К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet276/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

14.2.
 
И
Ш ҲАҚИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
 
МОҲИЯТИ 
 
Иш ҳақи
меҳнат иқтисодиётида ҳам назарий, ҳам амалий нуқтаи назардан 
энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Жамиятнинг ижтимоий-
иқтисодий ҳаётида иш ҳақи ходим шахсий даромадининг, ўзи ва оиласи 
аъзолари турмуш кечиришининг асосий манбаи, шу билан бир қаторда 
ишлаб чиқаришни ривожлантириш, харид талабини таъминлашнинг бош 
омили ҳисобланади. 
Иқтисодий назарияда иш ҳақининг турлича талқинлари учрайди 
(14.2-жадвал). Классик сиёсий иқтисод назарияси вакиллари иш ҳақи 
даромаднинг рента, фойда (фоиз) каби асосий қисмларидан бири деб 
баҳолайди. Хусусан, А.Смитнинг фикрича, “Алоҳида олинган ҳар бир 
товарнинг нархи ёки пеня қиймати кўрсатилган у ёки бу ёхуд барча уч 
таркибий қисмига тааллуқли экан, ҳар бир мамлакатнинг йиллик умумий 
меҳнат маҳсулотини ҳосил қилувчи барча товарлар нархи ёки пеня 
қиймати мазкур мамлакат турли аҳолиси ўртасида ёки меҳнат учун иш 
ҳақи, ёки капиталдан фойда, ёхуд ер майдони учун рента сифатида 
тақсимланиши керак. Иш ҳақи, фойда ва рента ҳар қандай пеня қиймати 
каби ҳар қандай даромаднинг уч асосий манбаи ҳисобланади”
1

1
Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. –М.: Наука. 1993. –
С.122. 


418 
14.2-жадвал 
Иш ҳақининг назарий талқинлари
 
Муаллиф 
Иш ҳақининг назарий талқини 
Манба 
Ф.Кенэ 
Иш ҳақи тирикчилик воситалари 
қийматига боғлиқдир 
Амосова В.В., Гукасьян 
Г.М. Экономическая 
теория. – М.: Эксмо, 
2014. 
М. Фридман 
Иш кучининг таклифи реал иш ҳақи 
ва нархларнинг кутилаётган 
даражасига боғлиқдир 
Fridman M. The Role of 
Monetary Polic // Amer. 
Econ. Rev. 1968. 
А.Маршалл 
Иш ҳақи меҳнатга талаб ва унинг 
таклифига боғлиқ 
Маршалл А. Принципы 
экономической науки. – 
М.: Прогресс, 1993. 
Ж.М.Кейнс
Иш ҳақининг даражасини давлат ва 
касаба уюшмалар ўрнатади ва 
белгилайди 
Кейнс Дж.М.Общая 
теория занятости, 
процента и денег. –М.: 
Экономика. 1993. 
В.Д.Ракоти 
Меҳнат – товар, иш ҳақи эса – иш 
кучи қийматининг шаклидир 
Ракоти В.Д. Заработная 
плата и 
предпринимательский 
доход. – М.: Финансы и 
статистика, 2001. 
Б.М. Генкин 
Корхона ходимларининг иш ҳақи ва 
умуман даромади аниқ бир шарт–
шароитларга қараб инсон капитали 
учун ҳақ ёки меҳнат салоҳғиятининг 
ижараси учун ҳаққа боғлиқ бўлади 
Генкин Б.М. 
Организация, 
нормирование и оплата 
труда на промышленных 
предприятиях: Учебник 
для вузов. – 3-е изд. Изм., 
и доп. – М.: Норма, 2005. 
Одегов Ю.Г. 
Иш ҳақи – ходим ҳаётий воситалари 
жамғармасининг асосий қисмидир 
Экономика труда 
(социально-трудовые 
отношения) / под ред. 
Н.А.Волгина, 
Ю.Г.Одегова. – И.: 
Экзамен, 2002. 
Классик сиёсий иқтисод назариясида иш ҳақи фондига ҳудди бозор 
иқтисодиётида иш кучи ресурсларининг талаби билан унинг таклифи каби 
таҳлил этилади. Яъни, иш ҳақи нормаси ёлланган ишчиларга тўлашга 
мўлжалланган пулни улар сонига оддий бўлиш орқали аниқланиши керак. 
Бундай ёндошувда ходимларнинг иш ҳақи миқдорини ошириш учун ёки 


419 
ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, ёки ёлланма ишчилар сонини 
камайтириш зарур бўлади. 
ХIХ асрда “иш кучи товар қийматининг пулдаги ифодаси”, деб 
ҳисобланадиган концепция ҳам мавжуд эди. Яъни, бундай ёндашувга 
мувофиқ меҳнат товар бўла олмайди ва у қийматга эга эмас. Товар меҳнат 
қилишга қодир бўлган иш кучи бўлиб, иш ҳақи мазкур товар қийматининг 
пулда ифодаланган пенясидир. Ишчи бажарган меҳнати учун эмас, балки 
зарур меҳнат учун иш ҳақи олади. Иш ҳақининг иқтисодий табиати ушбу 
даромад ҳисобига иш кучи такрор ҳосил қилинишини таъминлайдиган 
моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиради. 
Иш ҳақининг меҳнат унумдорлиги билан боғлиқлиги масалаларини 
тадқиқ этган маржинал назария вакиллари ишлаб чиқаришнинг асосий 
омиллари пул ва ишлаб чиқариш воситаси сифатида капитал, ер, 
тадбиркорлик қобилияти ва ёлланма ишчилар меҳнатини ажратиб кўрсатар 
эдилар. Уларнинг фикрича, бу асосий омилларнинг ҳар бири муайян 
унумдорлик белгиси бўлиб, даромадни шакллантиришга хизмат қилади. Бу 
даромаднинг бир қисми ишлаб чиқаришнинг аниқ бир воситаси эгасига 
тегади. 
XIX 
асрнинг 
70-йилларида 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish