32
Рангнинг бузилиши SECAMда NTSC стандартидадан
бошқача. Ёруғлик доимий бўлган кадр ранг майдонларида
SECAM тизимида бузилишлар бўлмайди. Тасвирдаги бир
рангдан бошқа рангга ўтишда, яъни ранг алмашишда қўшимча
фон ёки соялар пайдо бўлади. Тасвирнинг ёруғ қисмидан
кейин
кўкимтир ранг (фон), қора қисмидан сўнг сариқ ранг (фон) пайдо
бўлади.
SECAM тизимида (PAL тизими каби) тасвирнинг вертикал
аниқлиги NTSC тизимига нисбатан 2 марта паст.
Қабул қилинган стандартларга қараб, турли давлатларда
юқорида
қайд
этилган
3
тизимниниг
хилма
хил
такомиллаштирилган вариантлари қўлланилади.
Бу стандартлар асосан кадрдаги сатрлар сони,
тасвир
сигналининг полоса кенглиги, овоз ва тасвир сигналлари
орасидаги частота фарқи ва бошқа кўрсатгичлари билан фарқ
қилади.
У ёки бу телевизион стандарт бир – биридан катта лотин
ҳарфини қўшилиши билан фарқ қилади. Мисол учун телевизион
стандарт SECAM B/G- Ўрта Шарқда: Греция, Миср, Ироқ, Эрон
ва бошқа давлатларда қўлланади.
Шунинг учун стандарт
MESECAM (Middle East SECAM – Яқин Шарқ SECAM) деб ҳам
юритилади.
Шундай қилиб, айни пайтда 10 та оқ – қора ва 3 та рангли
(PAL, SECAM ва NTSC) телевидение стандартлари мавжуд ва
рангли стандартларнинг бари оқ – қора теле стандарти асосида
яратилган. Умуман, дунёда 30 та хилма хил стандартлар мавжуд
ва уларнинг баъзи кўрсатгичлари 1.2-жадвалда келтирилган
33
2. РАҚАМЛИ ТЕЛЕВИЗИОН СИГНАЛЛАР
2.1 Тасвир сигналларини анолог- рақамга ўзгартириш
Сигналлар туркумида аналог (узлуксиз) ва рақамли
сигналлар мавжуд. Аналог сигналлар узлуксиз функция қонуни
бўйича ўзгаради ва икки қўшни сатҳ орасида жуда кўп оралиқ
қийматлар бўлиши мумкин.
2.1-расмда аналог шаклланган SECAM тизимидаги ТВ (А)
ва овоз (Б) сигналларининг бир фрагменти (қисми) кўрсатилган.
2.1-расм. Аналог телевизион ва овоз сигналлари
Аналог сигналга нафақат
узлуксиз сигнал, балки ахборот
импульснинг кенглиги ёки торайишига боғлиқ модуляцияланган
ШИМ (широтно-импульсная модуляция – ШИМ) ёки дастлабки
ҳолати вақтга(фазага) боғлиқ бўлган ФИМ (фаза-импульс
модуляция) сигналлари ҳам қўшимча бўлиши
мумкин ва улар
2.2-расмда келтирилган.
2.2-расм. ШИМ (а) ва ФИМ (б) сигналларнинг кўринишига
мисоллар.
Рақамли сигналлар
, иккилик кодларда аналог сигналнинг
сатҳ ва вақт бўйича дискрет ўлчов қийматлари ифодасидир.
34
Шундан
“рақамли” (“digital”)
термини келиб чиққан ва ҳозирги
замон радиоэлекторон қурилмаларини характерлайди.
Сигналларни узатишда, хотирада сақлашда, қайта ишлашда,
қабул қилишда аналог сигнал қўлланилса, тизим аналог
телевизион тизим дейилади. Бундай тизим қатор
камчиликларга
эга: аналог сигналнинг шовқинга чидамсизлиги, ҳар бир
телевизион блокнинг халақит сигналига, шовқинга чидамсизлиги
ва сигнал бузилишининг мавжудлиги.Яна бир салбий ҳолат бу
сигналнинг бузилиши ва шовқинларнинг ҳар бир звенода
(блокда) йиғилиб бориши ҳамда ортиб боришидир. Бу салбий
ҳолат махсус эффектлар
билан бойитилган телевизион
программаларда кўпроқ мужассамланади ва уларни бартараф
этиш учун қўшимча ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.
Шунинг учун махсус эффектли қурилмаларда халақитлардан
ҳимояланиш муҳим вазифада бўлиб қолмоқда. Сигналларга
рақамли ишлов бериш усуллари халақитлардан ҳимояланишни
оширишдан ташқари кўпгина бошқа муаммоларни ечишга ҳам
шароит яратади.
Рақамли тизимларда, масалан тизим киришга аналог сигнал
келса, бу сигнал кодланади ва рақамли шаклга ўтказилади, яъни
аналог сигнал
дискретлаш, квантлаш
ва
кодлаш
каби
умумлашган
операциялар
билан
рақамли
сигналга
айлантирилади.
Дискретлаш жараёни - бу узлуксиз аналог сигнални маълум
аниқ вақтларда олинган оний қийматлар (саноқлар) кетма-
кетлиги билан алмаштиришдир. Тенг тақсимланган дискретлашда
аниқ вақтлар оралиғи Котельников теоремасига асосан
танланади.
Ушбу теоремага асосан ҳар қандай частота
спектри чекланган узлуксиз аналог сигнал ўрнига,
дискретлаш частотаси аналог сигнал юқори частотасидан
(F
Do'stlaringiz bilan baham: