Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
 
-2 - 
Эпителий тўқимасининг турлари 


Бир қаватли эпителий
 
Бир қаватли ясси эпителий 
– 
мезотелий 
(расм 3.1)
.
Мезотелий 
тананинг иккиламчи бўшлиғи ѐки целом бўшлиғини ҳосил қилувчи 
мезодерманинг ҳосиласидир. Мезотелий сероз пардалар - плевра ва қорин 
пардасининг париетал ва висцерал варақларини, юрак олди халтачаси 
деворларини қоплаб туради. Мезотелий ҳужайралари икки ѐки учта 
яссилашган ядроларга эга бўлиб, электрон микроскоп остидақарагандақорин 
бўшлиғига қараган эркин юзасида микроворсинкалар тутади. Ҳужайралар 
бир-бири билан десмосомалар ѐрдамида боғланади. 
 
 
Расм.3.1.Бир қаватли ясси эпителий (схема). 
Мезотелий юзаси силлиқ бўлганлиги сабабли ичак перистальтикасида, 
юракнинг қисқариши, ўпканинг нафас экскурсиясида, органларнинг 
сирпанма ҳаракатларида муҳим рольўйнайди, ҳамда органларнинг ўзаро 
ѐпишиб қолмаслигини таъминлайди. Бундан ташқари, мезотелий 
ҳужайралари фагоцитоз қилиш хусусиятига ҳам эга. Масалан, улар ѐт 
заррачаларни, микробларни, меланин киритмаларини қамраб олади. Шунинг 
учун ҳам эпителий тўқимаси бириктирувчи тўқима ва тана бўшлиқлари 
ўртасидаги «сероз-гемолимфатик тўсиқ»ни ҳосил қилишда иштирок этади. 
Мезотелий юқори физиологик регенерация қобилиятига эга. Мезотелий 
ҳужайраларининг ўзига хос хусусияти улардаги декомплексация жараѐнидир. 
Бу жараѐн давомида ҳужайраларда десмосомалар емирилади, ҳужайралар 
қисқариб юмалоқлашади ва базал мембрана билан алоқаси узилади. Ажралиб 
тушган ҳужайралар ўрнини қўшни ҳужайралар сурилиб тўлдиради. Уларнинг 
атрофида эса бошқа ҳужайраларнинг бўлишини кўриш мумкин. 
Ҳужайраларнинг шикастланган жойга секин-аста сурилиши натижасида 
ажралиб тушган ҳужайралар ўрни тўлиб боради. Патологик ҳолатларда эса 
ажралиб тушган ҳужайралар ўрнида тешикчалар ҳосил бўлади ва улар
стоматалардеб аталади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish