Умаров илхомжон юлдашевич ўзбекистон республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


§ Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/85
Sana17.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#558066
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   85
Bog'liq
Умаров Илхом Юлдашевич Диссертация (2)

2.2.§ Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини 
ривожлантиришда инвестиция сиёсати таҳлили 
Ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий тараққиёт борасидаги
тажрибасидан маълумки, миллий хўжаликка катта миқдорда инвестиция 
жалб этмай туриб, уни тез ривожлантириб бўлмайди. Жалб қилинган 
инвестицияларни эса хусусий секторга, яъни хусусий тадбиркорликни 
ривожлантиришга йўналтириш лозим. Ушбу ҳолатни эътиборга олган ҳолда, 
мамлакатимизда тадбиркорлар 
учун 
қулай 
инвестиция 
муҳитини 
шакллантиришга ҳаракат қилинмоқда, шунингдек, сармоя оқимини 


80 
кўпайтириш учун норматив ҳужжатлар такомиллаштирилиб, фойда олиш 
учун шароит яратилмоқда.
Жаҳон иқтисодиётнинг глобаллашуви, миллий хўжаликларнинг 
байналминаллашуви ва бир-бирига боғлиқлигини кучайиб бориши, хорижий 
капитални миллий иқтисодиётга жалб этишда рақобат муҳитини 
кескинлашиб кетганлиги Ўзбекистонда ҳам давлатнинг инвестиция 
сиёсатини 
такомиллаштиришни 
талаб 
этмоқди. Ўз-ўзидан 
аёнки, 
тадбиркорлик капиталини иқтисодиётга сарфлашни истайдиган миллий ва 
хорижий инвесторлар рискларни, яъни таваккалчиликларини ҳар томонлама 
ўрганишни ва баҳолашни ҳоҳлашади. Ушбу ҳолатни эътиборга олган ҳолда, 
инвестиция муҳитини шакллантирувчи меърий-норматив хужжатлар ва 
ташкилий-инфратузилма хизматлари мамлакат миқёсида шакллантирилиши 
ва алоҳида танлаб олинган тармоқ ёки соҳа учун эмас, миллий хўжаликнинг 
ҳамма соҳаларига бир текис хизмат кўрсатиши ва таъсир кўрсатишини 
ҳисобга олган ҳолда ушбу параграфда бугунги кунда ҳукуматнинг озиқ–
овқат саноатидаги инвестиция сиёсатини кўриб чиқилади, кейинги 
параграфларда эса инфратаузилма ва ташкилий механизм муаммоларига 
алоҳида тўхталиб ўтилади.
Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларнинг тажрибасидан 
маълумки, инвестицион фаолият мажмуаси бир неча элементлардан иборат: 
инвестиция сиёсати, инвестиция муҳити, капитал қўйилмаларнинг 
манбаларини шакллантириш, инвестиция лойиҳасини ишлаб чиқиш ва 
экспертизадан ўтказиш ва бошқалар. Ушбу элементларнинг ҳар бири бозор 
иқтисодиёти шароитида ўзига хос аҳамиятга эга. 
Инвестиция сиёсати иқтисодиёт тармоқларига сармояни тақсимлаш, 
асосий фондларни яратиш ва модернизациялаш, солиққа тортиш 
механизмини такомиллаштириш, кредит ва валюта назорати сиёсатини 
енгиллаштириш билан боғлиқ бўлган тадбирлар йиғиндисидан таркиб 
топади. Бу ҳолат мамлакат ҳукуматининг диққат – эътиборида эканлиги 
эътирофга лойиқ ҳолат бўлиб ҳисобланади. Хусусан, Ўзбекистон 


81 
Республикасининг Президентининг 2017 йил 7 февралда «Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида»
72
ги ПФ-4947-сонли Фармонининг 3-йўналиши «Иқтисодиётни 
янада ривожлантириш ва либераллаштириш»да кўрсатилганидек, «миллий 
иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш, рақобатбардош маҳсулотларни, 
экспортга мўлжалланган маҳсулот ва товарлар ишлаб чиқариш учун 
замонавий 
технологияларни 
жорий 
этиш, 
транспорт-логистика 
инфратузилмасини, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий 
инвесторлар учун инвестициявий жозибадорликни оширишнинг замонавий 
тамойиллари ва механизмларини жорий этиш каби чора-тадбирларни амалга 
ошириш керак»
73

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига жалб 
қилинган инвестициялар миқдори ўсиб бормоқда. Жумладан, 2005 йилда 
асосий капиталга киритилган инвестициялар 3165,2 млрд. сўм бўлиб, 
ЯИМдаги улуши эса 19,9 %ни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда ушбу 
кўрсаткичлар мос равишда 107333,0 млрд. сўм ва 18,1 %ни ташкил этди. 
Молиялаштириш манбалари бўйича олганда, корхоналар ва аҳоли 
маблағлари 39,3 %, банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлари 14,9 %, 
хорижий инвестициялари ва кредитлари 13,7 %, давлат бюджет маблағлари 
3,8 % ва бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари 5,7 %ни ташкил этди. 
2018 йилда барча хорижий инвестицияларининг 78,6 %ини тўғридан-тўғри 
инвестициялар улушига тўғри келди
74
.
Кeйинги йиллaрдa ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва техник 
жиҳатдан қайта жиҳозлашнинг молиявий имкониятларини кенгайтиришга 
киритилaётгaн xoрижий инвeстициялaр («2.2-жадвалга қаранг») ҳaжмининг 
изчил вa бaрқaрoр ўсиб бoрaётгaни эътибoргa сaзoвoрдир.
72
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги ПФ-4947-сонли Фармони. // lex.uz 
73
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда «Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги ПФ-4947-сонли Фармонига 1-илова. // lex.uz 
74
https:// stat.uz – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси расмий сайти маълумотлари.


82 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish