Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Ядро қобиғи (кариолемма).
Ядро қобиғи икки мембранадан ташкил 
топган бўлиб, ҳар бирининг қалинлиги 10 нм ва аниқ 3 қаватдан тузилган. 
Ички ва ташқи ядро қобиғи орасида 30-50, баъзан 100 нм га тенг перинуклеар 
бўшлиқ бўлади. Ядронинг ташқи қобиғи донадор эндоплазматик тўр 
мембранасига ўтади. Ички ядро қобиғи оқсил табиатли структура – ўзида 
ламин оқсиллари тутувчи ядро фиброз пластинкаси ѐки ядро ламинини
билан боғланган бўлади. Интерфаза давридаги ҳужайраларда ядро 
пластинкаси билан хромосомалар боғланган. Ядро қобиғининг иккала 


мембранаси ҳам бошқа ҳужайра мембраналари сингари оқсил ва липиддан 
ташкил топган типик биологик мембраналардир 
Ядро қобиғининг ўзига хос хусусияти кўп миқдорда ядро 
тешикларининг бўлишидир. Тешиклар ички ва ташқи ядро мембраналари 
қўшилган жойларда ҳосил бўлади (расм 2.13). 
Расм 2.13. Ядро тешиклари комплексининг ҳажмий схематик 
ифодаланиши. 
Тешикларнинг диаметри ўртача 80-90 нм. Тешиклар атрофида ядро 
қобиғи мембраналари ўзаро бирлашади. Тешиклар мураккаб тузилишга эга 
бўлган глобуляр ва фибрилляр тузилмалар билан тўлган.Ядро тешиклари 
билан бу тузилмаларни қўшиб 
ядро тешиклари комплекси
деб юритилади. 
Бу комплекс октогонал тузилишга эга бўлади. Ядро тешиги чегарасида ташқи 
ва ички ядро мембраналарида 8 тадан оқсил суббирликлари жойлашади. 
Улар тешикнинг цитоплазма ва нуклеоплазма оқсил ҳалқаларини ҳосил 
қилади. Мембраналар туташган жойда ҳам 8 дона марказий оқсил 
суббирликлари бўлади. Ички ҳалқадан кариоплазмага фибриллалар чиқиб, 
ядро саватчасини ҳосил қилади. Ташқи ҳалқадан фибрилляр оқсиллар
цитоплазмага қараб йўналади. Оқсил суббирликларининг катталиги 20-25 нм 
бўлиб, улар фибрилляр тузилмалар орқали марказий суббирликлар билан 
туташади. Бир ядрода тахминан 12 000 тешик бор ѐки 1 мкм
2
га 45 та тешик 


тўғри келади. Тешиклар сони ҳужайранинг функционал активлигига боғлиқ 
бўлиб, фаол синтез кетаѐтган ҳужайраларда уларнинг сони ошади. Ядро 
тешиклари комплекси цитоплазма билан ядро орасида кечадиган мураккаб 
жараѐнларни таъминлаб берувчи тузилмалардир. Цитоплазма билан ядро 
алоқаси оддий эмас. Ҳатто майда ионлар К
+
, Nа
+
, Cа
2+
ядро қобиғидан эркин 
ўтолмайди. Ядро қобиғи ионлар, молекулалар, моддалар алмашинуви 
маҳсулотлари ўтказмайди. 9 нм дан кичик бўлган ионлар, молекулалар ядро 
тешикларидан осон, энергия сарфисиз ўтади. 9 нм дан катта бўлган 
молекулалар ядро тешикларидан энергия сарфи билан утади.Ядро 
қобиғининг эндоплазматик тўр мембраналарига қадар давом этиши, ядро 
билан цитоплазманинг ўзаро ионлар билан алмашинишига имкон яратади. 
Бир томонидан, ионларнинг майда молекулалари учун бу тешиклар ўтиб 
бўлмас чегара бўлса, иккинчи тарафдан, катта молекулали РНК ядродан 
цитоплазмага ўта олади. 
Цитоплазмадан ядрога цитоплазмада синтезланувчи ва ядрони энергия 
билан таъминлашда керак бўлган мононуклеотид трифосфатнинг катта 
молекулалари ўтади. Аминокислоталар, пурин ва пиримидин асослар, АТФ 
ядрога актив транспорт йўли билан ўтади. Ядро қобиғи эндоплазматик тўр 
ҳосил бўлишида иштирок этади, деган фикр исботланган. Профазада ядро 
қобиғи фрагментацияга учраб, донадор эндоплазматик тўр билан бирлашади. 
Телофазада эса қобиқлар қайтадан эндоплазматик тўр элементларидан ҳосил 
бўлади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish