Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Митотик циклнинг бошқарилиши.
 
Организмда ҳужайра бўлиниши 
кўпгина омиллар ѐрдамида бошқарилади – ўсиш гормони, ўсиш омиллари, 
жинсий гормонлар ва бошқалар). Интерфазанинг ҳар бир даври учун (G
1
, S, 
G
2
) ўзига хос назорат пунктлари мавжуд бўлиб, улар шу босқичларнинг 
тўғри ва тўла бажарилганлигини назорат қилади. Айниқса ДНК синтези 


кечаѐтган S давр ва митоз даври синчиклаб назорат қилинади. Ҳужайра 
циклини бошқаришда 
циклинлар 
(А,В,С,Д, Е) ва 
циклинга боғлиқ киназалар
комплекси муҳим ўрин тутади. Ҳужайранинг бошқарувчи турли факторларга 
жавоби унинг функционал ҳолати, дифференцировка даражасига ва ѐшига 
боғлиқ. Ҳужайралар бўлиниши ва дифференциалланиши бир гуруҳ 
проонкогенлар томонидан бошқарилади. Ушбу генларнинг шикастланиши 
ўсма ҳужайраларининг ривожланишига олиб келиши мумкин.
Мейоз.
Мейоз бўлиниш натижасида жинсий ҳужайралар 
сперматозоидлар ва тухум ҳужайралар ҳосил бўлади. Овогенез ва 
сперматогенез тегишли бобларда батафсил ѐритилган. Мейознинг хромосома 
аспектлари митоз билан солиштирилса бир қанча фарқларни кўриш мумкин. 
Содда қилиб айтганда мейоз иккита кетма кет митоздан иборат бўлиб, 
уларнинг орасида интерфаза ва ДНК синтези бўлмайди. Биринчи мейоз 
бўлинишида (профаза I), хроматин конденсацияланади, ҳар бир хромосома 
иккита
 
хроматидлардан иборат бўлиб қолади. Гомологик хромосомалар бир- 
бири билан якинлашади ва ўзаро контактга киришади (синапсис). Иккита 
хромосомада тўртта хроматидалар бўлиб, уларни ҳар бирида генетик 
информациялар бор. Кросинговер натижасида тўртта хроматидаларда генлар 
алмашинуви 
кузатилади. 
Ота-она 
хромосомалар 
орасида 
генлар 
алмашинишидан янги генетик тўплам ҳосил бўлади. Синапсис ва 
кроссинговер жараѐнлари охирига етгандан кейин, хромосомлар тўлиқ 
конденсацияланади ва метафаза, анафаза ва телофаза босқичларини ўтади. 
Биринчи мейоздан кейин гомологик хромосомалар бир- биридан ажралади, 
лекин хроматидалар бир- бири билан центромерлар билан боғланган бўлади. 
Биринчи ва иккинчи мейоз бўлиниш орасида интеркинез даври йўқ. S фазани 
йўқлиги сабабли ДНК синтези кузатилмайди. Иккинчи бўлинишда қутбга ҳар 
бир хромосомадан хроматидалар кетади. Ҳар бир гаплоид тўплам 
хромосомалар атрофида ядро қобиғи шаклланади. Мейоз митоз бўлинишни 
алоҳида тури деб қаралса бўлади, лекин йуналишларида фарқ бор. Митоз 
бўлиниш натижасида иккита хромосомалари диплоид тўпламли ҳужайралар 
ҳосил бўлади. Мейоз бўлинишда эса тўртта гаплоид тўпламли ҳужайралар 
ҳосил бўлади. Мейоз бўлинишда синапсис ва кросинговер натижасида 
генетик хар хил бўлган жинсий ҳужайралар ҳосил бўлади. Митоз бўлинишда 
эса генетик бир хил бўлган соматик ҳужайралар ҳосил бўлади. Мейозда икки 
митоз бўлиниш орасида ДНК синтези бўлмаганлиги туфайли хромосомалар 
сони икки баравар камаяди, яъни гаплоид тўпламли ҳужайралар ҳосил 
бўлади. Мейозни шу учун ҳам редукцион (редукция – камайиш) бўлиниш деб 
ҳам аталади. Митоз ва мейоз жараѐнларининг солиштирма схематик 
кўриниши 2.15. расмда келтирилган.


Расм 2.15. Митоз ва мейоз жараѐнларининг солиштирма схематик 
кўриниши 
Гаплоид тўплам хромосомаларга эга бўлган сперматозоид ва тухум 
ҳужайралари қўшилиши натижасида диплоид тўплам тикланади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish