Умаров илхомжон юлдашевич ўзбекистон республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


-жадвал  «RASH-MILK PLUS» МЧЖнинг тезлаштирилган амортизациянинг



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/85
Sana17.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#558066
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   85
Bog'liq
Умаров Илхом Юлдашевич Диссертация (2)

2.5-жадвал 
«RASH-MILK PLUS» МЧЖнинг тезлаштирилган амортизациянинг 
кумулятив усулда чегирмалари суммаси, минг сўм. 
 
Манба. Корхонанинг хисоботлари асосида муаллиф хисоб китоблари асосида тузилган. 
Республика иқтисодиётини ҳозирги шароитида тезлаштирилган 
амортизация 
усулини 
рағбатлантиришда 
қуйидаги 
йўналишларда 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ: озиқ-овқат саноати тадбиркорлиги ва бошқа 
фан-техника 
тараққиётининг 
энг 
охирги 
натижаларини 
ўзида 
мужассамлаштирган 
тармоқ 
турларига 
нисбатан; 
илғор 
хорижий 
мамлакатлар тажрибасидан кенгроқ, ишлаб чиқариш қувватларидан тўлароқ 
ва юқори самарадорликда фойдаланаётган корхоналарга нисбатан; маҳаллий 
ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилган инвестицион товарлар янги 
фойдаланувчиларга берилганда. Натижада, асосий воситаларни мамлакат 
Йиллар 
Бошланғич 
қиймат 
Йиллик амортизация 
суммаси 
Жамланган 
амортизация 
Баланс 
қиймати 
2018 йил 
9456765 


9456765 
1 йил охири 
9456765 
(5/15*8456765)=2818921,7 
2818921,7 
6637843,3 
2 йил охири 
9456765 
(4/15*8456765)=2255137,3 
5074059,0 
4382706,0 
3 йил охири 
9456765 
(3/15*8456765)=1691353,0 
6765412,0 
2691353,0 
4 йил охири 
9456765 
(2/15*8456765)=1127568,7 
7892980,7 
1563784,3 
5 йил охири 
9456765 
(1/15*8456765)= 563784,3 
8456765,0 
1000000 


91 
ичида ишлаб чиқарилишини рағбатлантирилади ҳамда республика 
импортида қисман машина ва асбоб-ускуналар улуши камаяди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар 
сони кўпайиши туфайли, рақобат муҳити иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига 
нисбатан анча кучлидир. Бироқ, бозордаги нарх-наво динамикасини йиллар 
бўйича кузатилганда, нархлар тўхтовсиз ўсиш тенденциясига эга. Бу эса 
озиқ-овқат бозорининг монополлашгани ва истеъмолга талаб инфляцияси 
кучли таъсир этаётганини тасдиқлайди. Озиқ-овқат маҳсулотлари бозоридаги 
ушбу салбий ҳолатни бартараф этиш йўлларидан бири – янги ишлаб чиқариш 
қувватларини яратиш орқали бозорга маҳсулот таклифини кўпайтириш 
асосида рақобатнинг кескинлашуви эвазига нархлар барқарорлигига эришиш 
ҳисобланади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг аксарият қисми 
хусусий сектор қўлида бўлганлиги туфайли ишлаб чиқаришни кўпайтириш 
янги 
тадбиркорлик 
субъектларининг 
тармоққа 
кириб 
келишини 
рағбатлантириш орқали юз бериши мумкин. Рағбатлантириш механизмининг 
асоси бўлиб эса тадбиркорлик субъектларига банк кредитини олиш 
имкониятларини кенгайтириш ҳисобланади. Шунингдек, инвестиция 
ресурсларини шакллантиришда аҳоли маблағлари ҳам муҳим роль ўйнайди
85

Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолияти ривожланишида хорижий 
инвестициялардан 
самарали 
фойдаланишда 
ишлаб 
чиқаришни 
такомиллаштириш концепциясига кўра, харидорларни арзон баҳоли ва 
сифатли озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган талаби қондирилади.
Демак, мамлакат аҳолисининг табиий эҳтиёжини қондиришнинг асосий 
йўналиши бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 
ошириш, унинг сифатини яхшилаш ва рақобатбардошлигини кучайтиришга 
жиддий эътибор бериш зарур. Шуни таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқаришга 
жалб қилинган инвестициялар миқдори йилдан-йилга ошиб бормоқда, аммо 
мамлакат ЯИМ салкам 20 % бериб турган қишлоқ хўжалигига ажратилган 
85
Умаров И.Ю., Муфтайдинов К. Мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш бўйича 
амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги. // Инвестицион иқлим ва ишбилармонлик 
муҳитини янада яхшилашдаги солиқ механизмининг рағбатлантирувчи роли. Республика илмий-амалий 
конференцияси. – Т.: Солиқ Академияси, 2015 йил 22-23 май. 212-215-б. 


92 
инвестициялар ҳажми етарли даражада эмас. Бу кўрсаткич миқдори саноат 
корхоналарига ажратилган инвестицияга қараганда 6 марта кам.
Қишлоқ хўжалигига кўпроқ инвестиция киритилса, маҳсулотларини 
қайта ишлаб чиқарувчи корхоналарни хомашё билан таъминланишини 
инновацион техника ва технологияларидан фойдаланиш ҳисобига маҳсулот 
сифати яхшиланади. Жумладан, материал сарфи, ёқилғи-энергетика 
ресурсларини тежашни таъминлайди, маҳсулотнинг ички ва ташқи бозори 
кенгаяди. Бундан ташқари, янги ишчи ўринлари вужудга келади, озиқ-овқат 
маҳсулотларини экспорт қилиш миқдори ортади. Бунинг учун қуйидаги икки 
омилга алоҳида эътибор қаратиш керак: 
биринчи омил, ташқи бозорларга чиқиш имконияти бўлган озиқ-овқат 
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш 
ва уларга турли имкониятлар яратиш; 
иккинчи омил, маълум муддатга экспорт режасини бажара олмаган 
хусусий корхоналарга нисбатан қаттиқ иқтисодий жавобгарликни қўллаш. 
Ушбу омиллар таъсирида мамлакат ички бозоридаги озиқ-овқат 
маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг салмоғи 
кенгаяди ва маҳсулотларини четга экспорт қилиш даражаси ортади.
Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-сабзавот маҳсулотларини 
қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини 
оширишда қуйидаги талабларга риоя этиш лозим: 
биринчидан, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи тадбиркорлик 
субъектлари маҳсулотларини қадоқлаш, ўраш, сақлаш муаммоларини ҳал 
этиш, ташиш учун зарур бўлган материалларини етказиб берадиган қишлоқ 
корхоналарини барпо этиш; 
иккинчидан, 
озиқ-овқат 
саноатига 
ўзлаштирилган 
барча 
инвестицияларнинг 50 фоизга яқинини техник қайта жиҳозлашга ва ишлаб 
чиқаришни модернизация қилишга йўналтириш; 
учинчидан, экспортга маҳсулот чиқаришда корхоналарнинг тўловга 
лаёқатини таъминлаш, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш зарур. 


93 
Республика ҳукумати томонидан озиқ-овқат саноати соҳасини ислоҳ 
қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар маҳаллий хомашёларга 
асосланган миллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ва уларнинг жаҳон 
бозорида рақобатбардош бўлиши, сифатини ошира бориш орқали экспорт 
ҳажмини оширишда ҳар бир корхона хомашё етказиб берувчиларни ҳам, 
истеъмолчиларни ҳам ўзи излаб топиши, танлаши, уларнинг талаб ва 
таклифларини ўрганиб боришлари лозим.
Ана шу мантиқий алоқадорликдан келиб чиқиб, биз озиқ-овқат 
саноатида тадбиркорлик тузилмаларини такомиллаштирувчи мақбул 
инвестиция иқлимини яратиш ҳамда инвестициялардан ўз ўрнида мақсадга 
мувофиқ фойдаланиш учун қуйидаги стратегик вазифаларни амалга ошириш 
зарур деган тўхтамга келдик: 
озиқ-овқат саноати тадбиркорлиги билан шуғулланувчи субъектларда 
технологик жиҳатдан ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги истеъмол 
маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишга жавоб берадиган 
инновацион технологияларни қўллаш; 
бозор талабларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнини 
истиқболлаштириш; 
инвестициялашнинг асосий долзарб йўналишларини маълум даврлар 
бўйича истиқболлаштириш ҳамда тадбиркорларнинг ички инвестициялаш 
маблағлари заҳираларини шакллантиришга кўмаклашиш. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish