Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Полиплоидия
ҳужайра ядросида ДНК нинг икки ва ундан кўп марта 
ортишидир. Бу ҳолат митоз бўлиниш босқичларининг ўзига хос кечиши 
натижасида юзага келади. Агар ҳужайраларнинг бўлиниши митотик 
циклнинг постсинтетик фазасида тўхтаса ДНК миқдорини икки марта кўп 
сақловчи ҳужайралар ҳосил бўлади. Баъзи ҳолатларда ҳужайра ядроларидаги 


ДНК нинг синтези яна давом этиши мумкин. Бу эса бир ядроли 4 n, 8 n, 16 n 
ДНК ни сақловчи ҳужайралар ҳосил бўлишига олиб келади. Агар ҳужайра 
ядроси бўлинсаю, лекин ҳужайра цитоплазмасининг бўлиниши - цитотомия 
бўлмаса, унда 2 ядроли ҳужайралар ҳосил бўлади. Бу жараѐн яна қайтарилса 
кўп ядроли ҳужайралар ҳосил бўлади, масалан, суяк кўмигидаги 
мегакариоцитлар. ДНК миқдорини бир неча марта кўп сақловчи ҳужайралар 
полиплоид ҳужайралар 
деб юритилади. Полиплоид ҳужайраларни жигарда, 
сийдик пуфагида учратиш мумкин. Полиплоид ҳужайралар актив функция 
қилаѐтган, дифференциалланган ҳужайралардир. 
ҲУЖАЙРА ФИЗИОЛОГИЯСИ 
Ҳужайра - кўп ҳужайрали организмнинг элементар қисмидир. У 
биологик система бўлиб, ташқи муҳит билан унинг ўртасида доимо модда ва 
энергия алмашиниб туради. Кўп ҳужайрали организмда ҳужайра учун ташқи 
муҳит бўлиб ҳужайра ташқарисидаги суюқлик ҳисобланади. 
Кўп ҳужайрали организмда ҳар бир ҳужайра ўзининг модда 
алмашинуви даражаси билан фарқланиб туради. Ташқи муҳитдан ҳужайрага 
ҳужайра ички тузилмаларини ҳосил қилишда иштирок этадиган ҳамда 
ҳужайрада парчаланиб энергия берувчи моддалар ва кислород киради. 
Юқорида айтилган моддалар ҳамда сув, ионлар, витаминлар, гормонлар 
(ҳужайра функциясини бошқариб турувчи) ҳужайрани ташқи муҳитдан 
ажратиб турувчи плазматик мембрана орқали актив ва пассив транспорт йўли 
билан ҳужайрага киради. Худди шу йўл билан ҳужайра метаболизми 
маҳсулотлари ҳужайрадан ташқарига чиқарилади. Моддаларнинг ҳужайра 
ичига актив кириши (моддаларнинг йиғилиши) ва ташқарига чиқарилиши 
(секреция ва экскреция) энергия сарф бўлиши билан кечади. Кўпгина 
ҳужайра мембраналарида шу процессни таъминловчи АТФ-аза системаси 
яхши ривожланган бўлади. Моддаларнинг ҳужайра ичига киришида ҳужайра 
органеллалари, хусусан, эндоплазматик тўр ва Голжи комплекси ҳам 
иштирок этади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish