоки
аналог телевизорлардан ҳам, қўшимча DVB-SH-ресиверни
ўрнатиш шарти билан.
Амалиётда
DVB-SH
DVB-T/T2
билан
биргаликда
қўлланилиши
мумкин.
Шаҳарларда
юқори
аниқликдаги
телевизион сигнални (HDTV) қабул қилиш учун силжимас
антенналар ва абонент ўзи билан олиб юрмайдиган стационар
телевизорлардан
фойдаланидилар.
Шунинг
учун
шаҳар
шароитида HDTV-эшиттиришлар учун юқори ўтказувчанлик
қобилиятини таъминловчи DVB-T/T2 асосидаги тармоқлар анча
самаралидир. DVB-SH биноларда ва мобил терминалларда
стандарт аниқликдаги телевизион сигналларни халақитбардош
қабулини таъминлашда қўшимча сифатида қўлланилиши мумкин.
Шаҳардан ташқарида, яъни сигнални қабул қилиш сезиларли
яхши шароитларда, DVB-SH эшиттиришнинг ҳар қандай
кўриниши қўлланилиши мумкин, бунда DVB-T/T2га нисбатан
анча катта ҳудудни қамрашда тармоқни ёйиш минимал
харажатлар билан амалга оширилиши мумкин. DVB-SHнинг
иқтисодий самарадорлиги ҳам ана шундадир. Шундай қилиб,
DVB-SHни нафақат гибрид ва мобиль эшиттириш тармоқлари
қуриш
пойдевори
сифатида,
балки
телевидениени
рақамлаштириш доирасида DVB-T ёки DVB-T2 стандартлари
асосидаги тармоқларни ёйишда самарали қўшимча сифатида
қараш мумкин.
342
8
Do'stlaringiz bilan baham: |