Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Профазада 
хромосомаларнинг конденсация бўлиши ва митотик 
аппаратнинг шаклланиши кузатилади. Хромосомалар катталашади ва 
йўғонлашади. Бу ҳодиса S даврида ҳосил бўлган хроматидаларнинг 
спиралланиши 
билан 
тушунтирилади. 
Спирализация 
процессида 
хроматидаларнинг бири иккинчиси атрофида айланмай, балки ҳар бири ўзича 
спирал ҳосил қилади. Шунинг учун улар митознинг кейинги фазаларида 
енгил ажралади. Профазанинг охирида хромосомалар жуфт хроматидалардан 
ташкил топди. Хромосомаларнинг катталашиши ва йўғонлашиши билан 


бирга хроматидалар центромерлар деб аталувчи маълум бўлмалари билан 
бирлашади. Профаза охирида хромосомалар бўлинаѐтган ядронинг 
экваториал юзасида жойлашиб, бўлиниш дукчасини ҳосил қила бошлайди.
 
Дук икки типдаги ипчалардан - қутбларни бирлаштириб турувчи марказий ва 
қутбларни хромосома центромерлари билан бирлаштириб турувчи 
хромосома ипчаларидан ташкил топган. Электрон микроскопия митотик 
аппарат ипчалари зич деворли найчалардан ташкил топганлигини кўрсатади. 
Уларнинг диаметри 20 нм, девори қалинлиги 4-5 нм. 
Ҳайвонларда центриолалар орасидаги дукча центриолалар яд-ронинг 
бир томонида ѐтганда ҳосил бўлади. Сўнгра, центриолалар ядронинг қарама-
қарши қутбларига қараб силжийди. Бу вақтда дукча катталашиб, ядро 
соҳасини эгаллаб олади. Профаза учун ядрочанинг йўқолиши ва ядро 
қобиғининг эриши характерлидир. Электрон микроскопик кузатишлар митоз 
даврида ядро қобиғининг бўлакчалари йўқолмай, балки эндоплазматик тўр 
мембраналарга айланишини кўрсатди. Митоз охирида ядро қобиғи донадор 
эндоплазматик тўр мембраналаридан қайта ҳосил бўлади. 
Метафазада 
бутунлай шаклланган хромосомалар экваториал юзада 
жойлашган бўлади

Хромосомаларнинг дукка қараб ҳаракат қилиши 
хромосома центромерларининг митотик аппаратнинг хромосома ипларга 
бирлашиши билан тугайди (экваториал пластинка ѐки оналик юлдузи). 
Метакинез (хромосомаларнинг дукка ҳаракати) натижасида хромосомалар 
дук ипчаларга нисбатан перпендикуляр ѐтади, хромосомаларнинг бундай 
жойлашиши уларнинг сонини, шаклини ва катталигини аниқлашга ѐрдам 
беради. Ҳар бир тур мавжудотда маълум сондаги хромосомалар бор. Худди 
шу фазада ҳар бир хромосома бир хил икки нусхадан - хроматидадан ташкил 
топганлиги кўрилади. 
Анафаза 

хромосомалар 
хроматидаларининг 
бир-биридан 
ажралишидан бошланади. Бу вақтда ҳар бир хромосома ҳосил қилган қиз 
хромосомалар (хроматидалар) қарама-қарши қутбга қараб ҳаракат қилади. Бу 
тарзда «қиз юлдузи» шаклланади. Хромосомаларнинг ҳаракати бир хилда - 
синхрон кечади. Бу ҳаракат механизми ҳали номаълум. 

Телофаза 

митознинг 
охирги 
даври. 
Унинг 
бошланиши 
хромосомаларнинг ҳужайранинг қарама-қарши қутбларига етишига тўғри 
келади. Телофаза гўѐ профазанинг тескариси бўлиб, ҳамма жараѐнлар 
тескари тартибда кетади. Дук йўқолади, буралган хромосомалар ѐйилиб, 
узунлашади. Қиз ядролар қайтадан тикланади, ядроча ва ядро қобиғи ҳосил 
бўлади

Митотик аппарат парчаланади ва ҳужайра танасининг бўлиниши рўй 
беради (цитотомия ѐки цитокинез). Цитотомия жараѐни актин билан 
боғланган миозиндан иборат микрофиламентлар фаолияти ҳисобига амалга 
ошади, улар ҳужайра мембранаси остида ўзига хос белбоғ ҳосил қилади 
Белбоғнинг сиқилиши натижасида қиз ҳужайралар бир биридан ажралади.. 
Хромосомалар (юнон. chroma - ранг, soma - тана) - ядро хроматинидан 
ташкил топган бўлиб, ҳужайраларнинг ирсий белгиларини сақловчи 
субстратдир. Ҳар бир хромосома узунаси бўйлаб иккита морфологик бир хил 


тузилган хроматидалардан ташкил топган. Ҳар бир хроматида бир гигант 
дезоксирибонуклеопротеид ипчадан ҳосил бўлган. 
Шундай қилиб, хромосома, хроматиданинг асосий структур бирлиги 
ДНК молекуласидир. Хромосомаларда узунлиги бўйича бўялувчи қисмлар - 
хромомерлар (ѐки дисклар) ва бўялмайдиган - хромомерлар орасидаги 
қисмлар фарқ қилинади. 
Ҳар бир гомологик хромосомалар - маълум бир мунтазам тузилишга 
эга. Хромосомаларнинг тузилиши маълум турлар учун доимий. 
Хромосомаларнинг шакли бирламчи тортманинг жойлашишига, яъни 
хромосома икки елкасининг бирлашиш ўрнига боғлиқ. Хромосомаларнинг бу 
ери оч бўлиб, унда маълум структура - центромера (кинетохор ѐки киномера) 
жойлашади. 
Хромосомаларнинг катта-кичиклиги турли ҳайвонларда кенг доирада 
фарқ қилади. Одатда одам хромосомаларининг узунлиги 4-6 мкм атрофида. 
Турли ҳужайраларда хромосомалар сони ҳар хил бўлади. Одам соматик 
ҳужайраларида сони жуфт, яъни диплоид 46 хромосома бор. Жинсий 
ҳужайралар якка, яъни гаплоид хромосомалар тўпламини сақлайди (одамда 
23 та). Икки гаметанинг (эркак ва аѐл) бирлашиши натижасида гомологик 
хромосомалар қўшилади ва диплоид тўплам хромосомаларини ҳосил қилади, 
улар кейинги ҳамма соматик ҳужайраларга берилади. 
Ҳужайранинг хромосома тўплами фақат оддий хромосомаларни 
(аутосомаларни) 
ушлабгина қолмай, ундан морфологик жиҳатдан ва ўз 
хусусияти билан фарқ этадиган камида яна битта хромосома ушлайди. 
Бундай хромосомалар 
қўшимча хромосома 
ѐки 
жинсий хромосомалар 
дейилади. Жинсий хромосомалар тузилиши бўйича 2 турли бўлади. Эркаклар 
соматик ҳужайраларида Х-ва Y хромосома, аѐл организмида эса иккита бир 
хил жинсий хромосомалар учрайди (ХХ). Сперматозоид ва тухум ҳужайра 
ядролари бирлашганда уруғланган тухум ҳужайра битта Х-хромосомани 
сперматозоиддан, иккинчи Х-хромосомани эса тухум ҳужайрадан олади. 
1949 йилда Барр ва Бертрам урғочи мушукнинг нерв ҳужайралари ядросида 
эркак мушук ядросида учрамайдиган кичик хроматин таначалар борлигини 
кўрсатишди. Кейиичалик бундай таначалар аѐл нейтрофил ҳужайрасида 
«барабан таѐқча» шаклида бўлиши аниқланди. Ҳозирги даврда жинсий 
хроматин аѐл (Х-хроматин, Барр таначаси) организмининг деярли ҳамма 
ҳужайраларида топилган. Маълум бўлишича, икки Х-хромосома ушловчи аѐл 
соматик ҳужайраларида икки Х-хромосоманинг бири хроматин таначалар 
шаклида жойлашар экан (шунинг учун бир Х-хромосома тутувчи эркак 
соматик ҳужайраларида бу танача топилмайди). Х-хромосомалар сони 
ўзгариши билан боғлиқ бўлган генетик касалликларда бу таначалар сони 
ортади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish