DVB-C дан DVB-C2 нинг асосий фарқи шундаки
, унда
битта QAM-модуляцияланган ташувчиги ўрнига OFDMни
қўлланилади, чунки OFDM турли кўринишдаги канал
бузилишларига кўпроқ чидамлироқдир (масалан: кичик полосали
халақитлар ёки кўп нурли аксланишларга). DVB оиласига
келадиган бўлсак, OFDM бошида DVB-T биринчи авлоди эфир
стандартида қўлланилди, кейин унинг имкониятларидан DVB-
T2ни кенгайтирилишида ва такомиллаштирилишида қўлланилди.
Янги эфир стандартида қўлланилган COFM-кўрсатгичлар
тўплами кабель орқали узатишлар талабларига тўла мос
келадилар, шунинг учун улар DVB-C2 га ҳам фойдаланилган.
COFDM-параметрларининг
умумийлиги кабель ва эфир
332
стандарти қурилмалари функционал блокларининг кўпгина
қисмларининг ўхшашликлари улар учун мужассамлаштирилган
чиплар яратиш жараёнини арзонлаштирди.
7.2-жадвал
DVB-C2 тизимида хатосиз қабул қилиш учун рухсат этилган
нисбий узатиш тезлиги, модуляцияси ва сигнал/шовқин
қийматлари
FEC
16 QAM
64 QAM
256 QAM
1024
QAM
4096
QAM
2/3
-
13,5 дБ
-
-
-
3/4
-
-
20,0 дБ
24,8 дБ
-
4/5
10,7 дБ
16,1 дБ
-
-
-
5/6
-
-
22,0 дБ
27,2 дБ
32,4 дБ
9/10
12,8 дБ
18,5 дБ
24,0 дБ
29,5 дБ
35,0 дБ
Натижада DVB-C2 формати DVB-T2да ўзлаштирилган
фойдали OFDM-символ давомийлиги 448 мкс бўлган ва ҳимоя
интервалининг иккита кўриниши- 1/64 ва 1/128дан иборат
4К
режимни қўллайди. Ундан ташқари, DVB-C2да иккала тизимда
ҳам канал сифатини баҳолаш ягона блокини қўллаш имконини
берувчи
таянч-сигналларни
тақсимотлаш
схемасидан
фойдаланилади.
Шу билан бирга, эфир стандартидан фарқли, DVB-C2
частота диапазонига қаттиқ боғланишга муҳтож эмас. Кабелли
тармоқ ёпиқ экранлаштирилган муҳитни ифодалагани учун, уни
спектрнинг частота тақсимланиш эфир режаси билан бошқариш
зарурияти йўқ. Шунинг учун, кабелли тизимда канал полосасини
ўз талабларидан келиб чиқиб, аста мослаштирса бўлади. Битта
модуляцияланган ташувчи ўрнига OFDM ни қўллаш, айни шу
имкониятни таъминловчи калит- фактор ҳисобланади. Канал
кенглиги унга ажратилган
OFDM –ташувчиларнинг аниқ сонига
қараб белгиланади. Кириш фильтр характеристикаси ва тизим
соатлари деярли ўзгармайди. Бундай ёндашув хизматларнинг
кўпроқ миқдорини жойлаштириш учун узатилаётган сигнал
333
полосасида
кенгайтириш
имконини
яратади.
Абонент
қурилмасини мураккаблаштирмаслик ва қимматлаштирмаслик
бундай каналларни сегментланган қабулини татбиқ этишни
тақозо этади. Ушбу ёндашув эфир телевидениенинг япон тизими
ISDB-Tда қўлланилади. Стандарт полоса ўтказиш қобилиятига
эга қабул қилгич кенг пакетдан, айни дақиқада, қабул
қилинаётган хизматни ташкил этувчи маълум қисмини ажратиб
олиши мумкин, ушбу қисм томондан эгалланадиган полоса ҳеч
қачон 8МГцдан ошмайди.
DVB-C2 кадрининг тузилиши 7.16-расмда кўрсатилган.
C2нинг ҳар бир кадри бир ёки бир неча OFDM-символлардан
иборат ва иккита асосий вазифани бажарувчи дастлабки қисмдан
(преамбуладан) бошланади. Бир томондан у тузилманинг ўзини
ва OFDM-сигнални вақт ва частота бўйича ишончли
синхронизациясини таъминлайди. Шу мақсадда преамбулага
таянч-сигналларнинг ўзига хос кетма-кетлиги киритилади ва улар
преамбула символларининг ҳар олтинчи OFDM-ташувчисини
модуляциялайди. Бошқа тарафдан преамбула ўзида маълумотлар
оқимини декодлаш учун зарур бўлган фойдали ахборотдан
иборат бўлган 1-қийматли (L1) сигнализациясини сақлайди.
Преамбула цикл
бўйича узатиладиган L1 сигнализация
блокларидан иборат, улар кенг полосали каналнинг ҳар 7,61 МГц
полосасида такрорланади. L1 блокларининг аниқ белгиланган
жойлашуви ва уларнинг 7,61 МГц қадам билан такрорланиши ҳар
қандай 8 МГц диапазонида кадрни созлашни таъминлайдиган
қабул
тюнерини
ишлашини
таъминлайди.
7.17-расмда
келтирилганидек, сигналнинг частота бўйича намойишга ўтишда
(яъни, Фурьенинг тўғридан-тўғр ва ўзгартиришидан кейин) қабул
қилгич, у томонидан қабул қилинган ташувчиларни керакли
тартибда жойлаштириш ва преамбуладаги ахборотни тиклаш
имконига эга. Ҳаттоки, бир неча ташувчиларнинг йўқотилиши
ҳам тизим ишига сезиларли таъсир кўрсатмайди, чунки
сигнализация
жуда
халақитбардош
режимда
узатилади.
L1сигнализация блокларидан фарқли равишда қатламлар частота
диапазонига қаттиқ боғланмаслиги керак ва улар оқим ичида
тамомила эркин жойлашишлари мумкин. Ягона талаб - ҳеч қайси
334
қатлам кенглиги 7.61 МГцдан ошмаслиги керак. Айнан шунинг
учун L1 сигнализациялари кирувчи оқимнинг ҳар қандай частота
сегментига созлаш
мумкин бўлиши керак.
Бундай схема ажратилаётган қатлам полосасини унда
узатилаётган оқим тезлигига аниқ созлаш имконинин беради.
Масалан, турли бит тезликдаги йўлдош оқимлари DVB-C2
оқимларига ортиқча битлар билан тўлдирмай ёки MPEG-2 TS
транспорт оқимига қайта мультиплексирламасдан туриб
ўтказилишлари мумкин. Қатлам токи OFDM-сигналнинг барча
ташувчилари тўлмагунча шаклланишлари мумкин. Ҳар бир
қатламни кенглиги ва жойлаштирилиши фреймдан-фреймга қараб
ўзгариши мумкин, лекин бу қабул қилгични созлаш заруриятини
талаб этмайди. Кадрда узатилаётган L1 блокдаги сигнализация
фақатгина қатламнинг бошланғич ва охирги частоталаридан
иборат бўлмайди, балки, ушбу қатламни қабул қилиш учун
оптимал частота созлашларини ҳам ўзида мужассамлайди. Яъни,
узатгич қатлам параметрларини кадрдан-кадрга қараб, унга
берилган қабул полосаси доирасида, ўзгартириши мумкин.
7.16-расм. DVB-C2 кадр структураси
DVB-C2 ишлаб чиқишдан асосий мақсадларидан бири
спектрдан фойдаланиш самарадорилигини оширишдир. Бу
335
LDCP—кодлашда OFDM ни қўллаш ҳисобига ва QAM-
модуляциянинг анча юқори сифатли бўлган схемаларидан
фойдаланиш асосида эришилади. DVB-C стандартида унинг бир
частотали модуляцияси билан узатилаётган сигналга шакл
берувчи маскировкаловчи фильтр ишлатилади.
7.17-расм. DVB-C2 преамбуласининг структураси
7.18-расм. DVB-C ва DVB-C2 ларда спектрдан фойдаланиш
чизмаси
Текисловчи фильтр таъсири натижасида, канал чегараларида
қияликлар юзага келади (7.18-расм). DVB-Cда текислаш
коэффициенти 0,15 бўлган фильтрлардан фойдаланилади ва ушбу
катталикка спектрдан фойдаланиш самарадорлиги камаяди.
Аслини олганда бундан кичик коэффициентли фильтрдан ҳам
336
фойдаланиш мумкин, бироқ бу узатгич ва қабул қилгичларнинг
созланишларнинг янада юқори аниқликда бўлишини талаб
қилади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, текислаш эвазига йўқотилган
спектр кенглиги канал абсолют кенглигига боғлиқ бўлмайди,
яъни 16МГц канал учун текислаш спектр йўқотишлари худди
шундай бўладилар. Лекин OFDM ҳолатида бундай эмас. Бу ерда
йўқотишлар ҳимоя интервалини қўшиш, таянч-сигналлар ва
спектр чегараларида ҳимоя полосасини киритиш билан боғлиқ
бўладилар. Ҳимоя интервали 1/128, таянч-сигналлар жойлашув
зичлиги 1/96 бўлган стандарт режимда, шу икки фактор билан
боғланган йўқотишлар тахминан 2%ни ташкил этади. Чегаравий
ҳимоя каналларига келадиган бўлсак, улар фақат қўшни каналлар
орасидагина талаб этилади, аммо битта OFDM-оқими ичида эмас.
7.19-расмда кўриниб турганидек, чегаравий ҳимоя полосаси
кенглиги OFDM-сигнал эгаллаб турган полосага деярли боғлиқ
бўлмайди. DVB-C идеал сигналларининг
450МГц даги 7,61
кенгликда чегаравий частота спектрал зичлиги графикаси деярли
бир-бири устига ётадилар. Яъни, иккала сигнал учун ҳам
тахминан, 200кГц ли ҳимоя полосаси етарли бўлади. Шундай
қилиб, полосани кенгайтириш спектр йўқотишларни сезиларли
камайишини таъминлайди. Мисол учун, 32 МГц(6,4 МГц ли 5та
қатламни узатиш учун) кенгликга эга DVB-C2 сигнали спектр
йўқотишлари 3,25% ни ташкил қиласа, айни вақтда DVB-C да
улар 15%ни ташкил қилади.
Шундай қилиб, спектр йўқотишлар, COFDM асосида LDPC-
кодлаш мужассамлигида қўллаш ҳисобига, бўйича самарадорлик
назарий чегарага яқин тизимни яратиш имконини берди.
7.3-жадвалда DVB-C ва DVB-C2 тизимларида ахборот
битларининг мумкин бўлган узатиш тезликлари келтирилган.
Аниқроқ таққослашлар учун иккала тизим учун ҳам 8МГц
кенгликдаги канал кўриб чиқилмоқда. DVB-C2 ҳолатида оқим
умумий кенглиги 32 МГц катталик билан белгиланган. DVB-C2
да юзага келган янги режимлар сигнал/шовқин нисбатини 35дБ
бўлганда, тезликни 65% катталикка ошириш имконини беради
337
ҳамда буни кўпгина замонавий кабель тармоқларида амалга
ошириш мумкин.
7.19-расм. 480 МГц да сигнал кенглиги 7,61 МГц холатда 1/128
ҳимоя интервалига эга DVB-C2 сигналнинг спектрал зичлигининг
тақсимланиши. Биринчи актив ташувчи ости 0 МГц нисбий
частотада жойлашган.
7.3-жадвал.
Канал кенгилиги 8МГц бўлгандаги DVB-C ва DVB-C2 тизимлари
учун мумкин бўлган ахборот битларининг узатиш тезлиги (DVB-
C2 кўрсатгичлари: полоса кенглиги — 32 МГц, ҳимоя интервали
—1/128, таянч-сигналлар зичлиги — 1/96).
-
16 QAM
64 QAM
256 QAM
1024 QAM 4096 QAM
DVB-C 25 Мбит/с 38,4 Мбит/с 51,2 Мбит/с
-
-
С2, 2/3
-
31,4 Мбит/с
-
-
-
С2, 3/4
-
-
47,1 Мбит/с
58,9
Мбит/с
-
С2, 4/5
25,1
Мбит/с
37,7 Мбит/с
-
-
-
С2, 5/6
-
-
52,4 Мбит/с
65,4
Мбит/с
78,6
Мбит/с
С2, 9/10
28,3
Мбит/с
41,4 Мбит/с 56,6 Мбит/с
70,7
Мбит/с
84,8
Мбит/с
338
Шундай қилиб, ишлаб чиқилган DVB-C2 стандарти
спектрдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли ошириш
имконини берди. Бу LDPC-кодлар базасида
халақитбардош
кодлашга асосланган юқори қийматли QAM (4096 QAMгача) –
модуляция тизимини қўллаш ҳисобига эришилади. Бундан
ташқари,
OFDMдан
фойдаланиш
самарадорлик
ва
мослашувчанлик борасида қўшимча ютуқларга эришишни
таъминлайди, шунингдек, DVB-T2/C2 тизимлари учун ягона
қабул чипларини яратишни,яъни арзонлаштириш имконини
беради. Стандартнинг ишчи имкониятлари назарий чегарага жуда
яқин бўладилар. Бу эса унинг асосида стандарт ва юқори
аниқликдаги телеэшиттиришни, шунингдек, Интернетга кириш
ёки талаб қилинган бўйича видео кўринишидаги интерактив
хизматларни ўзида мужассам этган иқтисодий самарадор
тизимни яратиш имконини беради. У шунингдек, MPEG-2 TS
транспорт пакетларисиз, GSE протоколидан фойдаланиб,
узатишни таъминлайди, бу эса узатилаётган хизмат ахборотининг
ҳажмини кичрайтириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |