Мавзу. Тўқималар классификацияси. Эпителий тўқималари
Режа:
1. Гистология предмети ва қисмлари.
2. Тўқималар классификацияси ва регенерацияси.
3. Эпителий тўқимаси ва классификацияси.
4. Бир қаватли эпителий тўқималари
5. Кўп қаватли эпителий
Машғулотининг мақсади: «Тўқималар ҳақида умумий тушунчаларни шакллантириш, организмда учрайдиган тўқима хиллари ва қайта тикланиши ҳақида маълумотларга эга бўлиш, эпителий тўқимаси хусусиятлари ва бир қаватли эпителийлар тўғрисида тўлиқ тасаввурни шакллантириш»
Гистология (юнончадан histos – тўқима, logos - таълимот) тўқималар ҳақидаги фан бўлиб, тўқималарнинг тараққиёти, тузилиши ва функцияларини ўрганади. Гистология атамасини фанга биринчи бўлиб 1819 йил К Майер киритган.
Бир хил вазифани бажарадиган, келиб чиқиши ва тузилиши ўхшаш ҳужайралар ва ҳужайра бўлмаган тузилмалар мажмуаси тўқима дейилади
Гистология икки қисмдан иборат
Умумий гистология
Хусусий гистология
Тарихий (филогенетик) тараққиёт жараёнида 4 хил тўқима вужудга келган
Эпителий
Ички муҳит тўқимаси (қон ва лимфа, бириктирувчи тўқималар)
Мускул тўқимаси
Нерв тўқимаси
- Ҳаёти тугаб нобут бўлган ҳужайра ва ҳужайралараро моддаларнинг қайта тикланиши
Физиологик регенерация
- Тўқима шикастлангандан сўнг (патологияда) тикланиши
Репаратив регенерация
- Тўқима ўз хусусиятларини сақлаб туриши
Детерминация
- Тўқима махсус хусусиятларини йўқотиши
Метаплазия
Эпителий тўқимасининг умумий белгилари
Ҳужайралари зич жойлашган, ҳужайралараро модда деярли йўқ
Эпителий ҳужайралари доимо базал мембрана устида ётади
Эпителий ҳужайраларида базал ва апикал қисмлари фарқланади
Эпителий тўқимасида қон томирлар бўлмайди
Юқори даражада регенерацияланиш хусусиятига эга
Бир қаватли ясси эпителий ёки мезотелий мезодермадан келиб чиқади.
Плевра, қорин пардаси, юрак олди халтачаси деворларини қоплаб туради. Ҳужайралари ясси, ядроси (2-3та) жойлашган қисми буртиб туради. Ҳужайралари апикал қисмида ворсинкалар учрайди, ҳужайралар ўзаро десмосомалар ёрдамида боғланган ва фагоцитоз қила олади.
Мезотелий юзаси силлиқ бўлганлиги учун органларни сирпанма ҳаракатини осонлаштириш ва ўзаро ёпишиб қолмасликни таъминлайди.
Ҳужайраларининг 4-6 фоизи бўшлиқ суюқликларида муаллиқ ҳолда учраб, улар юмалоқлашади. Патологияда ҳужайралар базал мембранадан ажралиб тушиб тешикчалар – стоматалар ҳосил қилади.
Бир қаватли кубсимон эпителий.
Буйрак каналчалари, безларнинг чиқарув найчалари, кичик бронхлар ички юзасини қоплайди. Хўжайралари кубсимон, ядроси думалоқ марказда жойлашади. Апикал қисмида киприкчалар ёки ворсинкалар учрайди.
Буйрак каналидаги купсимон эпителий
Бир қаватли цилиндрсимон эпителий
Ошқозон, ичак, ўт пуфаги ва буйрак каналчаларида, бачадон, бачадон найи, ўт йўли ва ошқозон ости бези йўли деворини ички томондан қоплаб туради. Ҳўжайралари цилиндрсимон, апикал қисмида киприкчалар ёки ворсинкалар учрайди.
Буйрак йиғув каналидаги цилиндрсимон эпителий
Тухум йўлининг киприкли эпителийси
Ичакнинг ворсинкали
эпителийси
Бир қаватли кўп қаторли эпителий
Нафас йўли девори, жинсий системанинг айрим қисмлари деворини қоплайди. Базал мембрана устида ётувчи ҳужайралари ҳар хил шакл ва ҳар хил катталикда. Ҳужайра ядролари ҳар хил текисликда ётганлиги учун кўп қатор бўлиб кўринади. Унда қуйидаги ҳужайралар учрайди:
1. Киприкли цилиндрсимон;
2. Қадаҳсимон;
3. Йирик қўшимча;
4. Кичик қўшимча;
5. Эндокрин ҳужайралар.
Кўп қаторли киприкли эпителий
Кўп қаторли киприкли эпителий схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |