328
чиқарувчилар турли муҳитга мўлжалланган стандарт ташкил
этувчиларини максимал даражада бир шаклга келтиришга
ҳаракат қилишган. Масалан,
барча стандартларда ягона
халақитбардошли кодлаш схемаси –
хатоларни тўғридан-тўғри
тўғирлаш
(FEC — Forward Error Correction) қўлланилади. У
ташқи кодли ҳимоя Боуз-Чоудхури-Хоквингем
кодини (Bose-
Bhaudhuri-Hocquenghem, BCH) қўллаган ва ички код ҳимоясини
паст зичлик жуфтига текширувчи коддан (Low Density Parity
Check Codes — LDPC) фойдаланган ҳолда кетма-кет қўйишни
кўзда тутади. Ундан ташқари DVB-S2 ва DVB-C2 тизимлари
кўрсатгичлари жуда яқин, бу эса йўлдош
сигнал форматини
кабель тармоқлари сигналларига ўтказишни осонлаштиради.
7.15-расмда
DVB-C
узатгичининг соддалашган ташкилий
чизмаси келтирилган.
7.15-расм. DVB-C узатгичининг соддалаштирилган
ташкилий чизмаси
329
DVB-S2 ва DVB-T2 даги каби янги кабель стандартида ҳам
битта физик канал ичида бир неча транспорт каналларини
ажратиб олиш кўзда тутилган. Улар
PLP
(Physical
Layer Pipe -
Трубанинг физик қатлами) номини олган. Бу манътиқий канал
бўлиб, у MPEG-2 TS оддий оқимни ўтказиш ёки GSE (Generic
Stream Encapsulation – ташкилий умумий оқим) IP протоколидан
фойдаланган ҳолда узатиш учун қўлланилиши мумкин. Ҳар бир
PLP ишлов беришнинг кириш блокидан ўтказилади, унинг
кетидан халақитбардош кодлаш модули ва сўнгра QAM-
символлар шакллантиргичига узатилади. Бир ёки
бир неча PLP
маълумотлар қатлами Data Slicesга (канал билан бир хил)
ётқизилиши мумкин. Пакетли хатоликларга ёки кичик полосали
халақитлар таъсирига чидамликликни ошириш учун ушбу
қатламлар вақт ва частота бўйича оралатиладилар. Сўнгра улар
барча қатламларни бирлаштирувчи ва таянч-сигнал,
шунингдек,
биринчи даража сигнализация сарлавҳасини қўшувчи кадр
шакллантиргичига
келиб
тушадилар.
Охирги
босқичда
шаклланган кадр OFDM-оқими генераторига келиб тушади.
Бир неча PLP дан фойдаланиш битта физик каналда бир
неча мустақил манътиқий каналларни узатиш имконини яратади.
Ҳар бир PLP шундай манътиқий канални намоён қиладики, унда
ёки MPEG-2 TS транспорт оқими пакетлари ёки GSE
протоколидан фойдаланиб IP-пакетлар узатиладилар.
Қабул қилувчи томонда аниқ PLPни идентификациялаш
имконини берувчи PLP Id- идентификатори, ҳар
бир пакет
олдидан узатиладиган сарлавҳанинг қисми ҳисобланади. Ушбу
сарлавҳани декодлаб, PLP Id ажратиб олингандан кейин, қабул
қилгич сарлавҳа кетидан келаётган пакетни декодлаш керакми
ёки керак эмаслигин аниқлаб бериши мумкин. Талаб этилаётган
PLP га тегишли бўлмаган
пакетлар QAM-демодулятор ва
халақитбардош кодлаш декодерига ўтказилмайдилар. Натижада
қабул қилгич томонидан ишлов берилаётган оқим тезлиги,
шунингдек, ушбу ишловга талаб этилаётган процессор қуввати
сезиларли пасаяди. PLP дан фойдаланишнинг бошқа афзаллиги
шундаки, унда турли оқимларни турли халақитбардошлик
қийматида узатиш мумкин, масалан:
модуляция схемаси ва
330
халақитбардошли кодлаш режими ҳар бир PLP учун индивидуал
танланиши мумкин. Яъни, ҳар бир хизмат учун ўзининг хизмат
кўрсатиш сифати (Quality
of Service- QoS) танланиши мумкин.
Параметрларни индивидуал танлашнинг афзаллиги биринчи
навбатда
маълумотларни
“нуқта-нуқта”
режимида
иккитомонлама узатилишида намоён бўлади. Улар бош станция
ва
аниқ
абонент
қурилмасини
боғловчи
каналлар
характеристикасидан келиб чиқиб
танланади, аниқроқ айтганда,
алоқа линиясининг давомийлиги, тармоқ кучайтиргичлари сони
ва уй ичи учун ажратилгани сифатларга боғлиқ бўлади.
Ушбу техника Интернетга мўлжалланган тармоққа
Do'stlaringiz bilan baham: