Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

махсус органеллалар
мавжудлиги таъкидланарди. Уларга эпителий 
ҳужайраларидаги 
тонофибриллалар, 
мушак 
ҳужайраларидаги 
ѐки 
толалардаги миофибриллалар ва нерв ҳужайраларидаги нейрофибриллалар 
киритилган. Ҳозирги вақтда махсус органеллаларни ажратишнинг ҳожати 
йўқ. Чунки махсус органеллаларни ҳосил қилувчи тузилмалар бошқа 


ҳужайраларда ҳам учрайди. Масалан, эпителий ҳужайраларидаги 
тонофибриллалар бошқа ҳужайраларда ҳам учровчи микрофиламент ва 
оралиқ филаментларнинг катта бир тўпламидир. Мушак тўқимасининг 
миофибриллалари ингичка (актин) ва йўғон (миозин) микрофиламентлардан 
ҳосил бўлади. Нейрофибриллалар асосан оралиқ нейрофиламентлар ва 
микронайчалардан иборат.
ЦИТОПЛАЗМА КИРИТМАЛАРИ 
Киритмалар цитоплазманинг доимий бўлмаган таркибий қисмлари 
ҳисобланади. Улар ҳужайра ичидаги модда алмашинуви, секреция ва 
пигмент ҳосил қилиш жараѐнлари давомида ва эндоцитоз йўли билан ташқи 
муҳитдан ҳужайрага моддалар киришидан ҳосил бўлади. Ҳужайранинг 
метаболик ҳолатига қараб улар йўқолиб кетиши ѐки қайтадан пайдо бўлиши 
мумкин. Бир неча гуруҳ – трофик, секретор, экскретор ва пигмент 
киритмалар фарқланади. 
Трофик
киритмаларга ѐғ томчилари, оқсил доначалари, гликоген 
тўпламлари, витаминлар ва бошқалар киради. Оқсил заҳираларининг 
тўпланиши одатда эндоплазматик тўр билан боғлиқ бўлади. Ҳужайранинг 
эҳтиѐжларига қараб озиқа моддалар камайиб кетиши ва қайтадан тўпланиши 
мумкин. 
Секретор 
киритмалар одатда ҳужайра томонидан ишлаб чиқарилган ва 
секреция (экспорт) қилиш учун тайѐрланган турли катталикдаги думалоқ 
доначалардир. Масалан, без ҳужайраларидаги зимоген гранулалар ва 
бошқалар. 
Экскретор 
киритмалар ҳужайра учун ортиқча керак бўлмаган ѐки 
зарарли бўлган ва чиқариб ташланадиган модда алмашинувининг қолдиқ 
моддаларидир. Одатда уларда ферментлар ѐки бошқа биологик фаол 
моддалар йўқ. (ўт кислотаси, мочевина ва б.) 
Пигмент
киритмалар эндоген (гемоглобин, гемосидерин, билирубин 
меланин, липофусцин ) ва экзоген (каротин, чанг заррачалари, турли бўѐқлар 
ва бошқалар) бўлиши мумкин. Улар тўқима ва аъзоларнинг рангини 
вақтинчалик ѐки доимий ўзгартириши мумкин. Меланин доначалари кўпроқ 
терида учраб, ултрабинафша нурлардан ҳимоя вазифасини бажаради. 
Липофусцин киритмалари кексаларда терида, нейронларда ва юрак мушагида 
тўпланиши мумкин. Шунинг учун бу пигментни 
қариш пигменти 
деб ҳам 
аталади. Тўқималарда пигментларнинг ғайри табиий ошиб кетиши турли 
касалликлар аломати ѐки ѐш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish