Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Ҳужайранинг таъсирланувчанлиги.
Юқорида айтиб ўтилганидек, 
ҳужайра очнқ система бўлиб, у ташқи муҳит билан доимо алоқада бўладн. 
Ҳужайра температура, химиявий таркиби ва бошқа муҳитларнинг 
ўзгаришига ўзига хос таъсирланиш билан жавоб беради. Ҳужайрада у ѐки бу 
ўзгаришларга олиб келувчи фактор эса таъсирловчи ҳисобланади. 
Ҳужайранинг 
таъсирловчи 
факторларга 
бўлган 
жавоби 
унинг 
компонентларининг функционал ва морфологик ўзгаришлари орқали 
ифодаланади. 
Ҳужайра қўзғалувчанлиги таъсирланувчанликнинг юқори формасидир. 
Ҳужайра ўзи учун адекват (мос) таъсирдан ташқари нормал ҳолатда 
учрамайдиган ва унинг учун фавқулодда бўлган таъсирловчи факторларга 
дуч келади. Бу турдаги қўзғатувчиларга ионловчи нурлар, температура, 
механик ва бошқа таъсирлар киради. Табиийки, таъсирловчи факторлар 
турли вақт давом этгани сингари, ҳужайранинг уларга жавоби ҳам ҳар 
хилдир. 


Ҳужайра органеллалари шикастловчи таъсирларга турлича сезувчанлик 
билан жавоб беради. Энг сезгир органеллалар митохондрия, Голжи 
комплекси, силлиқ эндоплазматик тўр мембраналари, ҳужайра қобиғининг 
махсус структураларидир. Донадор эндоплазматик тўр, ядро қобиғи 
шикастловчи таъсирларга нисбатан чидамли бўлади. 
Ҳужайранинг ўсиши.
Ҳар бир тирик мавжудот маълум ўлчамларга эга. 
Бу ўлчамларга организм ҳужайраларининг кўпайишн ва ўсиши орқали 
эришилади. Одам танасининг ҳамма ҳужайралари ўсиш қобилиятига эга. 
Аммо бизнинг аъзоларимиздаги кўпчилик ҳужайралар ўзининг ўртача 
ўлчамларини сақлаб қолади. Аъзо активлигининг кескин ошиши ѐки 
патологик жараѐнлар натижасида ҳужайра ўлчамлари одатдагидан кўра 
катталашиши - гипертрофия кузатилади. 
Ҳужайранинг ҳаёт цикли
.
Янги ҳосил бўлган ҳужайралар ҳаѐт 
циклини ўтайди. Ҳаѐт цикли ҳужайранинг янги ҳужайра ҳосил бўлишида 
унинг кейинги бўлинишига қадар ѐки унинг ўлишигача бўлган даврни ўз 
ичига 
олади. 
Ҳужайра 
ўз 
ҳаѐти 
даврида 
бўлиниши, 
ўсиши, 
дифференциалланишга учраши кузатилади. Дифференцировкага учраган 
ҳужайра ихтисосланган ҳужайра бўлиб, у маълум вазифани бажаришга 
мослашган. Улар кўпинча бўлиниш қобилиятини йўқотади. Масалан, 
дифференциалланган қон ҳужайралари - эритроцитлар, нерв ҳужайралари ва 
ҳоказо. Баъзи ҳужайралар дифференцировка ҳолатида бўлиниш қобилиятига 
эга бўлади (жигар ҳужайралари). 
Эмбрионал такомиллашиш даврида эпителий, бириктирувчи тўқима, 
мушак ва нерв ҳужайралари эмбрионал варақлардан ривожланса, етилган 
даврида дифференциалланган аъзоларнинг турли қисмларида жойлашган 
камбиал ҳужайралар учрайди. Қон ишлаб чиқарувчи органлардаги камбиал 
ҳужайралар «ўзак ҳужайралар» деб юритилади. Ҳозирги кунда кўпгина 
ҳужайралар қаторлари учун ўзининг ўзак ҳужайралари мавжуд эканлиги 
аниқланган. Бу ҳужайралардан сунъий шароитда маълум бир тўқималар 
(масалан тери, бириктирувчи тўқималар) яратиш устида самарали ишлар 
олиб борилмоқда. 
Ҳамма ҳужайралар маълум муддатда яшайди. Масалан, эритроцитлар 
120 кунгача, эпидермис ҳужайралари 4-10 кун ва ҳоказо. Нерв ва юрак мушак 
тўқимаси ҳужайралари организмнииг бутун ҳаѐти давомида янгиланмайди, 
деган фикрлар ҳам бор. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish