Умаров илхомжон юлдашевич ўзбекистон республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


III БОБ. ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИДА ТАДБИРКОРЛИК



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/85
Sana17.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#558066
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   85
Bog'liq
Умаров Илхом Юлдашевич Диссертация (2)

III БОБ. ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИДА ТАДБИРКОРЛИК
ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ 
МЕХАНИЗМИ ТАҲЛИЛИ 
 
3.1. § Озиқ-овқат маҳсулоти истеъмоли ва унга таъсир этувчи омиллар 
таҳлили
Республика иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш 
шароитида уни иқтисодий тамойилларига тўла-тўкис амал қилишга жуда 
катта эътибор берилмоқда. Бироқ, ўз навбатида аҳолининг бозор 
муносабатлари шароитида ишлаш ва яшаш тартиб-қоидалари тўғрисидаги 
тасаввурларининг ҳам ўзгариб боришига олиб келмоқда. Хусусан бозор 
иқтисодиётини асосий ғоялари ҳамда тамойиллари ва вазифалари ўзгариб, 
имкониятлари кенгаймоқда.
Жумладан, республикада бозорни сифатли товарлар билан таъминлаш ва 
тўйинтириш ҳамда бозорларни барқарор тузилмасини ривожлантириш ва 
бозор инфраструктурасини такомиллаштириш, хўжалик субъектларини 
мустақиллиги кенгайиб, тадбиркорлик фаолиятини ривожланишига қулай 
муҳит яратилган. Юқоридагиларни барчаси бозор муносабатларини объектив 
қонунийлик ва демократик асосларини кучайиб боришига олиб келмоқда. 
Натижада, бозорни янги босқичга ўтиши учун шарт-шароитлар яратилмоқда. 
Бозорнинг бу янги босқичи харидор бозори ва сифат бозори бўлиб, бу 
босқичда товарнинг хусусиятлари истеъмолчилар тасаввурига тўла мос 
келадиган тушунчалар билан изоҳланади
115
.
Истеъмолчи аниқ товар сифати, ўзи учун муҳим бўлган алоҳида 
хоссаларини бошқа ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг айнан бир хил 
товарнинг худди шундай хоссалари билан таққослаб, унинг аҳамияти, қадр-
қиммати тўғрисида хулоса чиқаради. Демак, ишлаб чиқарилган, таклиф 
этилаётган ва сотилаётган товарлар замонавий талабга нақадар мос, уларга 
115
Умаров И.Ю., Саидкаримова С.С. Ялпи озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли ва унга таъсир этувчи 
омиллар // Biznez-Эксперт, 

Тошкент. - №5, 2014. 54-б. 


117 
сарф қилинган харажатлар нақадар фойдали эканлигини баҳоловчи асосий 
мезондир
116
. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 
таъкидлаганидек, «...мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада 
таъминлаш, бозорни сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари 
билан тўлдириш, аҳолининг харид имкониятларини мустаҳкамлаш, ташқи 
иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва соғлом рақобат муҳитини 
ривожлантириш»
117
келажакда 
малакатда 
ижтимоий-иқтисодий 
барқарорликни таъминлаб беради. Шу боисдан ҳар бир корхона, фирма, 
тадбиркор ўз фаолиятини ана шу талаблар нуқтаи-назаридан уюштириши ва 
амалга ошириши тақозо этилади. Ишлаб чиқариш фаолиятида маркетинг 
элементларидан самарали фойдаланишни талаб этилади. Масалан,
 
У.Брэддик 
фикрича, маркетинг стратегиясининг қуйидаги элементларини кўрсатиш 
мумкин: “харидорларнинг эҳтиёжларини аниқлаш; рақобатчиларнинг 
стратегиясини тушуниш;

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish