2.4.§ Озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг
ташкилий механизми ва инфратузилма фаолиятини баҳолаш
кўрсаткичлари
Тадбиркорликнинг ҳар қандай шакли, хусусан, озиқ-овқат саноати
тадбиркорлиги ҳам энг аввало иқтисодиётни эркинлаштирилиши ва эркин
рақобат муҳити қарор топиши шароитида юзага келади ва ривожланади. У
ривожланаётган мамлакат шароитида иқтисодиётни модернизациялаш ва
107
диверсификациялаш шароити яратилган ва тадбиркорлик ҳуқуқий жиҳатдан
кафолатланган жамиятда ривожлана олади. Бугунги кунда Ўзбекистонда
аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан харид қувватини ошириш учун
ички бозорини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан мунтазам
равишда тўлдириш учун тадбиркорликни ривожлантириш лозим.
Аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш мақсадида ҳукумат органлари
республикада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида
истеъмол товарларини улуши 2017-2021 йиллар оралиғида 65 фоизга
етказилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисобламоқда. Бунинг учун эса, миллий
иқтисодиётнинг истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳалари ва корхоналар
фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини янада
такомилаштириш талаб этилади
101
,
жумладан озиқ-овқат саноати
маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ҳам.
Иқтисодий таълимотлар нуқтаи-назаридан қараганда ҳам «энг илғор
иқтисодий тизим – бу одамларни энг зарур бўлган истьемол товарлари билан
юқори даражада қондиришни таъминлайдиган тизимдир
102
». Аммо буни
амалга ошириш ресурсларни самарали тақсимлаш асосида иқтисодий ўсишга
эришишни талаб этади, яъни бутун иқтисодиёт кўламида, хусусан самарали
бандлик асосида ишлаб чиқариш фаолияти юритилиши талаб этилади.
Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини
баҳолашда дунё олимлари, иқтисод илми мутахассислари турли хил қараш
нуқта-назарияларига эга. Бугунги кунда улар нафақат тадбиркорлик
субъектлари, балки корхона ишлаб чиқариш объектлари, фирмалар, фермер
хўжаликлари ҳамда ташкилий ва инфратузилма самарадорлигини ўрганиш
бўйича ҳам тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Қуйида биз мамлакатимизда
озиқ-овқат саноатида хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда ташкилий
ва инфратузилма механизмининг самарадорлигини баҳолашга оид
101
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда «Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги ПФ-4947-сонли Фармони. // lex.uz
102
http://institutiones.com/download/books/2933-ekonomicheskaya-teoriya-celi-obschestva.html
108
ёндашувларни кўриб чиқамиз ва бу борада ўзимизнинг фикр – ва
мулоҳазаларимизни баён қиламиз
103
.
Хусусий тадбиркорликнинг ташкилий ва инфратузилма механизми
самарадорлиги айрим илмий тадқиқотларда бозорга корхоналарнинг кириши
ва чиқиши сифатида қаралса, бошқаларида тадбиркорлик субъектлари
сонининг ўсиши сифатида қаралган. Жумладан, Л.Клаппер, Л.Лайвен,
Р.Ражан ва С.Джанковларнинг изланишларида тадбиркорлик фаолияти
самарадорлиги корхоналарнинг бозорга кириши сифатида ўрганганлар
104
.
М.Десаи, П.Гомперс ва Ж.Лернерлар илмий ишларида тадбиркорлик
фаолияти самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги кўрсаткичларни тавсия
этганлар: корхоналарнинг бозорга кириш ва ундан чиқиш коэффициентлари,
корхонанинг ўртача ҳажми, корхоналарнинг ўртача баҳоланган ёши ва
корхоналарнинг ҳажми бўйича ўлчаш
105
.
Т.Оваска ва Р.Собелларнинг ишида эса тадбиркорлик фаолияти
самарадорлиги янги корхоналарнинг патентлар ва савдо маркаларининг
сонини ўсиши сифатида тавсифланган. Бу кўрсаткичлар иқтисодий ўсиш,
даромад ва юқори технологиялар соҳасидаги патентлар билан боғлиқдир.
Шунингдек,
уларнинг
илмий
изланишларида
собиқ-социалистик
мамлакатларда тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги ўсиши ўрганилган
бўлиб, улар янги корхоналар сонининг ўсишига давлат органларида
коррупция даражасининг пастлиги, ҳокимият ва суд органларининг
корхоналар фаолиятига аралашуви камлиги, солиқ устамаларининг пастлиги,
бевосита
хорижий
инвестициялар
миқдорининг
кўплиги,
кредит
ресурсларини олишни осонлиги ва соғлом молия-кредит тизими ижобий
таъсир кўрсатади деган хулосага келганлар. Бунда бевосита хорижий
инвестициялар савдо маркалари ва патентлар сони кўпайишига кучли таъсир
103
Умаров И.Ю. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истиқболлари.
Монография. – Т.: Фан ва технологиялар, 2014. –116 б.
104
Djankov, S., La Porta, R., Lopes De Silanes, F. and Shifler A. (2001) The Regulation of Entry, Quarterly Journal
of economics, 117, - Р. 1-35.
105
Desai, M., Gompers, P., and Lerner, J. (2003) Institutions, Capital Constraints, and Entrepreneurial Firm
Dynamics: Evidence from Europe, Harvard HOM Research – P.59.
109
қилса, коррупция даражасининг пастлиги ва давлат назоратининг енгиллиги
корхоналар сони кўпайишига таъсир қилади деган фикрни билдирганлар
106
.
Ж.Робинсон ва Г.Б.Фаирчилдларнинг ишларида янги рақобатчиларни
бозорга кириб келишига халақит берувчи институционал ва ижтимоий
тўсиқлар кўрсатиб ўтилган
107
: Жумладан, институционал тўсиқлар формал,
маданий ва қонуний тўсиқларга бўлинади. Формал тўсиқларга давлат,
қонунчилик, молия бозори ва кредит ташкилотлари фаолиятидаги салбий
жараёнлар киради. Маданий тўсиқларга эса тил, этика, кийиниш маданияти
билан боғлиқ муаммолар киритилган. Қонуний тўсиқлар тадбиркорлик
субъектлари фаолиятининг амалда кучга эга бўлган қадриятлар ва жамият
томонидан қабул қилинган қонунларга мос келиши ёки келмаслигидир.
С.Кайа ва Й.Усдогруклар тадқиқотида асосан Туркия иқтисодиётининг
қайта ишлаш тармоқларида тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини янгича
методология асосида ўрганилган
108
. Корхоналарнинг бозорга кириш ва
бозордан чиқиш коэффициентларини корхоналар умумий сонига нисбатан
пропорция сифатида таҳлил қилиш учун улар қуйидаги кўрсаткичлардан
фойдаланишган: фойда ҳажми, бойлик кўпайиш даражаси, ўсиш суръатлари,
меҳнат унумдорлиги, ўртача иш ҳақи даражаси, реклама фаолиятининг
интенсивлиги ва ишлаб чиқаришнинг капитал сиғими. Уларнинг илмий
ишларида олинган иқтисодий натижалари: корхоналарни бозорга киришида
фойда ҳажми, ўсиш суръатлари, бойлик кўпайиш даражаси, ишлаб
чиқаришнинг капитал сиғими ижобий роль ўйнаса, бозордан корхоналар
чиқишига асосан бойликнинг кўпайиш даражаси, ўсиш суръати ва ишлаб
чиқаришнинг капитал сиғими таъсир қилади деган фикрни билдирганлар.
А.Бобоевнинг илмий ишида тадбиркорлик билан шуғулланувчи
субъектларнинг самарадорлигини ошириш: ишлаб чиқариш жараёнини
бозор талабларини эътиборга олган ҳолда ташкил этиш; корхона ходимлари
106
Ovaska, T., Sobel, R.S. (2004) Entrepreneurship in Post-Socialist Economies, West Virginia University,
Department of Economics Working – P. 6.
107
Robinson, J., Fairchild, G.B. (2002) Social and Institutional Barriers to Market Entry.
108
Kaya, S., Ucdogruk, Y. (2002) The Dynamics of Entry and Exit in Turkish Manufacturing Industry, Middle East
Technical University, Economic Research Center Working Paper, September.
110
даромадларининг ўсиб бориши бевосита ишлаб чиқариш ва ижтимоий
ривожланишига боғлиқлиги; ишлаб чиқариш жараёнини тўғри ташкил
этиш, ишлаб чиқариш воситалари ва хомашё билан таъминланиш даражаси;
тадбиркорлар фаолиятини олиб бориш учун зарур ҳуқуқий ва иқтисодий
шароитларнинг яратилиши; тадбиркорларни солиқ ставкаларини
камайтириш орқали моддий рағбатлантиришга боғлиқ
109
деган фикрни
билдирган.
Иқтисодчи олим О.Дашкевич тадқиқотларида тадбиркорлик фаолиятини
кичик бизнес субъектлари сони ортиши ва хусусий сектор ҳиссасини
мамлакат ЯИМга нисбати ортиб бориши сифатида қараган. Бунда у қўшимча
кўрсаткич сифатида шартнома шартларини бажариш имкониятини ҳам
моделга қўшган. Шунингдек, у Ғарблик тадқиқотчиларнинг
110
хулосаларига
асосланган ҳолда тадбиркорлик фаолиятига баҳо бериш учун эконометрик
модель кўрсаткичларидан фойдаланган. Бунда асосий эътибор тадбиркорлик
фаолиятида иқтисодий омилларнинг таъсирини ҳисобга олишга қаратилган
ва умумий кўриниши қуйидагича бўлган модель яратган
111
:
,
8
7
6
5
4
3
2
1
0
Do'stlaringiz bilan baham: |