STi7109 микропроцессорининг камчилиги деб унда созланган
демодуляторнинг йўқлигини ҳисоблаш мумкин.
8.2.2. Юқори частотали блок ва COFDM демодулятор
Демодулятор сифатида ZARLINK фирмасининг тугалланган
қурилмаси кенг тарқалган ва у ўзида DVB-T қабул қилгичнинг
(Samsung DTOS444PH241B) юқори частотали блокини ҳамда
ZL10353 чипидаги COFDM демодуляторни алоҳида модуль
кўринишида мужассамлаштирган (8.9-расм).
Ушбу блок қуйидагиларни ўрнатиш учун мўлжалланган:
DVB-T қўшимча мосламаси;
DVB-T телевизорлар;
DVB-T компьютер тюнерлари;
Шахсий компьютерга USB орқали тўғридан тўғри
уланадиган DVB-T модули;
портатив DVB-T қабул қилгичлар.
360
8.9-расм. ZLE10517 тюнерининг ташқи кўриниши ва
умумлашган ташкилий чизмаси
Дастурий таъминот Zarlink Semiconductor фирмаси
томонидан таъминланади ва ҳар бир моделга хужжатлар тўплами
ва тестлар натижаси илова қилинади. DVB-Tни қўлловчи ушбу
модель юқори сифатли сигнални ва кам энергия сарфлашни
таъминлайди.
Ушбу қурилма қуйидаги техник характеристикага эга:
частота диапазони 174-862 МГЦ;
сигнала қиймати -3....-82 дБм;
каналлараро интерференции қиймати-3 дБ;
DVB-T учун 38 дБ каналдаги тасвирни ҳимояланганлик
қиймати
Сигнал/шовқин нисбати 17,5 дБ
361
Таъминловчи кучланиш +5 талаб этилган қувватда ишчи
режим учун 1 Вт ва кутиш режимида 0,7 Вт;
Каналга созлаш ва АКЎ иши I2C шинанинг кетма-кетли 2
ўтказувчан сим ҳисобига таъминланади.
8.2.3. STi7109 асосидаги DVB-T қўшимча мосламасининг база
варианти
MPEG-4 кодлаш форматига эга DVB-T сигнал қабул қилувчи
қурилмасининг базавий қисмининг ташкилий чизмаларидан бир
варианти 8.10-расмда кўрсатилган ва у қуйидаги ташкил
этувчиларга эга:
Радиоканалнинг юқори частотали блоки ва COFDM
демодулятори ZARLINK фирмасининг DVB-T қабул қилгичида
(Samsung DTOS444PH241B) юқори частотали блоки ва ZL10353
чипидаги COFDM демодулятори орқали мужассамланган. Ушбу
блок иккита микропроцессордан иборат: Тюнер (қабул қилгич) ва
оқим демодулятори. Антеннадан келаётган сигнал тюнер
микропроцессорига келиб тушади, бу ерда у қайта ишланиб,
демодуляторга узатилади, демодулятор ўз навбатида керакли
символларни ажратиб олади ва уларни транспорт оқими
демультиплексорига узатади.
Транспорт оқим демультиплексори ва MPEG декодери
STi7109 чипида яратилган. Ушбу элемент 8 та дастурий оқимни
танлаш ва зарур телевизион дастурга тақсимлашни, сиқилган
маълумотларни декодлаш, тасвир сигналларини ҳамда овоз
ташкил этувчиларни РАЎга ўзгартиришларни амалга оширади.
MPEG
декодердан
келиб
тушадиган
ахборотни
вақтинчалик сақлаш учун ташқи оператив хотира қурилмасидан
фойдаланилади.
Динамик
оператив
хотира
қурилмаси
IS42S32200C1-7TL микросхема асосида қурилган. Динамик
хотирага декодердан келаётган маълумотлар ўн олти разрядли
маълумотлар шинаси орқали келиб тушади.
Бошқарув
блокидан
келиб
тушаётган
ахборотни
микропроцессор томонидан қабул қилиниши учун схемага
8.10-расм. MPEG 4 стандарти DVB-T қабул қилувчи қурилмасининг соддалаштирилган шартли
чизмаси
363
MM74HC4049
микросхемаси
асосидаги
бошқарув
микроконтроллери зарур. У билан алоқа ўн олти разрядли кетма-
кет порт орқали таъминланади. Ушбу микроконтроллер қўшимча
мосламасининг иш режимларини бошқариш клавиатурасини ва
бошқарув пульти томонидан қабул қилинаётган сигналларга
ишлов беришдаги сканерлаш учун мўлжалланган.
364
Do'stlaringiz bilan baham: |