2.3-расм. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб
қувватловчи инфратузилма тармоқлари тизими
88
88
Муаллиф ишланмаси асосида ишлаб чиқилган.
солиқ ундириш идоралари
Озиқ-овқат захира уюшмаси, савдо дўконлар
реклама фирмалари, маркетинг хизматлари
уй-жой, коммунал ва транспорт хизмати
соғлиқни сақлаш
Ишла
б чиқ
ари
шга
хи
зм
ат
қ
илувч
и
ин
фрату
зи
лма
Оз
иқ
-овқат
боз
ори
да
хи
зм
ат
қи
лувч
и
ин
фрату
зи
лма
Моли
я-
кре
ди
т
м
ун
ос
аба
тла
ри
га
хи
зм
ат
қ
илувч
и
ин
фрату
зи
лма
Инфратузилма турлари
Инфратузилма тармоқлари
Алоқа ва транспорт
омбор ва йўл хўжалиги
Молия ва суғурта компаниялари
сув, энергетика таъминоти ва бошқалар
Товарлар биржаси, МЧЖлар, савдо фирмалари
савдо-сотиқ ва уларни назорат қилувчи давлат
муассасалари
Банклар ва ўз-ўзини кредитлаш идоралари
пул жамғармалари
маданият
аҳолини ишга жойлаштириш хизмати (меҳнат ва бандлик
идоралари)
Аҳоли
га
хи
зм
ат
қи
лувч
и
(ижт
им
ои
й)
ин
фрату
зи
лма
ла
р
97
Бу ҳол озиқ-овқат саноати тадбиркорлигини замонавий технологиялар
билан таъминланишига, маҳсулот сифати ва меҳнат унумдорлигининг
ошишига олиб келмоқда. Юқоридаги расмда келтирилган бозор
инфратузилмаси иқтисодиётнинг ҳамма тармоқлари учун хизмат қилади,
унинг таркибига ижтимоий инфратузилма ташкилотлари ҳам киритилган.
Қуйида биз бозор инфратузилмасининг муаммоларига тўхталамиз ва кўриб
чиқамиз.
Бозор инфратузилмасини ривожлантиришда шуни аниқлаш жоизки,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 августидаги
344-сонли Қарорида бозор инфраструктураларини янада такомиллаштириш
масаласи алоҳида бўлим сифатида ажатилиб кўрсатилган.
Давлат
дастурини
1-бўлимида
«Кичик
бизнес
ва
хусусий
тадбиркорликнинг инфратузилмаларини яратиш» бўйича тадбирлар билан
бошланади
89
. 2018 йил учун давлат дастурининг 3 бўлим, 3.5 бандида
«Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини
ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва
хусусий
тадбиркорлик
ривожини
рағбатлантиришга
қаратилган
институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш»
масаласи ҳамда
амалга ошириш бўйича вазифалар қўшимча равишда белгилаб олинган.
Ушбу вазифалар қуйидагилар:
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тизимини тубдан
қайта кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан назорат қилувчи
органларнинг раҳбарлари билан биргаликда ҳар ойда намунали, фаол
тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этиш ҳамда уларнинг
мавжуд бўлган муаммоларни эшитиш, қонуний фаолиятига тўсқинлик
қилаётган омилларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриб бориш;
89
Ғайбуллаев Р.М. Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий
механизмини такомиллаштириш: Иқт.фан.док. дис…– Тошкент.: Ўз.Рес. ФАИИ, 2005. – 113 б.
98
савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлар томонидан содир
этилаётган камчиликларни, айниқса жиноятларни танқидий муҳокама қилиш,
бартараф этиш ва профилактика қилишга кўмаклашиш;
бизнес-ҳамжамият ўз-ўзини тартибга солиши ва тадбиркорлик фаолияти
устидан жамоат назоратининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
тадбиркорлик фаолиятида бизнес юритиш ва уни рағбатлантириш
шароитларини яхшилаш;
тадбиркорлик субъектлари учун лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-
таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш;
ишбилармонлик ва инновацион соҳадаги истиқболли лойиҳаларни
молиялаштириш механизмларини ривожлантириш
90
.
Кичик
бизнес,
хусусан
озиқ-овқат
саноатида
тадбиркорлик
инфраструктурасини янада ривожлантиришда тадбиркорлик тузилмаларини
халқаро молия институтлари ва ташкилотлари билан эркин муносабатини
таъминлаш; кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжни таъминлашда технология,
хомашё ҳамда бутловчи қисмлар бозорига кириш имкониятларини
кучайтириш; маҳсулотни реализация қилиш ҳамда экспорт салоҳиятини
оширишга кўмаклашувчи улгуржи бозорларни шакллантириш ва
кенгайтириш; тадбиркорлик субъектлари учун малакали кадрларнинг
иқтисодий ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва бошқалар.
Чунки озиқ-овқат саноатида тадбиркорликнинг асосий шакли кичик
бизнес субъектлари ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳозирда кичик бизнес
фаолиятига оид йигирмадан зиёд Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ўндан
ортиқ Президент фармонлари ва ўнга яқин Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
қабул қилинди. Кичик бизнес субъектларини давлат томонидан қўллаб-
қувватлашнинг асосий йўналишлари ҳамда механизмлари ишлаб чиқилди.
Аммо
шунга
қарамай, озиқ-овқат
саноатида
кичик
бизнес
субъектларининг ривожланишидаги мавжуд имкониятлардан ҳали самарали
90
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январда «2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол
тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид
давлат дастури тўғрисида» ги ПФ-5308-сонли Фармони. http://finansist.uz/uz/2018-yil-davlat-dasturi/. // lex.uz
99
ҳамда тўла-тўкис фойдаланилгани йўқ. Озиқ-овқат саноатида кичик бизнесни
самарали ва тўлақонли ривожланиши учун иқтисодий минтақалар
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда етарли шарт-шароитлар яратилиниши
керак. Натижада озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
ҳамда инфратузилмалар тизими учун шарт- шароитларни таъминлаш муҳим
ўрин тутади.
Хўжалик фаолияти самарадорлиги ишлаб чиқариш жараёнини оқилона
ташкил этиш ва унга амал қилиш асосий фаолият учун замин тайёрловчи,
унга турли йўналишларда хизмат кўрсатувчи, ишлаб чиқариш натижаси
бўлмиш маҳсулот ва хизматларнинг истеъмолчига етиб боришини
таъминловчи соҳа бу инфратузилмадир.
Молиявий ва иқтисодий нуқтаи - назардан имконияти чекланган кичик
бизнес корхоналари эса бундай йўлни тута олмайди. Бироқ, бозорда қоида
барча хўжалик субъектлари учун бир хиллиги сабабли, мазкур вазифа ва
хизматлар кичик корхоналар ҳаётида ҳам катта аҳамият касб этади. Кичик
корхона раҳбари рақобатлашув жараёнида ноқулай ҳолатга тушиб
қолмаслиги учун тажрибали юрист билан маслаҳатлашиши, маркетинг
тадқиқотлари учун буюртма бериш, товарни савдо тармоғи орқали сотиш
имконига эга бўлиши зарур. Бу эса, ўз навбатида озиқ-овқат саноати кичик
корхоналарида бундай эҳтиёжни қондириш учун энг қулай ва самарали
восита бўлган инфратузилма тармоқлари хизмат қилади
91
.
Бизнингча, озиқ-овқат саноатида кичик бизнес инфраструктурасини
ривожлантириш, унда тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар номенклатурасини
кенгайтириш учун худудлар доирасида бир қатор вазифаларни амалга
ошириш мумкин:
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришда кредит
ресурсларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш мақсадида халқаро молиявий
институтлар ва ташкилотларни кенг жалб этиш;
91
Умаров И.Ю. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истиқболлари.
Монография. – Т.: Фан ва технологиялар, 2014. –103 б.
100
кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжни таъминлашда технология, хомашё
ҳамда бутловчи қисмлар бозорига кириш имкониятларини кучайтириш;
маҳсулотни реализация қилиш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга
кўмаклашувчи улгуржи бозорларни шакллантириш ва кенгайтириш;
тадбиркорлик субъектлари учун малакали кадрларнинг иқтисодий ҳамда
ҳуқуқий саводхонлигини ошириш.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, «Тадбиркорлик ва бизнес
фаолиятини муваффақиятли ривожланиши асосан ўзининг 3 та муҳим
шартларига риоя этилиши орқали амалга оширилади. Биринчидан,
тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш ҳамда тенденцияларини
аниқловчи қонуниятларини яхши билиш, иккинчидан, тадбиркорлик иши,
унинг ресурс билан таъминланишини кўзда тутувчи асосий стратегияни
мавжудлиги, учинчидан, тадбиркорлик ва бизнесга оид мажбуриятларни ўз
вақтида бажарилишини таъминлаш»
92
ва бошқалар. Бироқ, кичик корхоналар
ўз кучлари, маблағлари ва интилишлари негизидагина эмас, балки йирик
коорпорация, уюшма ва компаниялар қўллаб-қувватлашларига таянган
тақдирдагина иқтисодиётнинг етакчи кучига айланиши мумкин.
Бозор инфраструктуралари орқали тадбиркорликни ривожлантиришда
давлат стратегиясини институционал таъминлаш масаласи бугунги кунда
долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бунинг учун давлатнинг ахборот
бозоридаги фаолиятини тартибга солиш, ахборот бозори иштирокчиларини
лицензиялаш ҳуқуқини берувчи зарурий ахборотларни сертификациялаш
лозимдир. Бироқ, кичик бизнес субъектлари, яъни озиқ-овқат саноати
соҳасида ахборот коммуникация технологиялари тизимини ривожлантириш
масалалари алоҳида аҳамиятга эга. Ўз навбатида, инфратузилманинг хизмат
кўрсатиш таркибий қисмлари, асосан, йирик шаҳарларда фаолият
кўрсатишларини ҳисобга олган ҳолда, кичик ва хусусий тадбиркорик
фаолиятини ривожлантириш учун туман марказлари ва шаҳарларда
92
Меҳмонова Д.Д. Минтақа ишлаб чиқариш тадбиркорлигининг ташкилий-иқтисодий омиллари ва
муаммолари. Иқт. фан. ном. дис... – Т.: ТДТУ. 2006. – 96 б.
101
информацион таҳлил ва маркетинг хизмати марказлари ташкил этилиши
лозим. Бу марказлар таҳлилий ишларни олиб бориш, клиринг, биржа,
нотариал хизмати, адвокатлик хизмати, консалтинг ва инжиниринг
компаниялари хизмати, ахборот реклама ва унча катта бўлмаган объектлар
қурилиши ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа-смета бюролари, бозор
коньюктурасини ўрганиш хизмати ишларини амалга оширади.
Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда
замонавий ахборот коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни
йўлга қўйишга жиддий эътибор қаратиш зарур. Ҳозирда мамлакатимизда
давлат
ташкилотларида
ахборот
коммуникация
технологиялари
заҳираларидан самарали фойдаланишда икки жиҳат бош сабаб бўлиб
турибди: давлат ташкилоти ходимларининг бир қисми ахборот
коммуникацияларидан фойдаланиш соҳасида мукаммал малакага эга
эмаслиги ҳамда ахборот, яъни маълумотлар инфратузилмаларининг етарлича
даражада ривожланмаганлиги.
Республикада ахборот коммуникация технологиялари ривожланишини
самарали бошқариш учун қарорлар қабул қилишнинг янги ишончли базаси
яратилмоқда. Ушбу базани яратилиниши натижасида озиқ-овқат саноати
тадбиркорлиги
фаолиятини
янада
такомиллаштиришда
самарали
фойдаланиш мумкин («2.4-расмга қаранг»).
Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда
ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш ҳисобига
ахборот тизимлари билан боғлиқ бир қатор лойиҳаларни ишлаб чиқиш
имконини беради. Бироқ, озиқ-овқат саноатида замонавий технологиялардан
самарали фойдаланиш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига қўллаш
зарур. Масалан, гўшт ва сут маҳсулотларини турли ассортиментда сифатли
қадоқлашга доир лойиҳаларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
Натижада ушбу вазиятдан самарали фойдаланиш озиқ-овқат саноатида
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда ахборот заҳираларига эга
бўлиш имконини беради.
102
Do'stlaringiz bilan baham: |