Умаров илхомжон юлдашевич ўзбекистон республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


 § Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/85
Sana17.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#558066
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   85
Bog'liq
Умаров Илхом Юлдашевич Диссертация (2)

 
2.3. § Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини 
ривожлантиришни инфратузилма фаолияти таҳлили
Мамлакатимиз иқтисодиётини ижтимоий йўналтирилган бозор 
йўналишида ислоҳ қилиниши, уни модернизациялаш ва диверсификациялаш 
жараёнларини амалга оширилиши турли инфратузилма хизматларини 
кўрсатувчи 
корхоналар 
сонининг 
ошишига 
олиб 
келди. 
Бозор 
инфратузилмасининг вужудга келиш босқичи ниҳоясига етди ва энди 


94 
дастлабки якунларни ясаш, натижаларни баҳолаш, инфратузилманинг 
ривожланиши тенденцияси ва қонуниятини ҳамда ундаги ҳал қилинмасдан 
қолган муаммоларни аниқлаш вақти етиб келди. Тадбиркорлик, хусусан, 
озиқ-овқат саноати тадбиркорлиги ривожида инфратузилма омили муҳим 
ўрин тутади.
Бозор 
инфратузилмаси 
ишлаб 
чиқариш 
усулининг 
тарихий 
ривожланиши натижасида юзага келган ёрдамчи тизим ҳисобланиб, барча 
тизимли белгиларга жавоб бергувчи ва мос равишда, ўзининг таркибий 
унсурларига ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган функциялар мажмуига эга. 
Бозор инфратузилмаси маълум бир вазифани бажарадиган, мақсадли 
функцияни амалга оширишда иштирок этувчи ўзаро ҳамкорлик қилувчи 
ҳамда ташқи муҳит билан ўзаро боғлиқлик элементлар иерархиясига 
айтилади. Ушбу қоида бозор инфраструктураси бўйича бошланғич берилган 
таъриф бўлиб хизмат қилади. Бироқ, иқтисодий адабиётларда «тизимлар» ва 
«нотизимлар» ўртасидаги фарқнинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини таҳлил 
қилиш учун фойдаланилади. «Тизимларга киритиш мумкин бўлган 
иқтисодий структуралар иккита хусусиятга бўлинади. Булар вақтга кўра 
нисбий 
барқарорлик 
ҳамда 
ички 
элементлар 
ўртасида 
узвий 
боғлиқликларнинг мавжудлиги. Бу хусусиятлар орқали асосий қарорларни 
таҳлил қилиш ҳамда ўтиш даври иқтисодиётини тадқиқ этишда биринчи 
навбатда улар оқибатларининг тизимли жиҳати таҳлил қилиниши керак»
86

Мазкур шарт-шароитларни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси 
Президенти 
Ш.М.Мирзиёев 
таъкидлаганидек: 
«Бозор 
иқтисодиёти 
шароитида тенг ва ҳалол рақобат муҳитини яратиш мақсадида «Мамлакат 
озиқ-овқат хавфсизлигини янада самарали таъминлаш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги фармони ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро 
алоқани таъминлаш керак бўлган инфратузилмани шакллантириш даркор»
87

Шунинг учун бозор инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш 
86
Львов Д.С. Экономика развития. – М.: «Экзамен», 2002. – С. 82.
87
https://www.xabar.uz/siyosat/prezident-shavkat-mirziyoyevning-oliy-majlisga-murojaatnomasi.


95 
Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг устувор 
йўналишларидан биридир. Ушбу устувор йўналиш вазифаларига алоҳида 
эътибор қаратишнинг бир қатор сабаблари мавжуд: 
инфратузилмани ривожлантириш асосида янги корхоналарни барпо 
этиш ва уларни жойлаштириш ҳамда республика иқтисодиётини тараққий 
эттириш учун зарур қулай шарт-шароитлар яратилади. Шунингдек, 
республикани бой минерал хомашё ресурсларини ўзлаштиришга имконият 
яратилади; 
ишлаб чиқариш инфратузилмаси ўз навбатида ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулот ва бутун иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширади; 
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш натижасида аҳолининг 
турмуш даражаси ва фаровонлиги оширилади; 
инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринларини ташкил 
этиш, аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш мумкин. 
Айни пайтда инфратузилма тармоқлари тадбиркорликда қуйидаги 
имкониятларни юзага келтиради: ишлаб чиқариш харажатларини камайтириб 
боради ҳамда бозордаги вазиятдан келиб чиқиб, ишлаб чиқаришга бозор 
талабини етказиш орқали ишлаб чиқариш қоидаларининг тартибга 
солинишини таъминлайди; 
маҳсулотнинг бозор нархини белгилайди, бунинг учун биржа 
механизмидан фойдаланилади; 
маҳсулотлар ва хизматлар бозорида бозор маркетинги асосида 
буюртмачи ролини бажариб, барча истеъмолчилар номидан иш олиб боради 
ва бошқалар. 
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш масалалари 
билан республикада қатор иқтисодий ва қонунчилик идоралари ҳам 
шуғулланадилар. Республикада иқтисодиётни модернизациялаш шароитида 
бозор инфратузилмаларининг аҳамияти янада ошиб, улар ўртасида рақобат 
муҳитини кучайиши давр тақозоси ҳисобланади. Шунингдек, иқтисодиётдаги 
таркибий ўзгаришлар, унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва 


96 
янгилаш ҳамда инфратузилма тармоқларини кенгайтиришдан иборат. Озиқ-
овқат саноати тадбиркорлиги инфратузилмаси («2.3-расмга қаранг») молия, 
суғурта, лизинг ва баҳолаш компаниялари каби бўғинларда амалга 
оширилган янгиланишлар ҳисобига ҳам ривожланмоқда. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish