28
1.4.2. Рангли телевидение стандартлари
Ҳозирги пайтда дунёда 3 асосий аналогли рангли
телевидение тизимлари - NTSC, PAL, SECAM ва уларнинг
такомиллашган турлари қўлланилади. Бу тизимларда 3та
сигналдан ташкил топган гуруҳ: ёруғлик ва 2 та рангфарқ
сигналлари қўлланилади ва шу сигналлар орқали ранглар
ҳақидаги маълумот узатилади. Уччала тизимда ҳам рангфарқ
сигналларни
ёруғлик
сигнали
ичига
зичлантириш
(жойлаштириш), яъни ёруғлик сигнали частота спектрининг
юқори қисмига рангфарқ сигналларининг спектрини бошқа
ташувчи (поднесуший) частотада жойлаштириш қўлланади. Бу
3та телевизион стандарт 80 % га бир – бирига мос келади ва
фақат ранг сигналларининг кодланиши билан фарқланадилар. Шу
сабабли замонавий телевизорларда универсал, рангларни
автоматик декодерловчи қурилмалар ишлатилади. Фарқи уларда
ранглар ҳақидаги маълумотни ёруғлик сигнали спектрининг
кенглиги орлиғида хилма хил усулда узатишдадир. Қуйида
стандартларнинг алоҳида хусусиятларини кўриб чиқамиз.
NTSС
(National Television System Committee) Америка
Қўшма
Штатларида
ишлаб
чиқилган
ва
1953 йилда
телеэшиттиришга қабул қилинган. Эшиттиришлар ушбу тизимда
Канада, Япония, Жанубий Корея ва Америка қитъасидаги бошқа
давлатларда тарқатилган.
Стандартда I ва Q ранг сигналларини қўшимча ташувчи
(поднесуший) частотада бирданига амплитуда ва фаза бўйича
модуляция қилиниб (квадратура модуляцияси) узатилади.
Стандартнинг энг кўп тарқалган вариантида рангнинг қўшимча
ташувчи частотаси 3,579545 МГц га тенг. Шу сабабли
NTSC 3.58
белгиси қўлланади. Телевизион сигнал қабул қилгичда, ранг
сигнални тўғри тиклаш учун,видеосигнал таркибидаги сатр
ўчирувчи импульсида, рангнинг қўшимча ташувчи полосаси
тебранишлар жамланмаси кўринишдаги, рангни синхронизация-
лаш сигнали узатилади.
Бу тизимнинг асосий камчиликги - рангни узатишда
бузилиш ҳосил бўлишининг мумкинлигидир. Экранда рангнинг
ўзгариши, ёруғлик сигналига боғлиқ холда, тасвирнинг айрим
қисмларида кузатилиши мумкин.
29
Мисол учун, инсоннинг юзи экранда соя жойларида қизариб
кўриниши ва яхши ёритилган жойларида яшилроқ бўлиши
мумкин. Ушбу носозликни камайтириш учун NTSC тизимидаги
телевизорлар ранг тон созлагичлари TINT Соntrol билан
жиҳозланади. Ушбу созлагич ёрдамида деталлар тасвири табиий
ранглар ҳолатига яқинлашади, аммо жуда ёруғ ва қоронғи
полосаларда тасвир ранги ўзгариши кучли сезилади.
PAL тизимида NTSC тизимидаги ёзилган ранг тасвирларни
кўриш учун NTSC 4.43 стандарти ишлатилади.
1966 йилда АҚШ да рақамли телевидение учун янги
стандарт қабул қилинган, лекин аҳолида NTSC тизимидаги
телевизорлар кўплиги туфайли масала ечимига ҳозиргача талаб
бор.
PAL тизими
(Phase Alternation Line) 1962 – 1966 йилларда
Германиянинг Telefunken фирмаси томонидан яратилган. Бу
тизимдаги телеэшиттиришлар кўпчилик Ғарбий Европа,
Австралия, Осиё ва Африка давлатларида олиб борилмоқда.
PAL
стандарти
NTSC
нинг
мукаммаллаштирилган
вариантидир. PAL тизимида NTSCдаги рангфарқ сигналлари (Е
В-
Y
ва Е
R-Y
) ўрнига уларга пропорционал ранг сигналлари U ва V
қўлланилади. Ранг ташувчи частота
Do'stlaringiz bilan baham: