Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

ҲУЖАЙРА ЯДРОСИ 
Ядро
 
(юнонча karyon, лот. nucleus) термини 1833 йилда Броун 
тарафидан киритилган бўлиб, у ўсимлик ҳужайраларидаги шарсимон доимий 
тузилмаларни шу ном билан атаган. Ядро ҳамма эукариот ҳужайраларида 
бўлади. Ядро фақат сут эмизувчилар эритроцитларида бўлмайди, чунки улар 
дифференцировка вақтида ўз ядросини йўқотади. Ядронинг шакли ҳужайра 
шаклини қайтаради, лекин нотўғри формада ҳам бўлиши мумкин. Шарсимон, 


кубсимон ва кўп қиррали ҳужайраларда ядро юмалоқ шаклга эга. Призматик, 
цилиндрсимон, дуксимон ҳужайраларда ядро узун эллипсоид, ясси 
ҳужайраларда эса дуксимон бўлади. Нотўғри шаклдаги ядроларга баъзи бир 
лейкоцитларнинг ядроси мисол бўлади (тақасимон ва парраксимон). Ядро 
ҳужайрада асосан битта (бир ядроли ҳужайра) ѐки иккита (икки ядроли 
ҳужайра) бўлади. Кўп ядроли ҳужайралар ва симпластлар ҳам мавжуддир. 
Ядронинг катталиги турлича бўлиб, 4 мкм дан (сперматозоид) 40 мкм гача 
(тухум ҳужайра) боради. Ядро ўлчами цитоплазма ўлчамига кўпинча тўғри 
пропорционал бўлади. Ядронинг ҳужайрада жойлашиши ҳар хил бўлиб, 
ҳужайранинг фаолияти ва шаклига боғлиқ бўлади. Без ҳужайраларида ядро 
ҳужайранинг базал қисмида жойлашиб, апикал қисми секрет билан банддир. 
Дифференциаллашмаган ҳужайрада ядро геометрик марказда жойлашади.
Ядро қуйидаги асосий структур компонентлардан иборат. 
1. 
Ядро қобиғи. 2. Хроматин структуралари 
(
хроматин, хромосома)

3. 
Бир ёки бир неча ядроча. 
4. 
Кариоплазма 
(ядро шираси). 
Ядронинг асосий компоненти хромосомалар ДНК дан иборат бўлиб, 
ўзида генетик информацияни сақлайди. ДНК дан ташқари ҳужайра ядросида 
иРНК, рРНК ва транспорт тРНК ҳам бор. Ҳужайра ядроси таркибида яна 
гистон типидаги оқсиллар бўлиб, ДНК билан бирикмалар ҳосил қилади. 
Шунинг билан бирга ногистон типидаги оқсиллар ҳам мавжуд. Ядрода бир 
қанча ферментлар - АТФ-аза, гликолитик ферментлар бор, лекин оксидланиш 
ферментлари учрамайди.
Расм 2.12. Ядронинг схематик ва трансмиссион электрон микроскопда 
кўриниши. 


Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish