Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Эпителий ҳужайраларининг апикал юзасидаги махсус тузилмалар



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Эпителий ҳужайраларининг апикал юзасидаги махсус тузилмалар: 
микроворсинкалар 
апикал плазматик мембрананинг ўсиқчалари бўлиб, 
асосида актин филаментларини тутади. Микроворсинкалар эпителий 
ҳужайраларининг сўрилиш юзасини оширади. 
стереоцилиялар 
микроворсинкаларнинг 
бир 
тури 
бўлиб, 
микроворсинкалардан бирмунча узунроқдир.
киприкчалар
микронайчалар системасидан тузилган бўлиб, динеин 
оқсиллари ҳисобига микронайчалар бир-бирлари ичига кириб, сирпаниб 
харакат қилади. 
Эпителий тўқимасининг морфофункционапл классификацияси: 
1) 
Бир қаватли эпителий. 
Эпителийнинг мазкур турида барча эпителий 
ҳужайраларининг асоси базал мембранага тегиб туради. Бир қаватли 
эпителий бир ва кўп қаторли бўлади. Бир қаватли бир қаторли эпителийда 
барча ҳужайралар бир хил шакл ва бир хил баландликка эга бўлиб, уларнинг 
барчаси базал мембранада ѐтади. Мазкур эпителий ҳужайраларининг 
шаклига қараб, бир қаватли ясси, кубсимон ва цилиндрсимон бўлади. Бир 
қаватли кўп қаторли эпителийда ҳужайрларнинг шакли ва баландлиги ҳар 
хил бўлиб, уларнинг ядролари турли текисликда жойлашади.
2) 
Кўп қаватли эпителий
. Эпителий икки ва ундан ортиқ қават 
ҳужайралардан иборат бўлиб, фақатгина пастки қават ҳужайралари базал 
мембранага тегиб туради. Кўп қаватли эпителий кўп қаватли ясси 
мугузланадиган ва мугузланмайдиган, шунингдек ўзгарувчан бўлади.
Эпителий тўқимасининг онтофилогенетик классификацияси: 
1) 
Тери эпителийси
– эктодермадан ҳосил бўлади, кўп қаватли ясси 
мугузланмайдиган ва мугузланадиган эпителий турлари киради. Ҳимоя 
вазифасини бажаради. 
2) 
Ичак эпителийси
– энтодермадан ҳосил бўлади, бир қаватли
цилиндрсимон жиякли бўлади. Ичак найи ва нафас йўллари эпителийси 
киради. Сўриш, газ алмашиниш вазифаларини бажаради. 
3) 
Буйрак эпителийси
– мезодерманинг ҳосиласи, бир қаватли кубсимон ѐки 
цилиндрсимон бўлади. Экскретор вазифани бажаради. 
4) 
Целомик эпителий
– мезодермадан ҳосил бўлади, мезотелий ва жинсий 
безлар эпителийси ҳосил бўлади. 
5) 
Эпендимоглиал эпителий
– нейрал келиб чиқишга эга. Мия қоринчалари ва 
орқа мия каналини қоплайди. 
6) 
Ангиодермал эпителий
- мезенхимадан ҳосил бўлади. Қон ва лимфа 
томирлари эпителийси киради.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish