Умаров илхомжон юлдашевич ўзбекистон республикаси озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


-расм. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/85
Sana17.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#558066
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   85
Bog'liq
Умаров Илхом Юлдашевич Диссертация (2)

2.4-расм. Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини 
ривожлантиришда ахборот таъминоти тизими
93
 
«agroonline.uz» ахборот тизими негизида:
аҳоли хонадонлари, деҳқон ҳамда фермер хўжаликлари далаларида 
етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турлари ва ҳажмлари 
бўйича электрон маълумотлар базасини; 
тайёрлов корхоналари, сақловчи, қайта ишловчи, экспорт қилувчи 
ташкилотлар ва бошқа харидорларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига 
бўлган эҳтиёжларини маҳсулот турлари ва ҳажмлари бўйича ягона электрон 
ахборот тизимини;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, қишлоқ 
хўжалиги бирлашмалари ва улгуржи харидорлар ўртасидаги савдо-иқтисодий 
ҳамда шартномавий муносабатларни (контрактация) электрон тижорат 
шаклида ташкил этиш тизимини ишлаб чиқилади
94

93
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 
94
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлда «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур 
қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 
ПҚ-4406-сонли Қарори. // lex.uz 
Озиқ-овқат 
корхоналарида 
чишлаб чиқариш 
ҳаражатларини 
аниқлаш 
Ишлаб чиқилган
маҳсулотларнинг 
кўтара ва чакана 
нархларини белгилаш 
Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда ахборот 
тизимлари 
Ахборот технологиялари 
ва бозор имконияларини 
таҳлил ва башорат 
қилиш 
Ахборот техник 
таъминот 
Ахборот муҳити 
Озиқ-овқат бозори 
комплексини яратиш 
Озиқ-овқат 
корхоналарида 
махсулотга талабни 
ўрганиш 
Озиқ-овқат маҳсулот-
ларини ишлаб чиқариш 
Озиқ-овқат маҳсулот-
ларига нарҳларни кузатиш 
Озиқ-овқат маҳсулотлари-
ни тарқатиш каналларини 
шакллантириш 


103 
Озиқ-овқат саноатида тадбиркорликни ривожлантиришнинг яна бир 
муҳим жиҳати - истеъмолчиларнинг маҳсулот ассортименти ва сифати, унинг 
ташқи кўриниши, ўраш усули ҳамда тамғаси, товар белгисига доир ўзига хос 
талабларни ҳам билиш ва унга ишлов беришда компьютер технологияси 
имкониятларидан самарали фойдалана олиши билан боғлиқ
95

Бугунги 
кунда 
Ўзбекистонда 
тадбиркорлик 
фаолиятини 
ривожлантиришда жуда кўп норозилик ва эътирозларга сабаб бўлаётган 
муаммоларни қуйида изоҳлашдан олдин, ҳукумат томонидан тадбиркорлик 
субъектларига хизмат кўрсатувчи инфратузилма ташкилотлари фаолиятини 
такомиллаштириш бўйича қабул қилинган сўнгги меъёрий хужжатларга 
тўхталиб ўтамиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 
йил 25 февралда «Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида 
мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида 
суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма 
объектларини қуриш учун ер участкаси ажратиш тартиби тўғрисидаги 
Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 167-сонли Қарорга биноан, биринчидан, 
«Енгил конструкцияли инфратузилма объектлари, шунингдек, енгил 
конструкцияли иссиқхоналар қуришга ер участкалари фақат ушбу 
қурилишни 
амалга 
оширишга 
талабгор 
бўлган 
тадбиркорлик 
субъектларининг ер участкалари доирасида ҳамда ер ижараси шартномасида 
белгиланган 
муддатга 
ажратилади», 
иккинчидан, 
«Тадбиркорлик 
субъектларига ажратилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ бекор бўлганда 
енгил конструкцияли инфратузилма объектлари, шунингдек, енгил 
конструкцияли иссиқхоналар жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ ҳам 
бир вақтнинг ўзида бекор бўлади»
96
. Лекин, тадбиркорнинг мулкни яратиш 
учун қилган сарф-харажатларини қоплаш учун уни бошқа бир мулкдорга 
сотиш ҳуқуқи кўрсатилмаган. Бу билан тадбиркор бир вақтнинг ўзида иккита 
95
Ходиев Б. Тадбиркорлик фаолияти ташқи омиллари. // Бозор, пул ва кредит. –Тошкент.: 1999. – №5. 
42

43-б. 
96
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралда «Тадбиркорлик субъектларига 
ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида 
суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича енгил конструкцияли инфратузилма объектларини қуриш учун ер 
участкаси ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 167-сон Қарори. \\ lex.uz 


104 
мулкдан махрум бўлади, уни тақдири эса ҳукумат органи ихтиёрига ўтиб 
кетади.
Мулкий муносабатлар борасида қабул қилинган бошқа бир меъёрий 
ҳужжат 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
2019 
йил
3 августда «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи 
кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида»ги ПФ-5491-сонли Фармони бўлиб ҳисобланади
97
. Ушбу 
фармонда тадбиркорларнинг ер майдони олиб қўйилганда келиб чиқадиган 
жанжалли вазиятни ҳал қилиш тартиби белгилаб қўйилган. Жумладан, 
фармонда қуйидаги талаблар баён қилинган:
«
а) 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-
5490 сон Фармони
98
билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузурида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб 
қўйилиши муносабати билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига 
етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма ташкил 
этилган ва унинг мажбурий тарзда келишиш тартиби жорий қилинган;
б) 2018 йилда «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини 
тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5495-сонли Фармони
99
га 
кўра:
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш 
тўғрисида қарор қабул қилишга фақат ер участкаси олиб қўйилиши 
режалаштирилаётган 
манфаатдор 
шахслар 
билан 
очиқ 
муҳокама 
ўтказилгандан кейин амалга оширилади, шунингдек, фойда ва харажатлар 
баҳоланганидан кейин йўл қўйилиши; 
ер участкаларини олиб қўйишда тадбиркорлик субъектларига тегишли 
бўлган турар жой, ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ёки 
97
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 августда «Фуқаролар ва тадбиркорлик 
субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида»ги ПФ-5491-сонли Фармони. \\ lex.uz 
98
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлда «Тадбиркорлик субъектларининг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги ПФ-5490-сонли Фармони. \\ lex.uz 
99
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги «Ўзбекистон Республикасида 
инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5495-сонли Фармони. \\ lex.uz 


105 
иншоотларни бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қиймати ҳамда олиб 
қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарар тўлиқ қоплангандагина рухсат 
берилиши;
тадбиркорлик субъектларига давлат органининг ноқонуний маъмурий 
ҳужжати қабул қилиниши оқибатида етказилган зарар давлат томонидан, 
тегишли органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 
қопланиши ҳамда айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олиниши; 
ер участкалари ноқонуний олиб қўйилганлиги ва шу муносабат билан 
мулкдорларга зарар етказилганлиги учун мансабдор шахсларнинг 
жавобгарлигини кучайтириш
100
». 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 августда 
“Фуқаролар 
ва 
тадбиркорлик 
субъектларининг 
мулк 
ҳуқуқи 
кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида”ги Ф-5491-сон фармойишига эса мансабдор шахс тадбиркорнинг 
мулкга эгалик қилиш ҳуқуқини поймол этганда кўриладиган жазо чораси 
аниқлаштирилмаган ва бу ҳақда қонун лойиҳасини тайёрлаш топшириғи 
лозимлиги кўрсатилган холос. Демак, мансабдор шахсга жазо чорасини 
кўришнинг қонуний механизми мавжуд бўлмагандан кейин, у ўз ҳатти-
ҳаракатини истаганча қонуний хужжатлар билан яширади ва вазиятни ўз 
фойдасига ҳал қилиш имкониятига эга бўлади. Бундай ҳолатлар бугунги 
кунда Ўзбекистонда учраб турибди, бу ҳақида интернетдаги сайтларда 
тадбиркорларнинг видеороликлари жойлаштирилган ва у жамоатчилик 
эътиборига ҳавола қилинган бўлсада, суд-ҳуқуқ органлари вакиллари 
тадбиркорларга ўз ҳукмини ўтказишда давом этишмоқда.
Бугунги кунда кўпчилик томонидан кўп муҳокама қилинаётган бошқа 
бир муаммо бўлиб, тижорат банкларидан катта миқдорда кредит бериш 
сўралганда, талаб қилинадиган гаров миқдорининг кредит суммасидан
2 бараварига катта бўлиши шартлиги ҳақидаги талабдир. Бу талаб жуда оғир 
100
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги «Ўзбекистон Республикасида 
инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5495-сонли Фармони. \\ lex.uz 


106 
бўлиб, уни бажариш имконияти фақатгина йирик корхоналарда мавжуд. Бу 
эса кичик ва ўрта ҳажмга эга корхоналар учун катта миқдорда қарз маблағи 
керак бўлганда уни олиш имкониятини йўққа чиқаради. Бу эса 
тадбиркорликни ривожлантиришда жиддий тўсиқ бўлиб ҳисобланади. Чунки, 
кичик ва ўрта ҳажмдаги корхоналар ишлаб чиқариш воситаларини кўпинча 
кредит эвазига харид қиладилар. Ушбу муаммо Олий Мажлис қонунчилик 
палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилиши ва унга ечим топилиши 
зарур.
Бошқа бир эътиборга лойиқ жиддий муаммо шуки, Ўзбекистонда 
ҳанузгача суд-ҳуқуқ органларида замонавий талабларга жавоб берадиган 
статистика хизмати шакллантирилмаган. Чет мамлакатларда судга келиб 
тушаётган аризалар сони, жанжалларни кўриб чиқиш ва уларга оид қарор 
қабул қилишда қилинадиган харажатлар, сарфланадиган вақт статистикаси 
юритилади ва у тегишли давлат органлари томонидан назорат қилинади. 
Бунинг асосида суд-ҳуқуқ органлари фаолиятига инфратузилма хизматлари 
самарадорлиги нуқтаи-назаридан баҳо берилади. Ўзбекистонда ҳам суд-
ҳуқуқ органлари статискасини юритишни жорий этиш зарур. Ушбу илмий 
ишнинг кейинги бобида бу ҳақда маълумотлар келтирилган ва ундан 
мамлакатимизда ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Юқоридаги таҳлиллар асосида хулоса қилсак, озиқ-овқат саноатида ҳам
хусусий тадбиркорликка хизмат кўрсатувчи ва кўмак берувчи соҳа 
ҳисобланган бозор инфратузилмаси ташкилотларини фаолиятини узлуксиз 
тарзда такомиллаштириб бориш лозим.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish