Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Ядро шираси ёки кариоплазма
интерфазадаги деспирализация бўлган 
хромосомалари ва ядроча жойлашган муҳитдир. Тирик ҳужайраларда ядро 
шираси структурасиз масса ҳисобланади. Фиксация қилинган препаратларда 
эса кариолимфа оқсиллари коагуляция бўлиши натижасида нозик тўрга 
ўхшаб кўринади. Ядронинг шаклини тутиб туришда ички ядро мембранаси 
билан боғланган ядро фиброз пластинкаси ѐки ядро ламинини ҳам муҳим рол 
ўйнайди. Ядро ламинини ўзига хос каркас бўлиб, таянч вазифасини ўтайди.
ҲУЖАЙРАЛАРНИНГ БЎЛИНИШИ 
Ҳужайраларнинг ажойиб сифатларидан бири – унинг ўзидан 
кўпайишидир. Бу жараѐн ҳужайра авлодларининг тугалмаслигини 
(турғунлигини) таъминлайди.
Ҳужайра цикли 
(ѐки ҳужайранинг ҳаѐт цикли) - бу ҳужайра ҳосил 
бўлгандан то унинг бўлиниши ѐки нобуд бўлишигача бўлган циклик даврдир 
(расм 2.14). Кўп ҳужайрали ҳайвонларда ҳужайранинг ҳаѐт цикли бутун 
организм ҳаѐтидан қисқа бўлади. Кўп ҳужайрали организмда ўлаѐтган 
ҳужайралар доимо янги ҳужайралар билан алмашиниб туради. Ҳужайранинг 
репродукцияси организм ўсиши ва тараққиѐтининг асоси ҳисобланади. 
Ҳужайра репродукциясининг бир неча турлари бор: 
митоз 
(нотўғри 
бўлиниш), 
меѐз 
ва 
полиплоидия.
Митоз.
Митотик бўлиниш ўтган асрнинг охирларида ҳайвон 
ҳужайраларида Флемминг (1882), ўсимлик ҳужайраларида Страсбургер 
(1882) томонидан таърифланган. Митоз (юнонча mitos - ип) бўлиниш 
қонуниятлари барча ҳужайралар учун умумийдир. 


Ҳужайра бўлинишидаги жараѐнлар маълум қонуният асосида бориб, 
уларни кетма-кет келадиган интерфаза ва митозга бўлиш мумкин. Баъзи бир 
ҳужайралар популяцияси бўлинишда бўлади (камбиал зона ҳужайралари). 
Бўлинишга тайѐргарлик вактини: (интерфаза) ва митоз бўлинишни қўшиб 
митотик цикл 
дейилади. 
Расм 2.14. Ҳужайра цикли. М - 
митoз. G

- (прeсинтeтик ѐки 
пoстмитoтик) дaвр ҳужaйрaнинг 
митoтик 
бўлинишидан 
сўнг 
бoшлaнaди. S - (синтeтик) дaвр, 
ДНК миқдори икки ҳисса ошади. 
G


(пoстсинтeтик 
ѐки 
прeмитoтик) 
дaвр, 
митoз 
бoшлaнишигaчa дaвoм этaди. G
0

рeпрoдуктив 
тинчлик 
дaври. 
Кўпинчa у гeтeрoсинтeз дaври, 
ҳужaйрa 
диффeрeнциaллaшaди, 
ўзининг спeцифик функциялaрини 
бaжaрaди вa нoбуд бўлади (D).
Интерфазанинг илк даврида ҳужайра ичидаги структураларнинг кескин
ўсиши ва шаклланиши бошланади. Бу даврга G
1
– 
синтез олди даври 
деб 
аталади. Биохимиявий томондан бу давр оқсил ва РНК интенсив синтези 
билан ифодаланади, бу давр бўлинувчи ҳужайралар генерация вақтининг 30-
40% ни ташкил этади. G
1
даврида узун ва ўзаро чигал ҳосил қилган ядро 
хроматини бўѐқларни ѐмон қабул қилади (гетерохроматин бўлимларидан 
ташқари). Сўнгра ДНК 
синтези даврига ўтади. 
Бу синтетик давр - S. Бу давр 
давомида ядрода ДНК синтези кузатилади. Генерация вақтининг 30-50% ини 
ташкил қилувчи бу даврда ДНК нинг специфик азот асоси тимидин ядро 
хроматини таркибига киради. Синтетик давр натижасида ДНК миқдори 
(хромосомалар), яъни ҳужайранинг насл материали икки марта кўпаяди. S 
даврдан сўнг G
2

митоз олди даври 
келиб, у ҳужайранинг специфик оқсиллар 
ҳамда АТФ синтези ва ҳужайранинг бўлинишига тайѐргарлиги билан 
ифодаланади. Бу давр генерация вақтининг 10-20% ини ташкил этади. G
2
-
давридан сўнг, генерация вақтининг 5-10% ини ташкил қилувчи М - митоз 
даври бошланади. 
Митоз
жараѐнининг ўзида 4 фаза фарқ қилинади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish