Умаров илхомжон юлдашевич ўзбекистон республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


-жадвал  Хорижий инвестициялар иштирокидаги озиқ-овқат саноати



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/85
Sana17.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#558066
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   85
Bog'liq
Умаров Илхом Юлдашевич Диссертация (2)

2.4-жадвал 
Хорижий инвестициялар иштирокидаги озиқ-овқат саноати 
корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва капитал билан таъминланганлик 
даражаси (жамига нисбатан % ҳисобида)
82
 
Кўрсаткичлар 
Ишлаб чиқариш 
ҳажми 
Устав капитали 
Устав капиталининг 
ишлаб чиқариш 
ҳажмига нисбати 
2012 
йил 
2018 
йил 
фарқи 
(-;+) 
2012 
йил 
2018 
йил 
фарқи 
(-;+) 
2012 
йил 
2018 
йил 
фарқи 
(-;+) 
Саноат 
102,3 106,7 
+3,6 
112,4 119,1 
+6,7 
1,12 1,31 
+0,19 
Шу жумладан 
Озиқ-овқат 
саноати 
17,7 
21,3 
+3,6 
23,5 
28,2 
+3,7 
1,32 1,43 
+0,11 
Таҳлил маълумотларига кўра, саноат корхоналарининг 2012

2018 
йилларда устав капиталининг ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати ўртача 1,12 
дан 1,31 га, шу жумладан озиқ-овқат саноатида 1,32 дан 1,43 коэффициентга
ўсган. Ушбу коэффициентнинг ўсиш тенденцияси ишлаб чиқариш 
самарадорлиги ошиб бораётганлигидан далолат беради. Тўғридан-тўғри жалб 
қилинган хорижий инвестицияларнинг аксарият қисми Тошкент шаҳар 
ҳиссасига тўғри келмоқда. Шунинг учун тўғридан-тўғри хорижий 
81
Ozbekistonda_moliyaviy_sektorning_rolini_oshirish_1-qism_47c0e.pdf9 
82
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари. 


88 
инвестицияларни аҳоли зич жойлашган вилоят ва унинг туманларига кўпроқ 
жалб этиш ва янги иш ўринларини яратиш долзарб масала бўлиб бормоқда. 
Инвестициялар ҳажмига кутилаётган инфляция суръатлари ҳам ўз таъсирини 
ўтказади. Бу кўрсаткич қанча ортса, инвесторнинг келажакдаги фойдаси 
шунчалик қадрсизланади ва инвестицияларни рағбатлантирувчи омиллар 
қисқариб боради. 
Юқоридаги жадвалда келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики,
озиқ-овқат саноатида ҳам ишлаб чиқаришнинг ўртача ўсиш суръати бошқа 
саноат тармоқлари билан ҳамоҳанг тарзда, яъни тенг суръатлар билан ўсиб 
борган. Лекин, Низом жамғармасини ўсиш суръати озиқ-овқат саноатида 
пастлигича 
қолиб 
кетган. Бу 
эса 
ушбу 
тармоқда 
сарфланган 
инвестицияларнинг қайтими пастлиги туфайли айланма маблағларнинг 
капиталлашув даражаси паст эканлигидан далолат беради. Айланма 
маблағларнинг капиталлашув даражасини орттириш учун инвестициялар- 
нинг ички фойда нормасини оптималлаштириш зарур бўлади. Инвестор 
фойда олиш мақсадида ўз маблағларини маълум муддатга бир соҳага 
жойлаштиради. Агар у оптимал инвестиция рентабеллигига эришмаса, 
лойиҳадан воз кечади. Бу эса бошқа бир инвесторнинг фикри ва 
муносабатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолатларни олдини 
олиш мақсадида, озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини 
ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб этишда қуйидаги 
усулларни кенгроқ қўллаш лозим
83

хорижий инвесторларга ўзбек эмитентлари акция пакетларини сотиш; 
Ўзбекистон ҳудудида бутунлай хорижий капиталга тегишли 
корхоналарни рўйхатдан ўтказиш; 
хорижий инвестицияларни мамлакат муайян минтақаларига фаол жалб 
этишга қаратилган озиқ-овқат ярмаркаларини яратиш ва бошқалар.
 
83
Умаров И.Ю., Муфтайдинов К. Саноат тармоқлари экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган 
инновацион лойиҳалардан самарали фойдаланиш. // Ўзбекистон Республикасида инновация-инвестиция 
фаолиятини янада такомиллаштиришда банк-молия секторининг иштирокини кенгайтириш. Республика 
илмий-амалий конференцияси. – Т.: БМА, 2015 йил 14 май. 277-279-б. 


89 
Ички 
инвестиция 
манбаи 
сифатида 
тадбиркорлик 
тизимида 
тезлаштирилган амортизация сиёсатини (кумулятив) усулидан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир. Бунда фойдадан олинадиган солиқ миқдорини 
камайтириш усули орқали, тежалган маблағ қайта инвестициялашга 
сарфланади. Бу усул инвестиция ва қайта инвестициялашда муҳим манба 
бўлиши билан бир қаторда, корхона даромадларининг ошишига ҳам олиб 
келади. Шу сабабли бугунги кунда республикадаги кўпчилик саноат 
корхоналари асосий капиталининг катта қисми эскирган. Уларда эскирган 
машина ва ускуналарнинг улуши 2017 йилда ўртача 38,1 %ни ташкил қилади, 
айни вақтда, улардан кўпчилиги 10 йилдан ортиқ фойдаланилган. Жумладан, 
озиқ-овқат саноати асосий фондларнинг эскириши – 55 %дан кўпроғини 
ташкил қилади. Асосий техник ускуналар 70-75 %га эскирган бўлиб, уларни 
алмаштириш катта миқдордаги инвестицион маблағларни талаб қилади
84

Бугунги кунга келиб, фан-техника тараққиёти ва инновацион 
ривожланиш шароитида асосий воситаларни маънавий эскиришни 
тезлаштирилиши ҳисобига республикадаги кўпчилик саноат корхоналарида
тезлаштирилган амортизация сиёсатини қўллаш усулидан фойдаланилмоқда. 
Бу усулни озиқ-овқат саноатига қўлланилиши тармоқда ривожланишни ва 
техник қайта қуролланишни ҳамда инвестицион фаолликни рағбатлантиради. 
Натижада, ушбу усул орқали асосий капиталга қилинган харажатларнинг бир 
қисми тез қопланади ҳамда вақт омили ҳисобига ютади. Шу сабабли 
тезлаштирилган амортизацияни (кумулятив) усулини озиқ-овқат саноатига 
қўлланилиши асосан, жамғаришни тезлаштириш, техника тараққиётини 
ўстириш, маънавий эскиришдан кутиладиган зарарни камайтириш, 
белгиланган амортизация ажратмасини муддатдан олдин қоплаш ҳамда 
иқтисодий ўсишнинг қўшимча молиявий манбаларини яратади. 
Қуйида биз Андижон вилоятининг Шахрихон туманида жойлашган 
«RASH-MILK PLUS» МЧЖ мисолида тезлаштирилган амортизация 
84
Абдуллаев С.А. Миллий маҳсулот ҳажми, таркиби ва ҳаракат шакллари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг 
назарий-услубий асосларини такомиллаштириш: Иқт. фан. док. дис... автореф. –Т.: ТДИУ, 2018. –23 б. 


90 
сиёсатини қўллаш орқали асосий фондларни янгилаш қандай амалга 
оширилаётганини кўрсатиб берамиз ( «2.5-жадвалга қаранг»).
«RASH-MILK PLUS» МЧЖнинг асосий воситаларининг тугатилиш 
қиймат 1 млрд. сўм бўлган. Шунингдек йиллик амортизацияни 
хисоблаётганда бошланғич қийматидан тугатилиш қиймати чегирилади. 
Шунингдек, тезлаштирилган амортизация сиёсатини кумулятив усули орқали 
кўшилган қиймат ортиб, асосий капиталда мужассамлашган қиймати 
камайиб, кутиладиган молиявий йўқотишлар ҳажми камаяди. Бу усулнинг 
«RASH-MILK PLUS» МЧЖ фаолиятига татбиқ этилиши натижасида 
фойдадан олинадиган солиқ миқдорини камайтириш орқали, 30 фоизли 
тежалган маблағ қайта инвестициялашга сарфланган ҳамда маҳсулот ишлаб 
чиқариш хажми 10 фоизга, корхонани йиллик даромадини 360 млн.сўмга 
ошишига эришилган. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish