Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Хроматин структуралари. 
Хроматин тўри интерфазадаги ядронинг 
ипсимон чўзилган хромосомаларидан иборат. Интерфазада хроматин бўѐқни 
яхши қабул қилмайди, ѐруғлик микроскопи остида нозик ипча шаклида 
кўринади. Хроматиннинг асосий цитохимик белгиси унда ДНК нинг 
бўлишидир. Ёруғлик ва электрон микроскоп ѐрдамида кўрилганда 
хромосомаларнинг спираллашиш даражасига кўра иккита тип хроматин 
фарқланади. 
Гетерохроматин
хромосомаларнинг спираллашган қисми 
бўлиб, яхши бўялади ва электрон микроскоп остида зич доначалар шаклида 
кўринади. 
Эухроматин 
хромосомаларнинг деспирализацияга учраган 
қисмларидир. Электрон микроскоп остида эухроматин бўлимлари сийрак 
дисперсли донадор материал ҳолида, ѐруғлик микроскопида эса оч базофил 
бўялган бўлим ҳолида кўринади. Хроматинни структур бирлиги 
нуклеосомадир.
Хроматинни ядрода таксимланиши ҳужайранинг синтетик активлигига 
боғлиқ. Ядрода эухроматин, яъни хроматинни деспираллашган қисмлари 
қанчалик кўп бўлса, ҳужайраларда оқсил синтези шунчалик жадал кечади. 
Асосан гетерохроматин сақловчи ядроли ҳужайраларда оқсил синтези суст 
кечади, чунки хроматинни спираллашган қисмидан оқсил синтези хакида 
информация олиш қийин. Хромосомаларнинг гетерохроматин бўлимлари яна 
хромоцентрлар 
деб номланиб, улар ядрочага бирлашиб кетганлиги туфайли 
ядроча хроматини 
деб ҳам аталади. Хроматиннинг гетерохроматин 
қисмлари хромосоманинг теломерлар, центромерлар соҳасига тўғри келади. 


Гетерохроматин қисмлари актив бўлмаса ҳам улар эухроматин қисмлари 
функциясига кучли таъсир қилади.
Ядроча.
Сферик шаклдаги тузилма бўлиб, рРНК ва оқсилларга бойдир. 
Ядрочани 
интенсив 
базофил 
бўялишига 
сабаб 
ундаги 
юқори 
концентрациядаги рибосомал РНК (рРНК) бўлишидир. Ҳужайраларда битта 
ѐки бир неча ядрочалар булиши мумкин. Ядрочаларнинг ҳосил бўлиши ва 
уларнинг сони хромосомаларнинг иккиламчи тортма соҳасида жойлашган 
ядроча ҳосил килувчи қисмларнинг миқдори ва активлиги билан боғлиқ. 
Хромосомаларнинг ядроча ҳосил килувчи қисмларидаги ДНК дан рибосомал 
РНК синтезланиб, бу РНК ядроча соҳасида оқсил билан ўралади ва рибосома 
суббирликлари ҳосил бўлади. Суббирликлар бирлашиб рибосома 
шаклланади ва у ядрода ѐки цитоплазмада оқсил синтезида қатнашади ва 
рибосомалар ҳосил бўлишида муҳим рол ўйнайди. Ядроча структураси бир 
хил бўлмай, унда фибрилляр ва грануляр компонентлар фарқланади. 
Фибрилляр компонент ядрочани марказида, грануляр компонент эса 
ядрочани перифериясида жойлашади. Грануляр компонент ипсимон тузилма 
нуклеолонемаларни ҳосил қилади. Нуклеонемалар қалинлиги 0,2 мкмдир. 
Фибрилляр 
компонент 
рибонуклеопротеид 
ипчаларидан 
иборат. 
Доначалардан рибосома суббирликлари ҳосил бўлади. Шундай қилиб, ядроча 
рибосомалар синтезланадиган асосий жой ҳисобланади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish