430
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт тармоқларидаги хўжалик юри-
тувчи субъектларда меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш қуйидаги
принципларга асосланади.
1.
Иш ҳақи миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга
биноан белгиланади.
2.
Иш ҳақи амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам
миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори
бирон бир
тарзда чекланмайди.
3.
Иш ҳақи шакл ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, уста-
малар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шу-
нингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг
бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа
локал
ҳужжатларда белгиланади.
4.
Иш ҳақи, қоида, тариқасида, пул шаклида тўланади. Иш ҳақини
натура шаклида тўлаш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати
томонидан белгиланган ҳоллар бундан мустаснодир.
5.
Бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган муассаса ва ташкилотлар,
давлат корхоналари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларининг энг кам
даражаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
6.
Табиий иқлим ва турмуш шароитлари ноқулай бўлган жойларда иш
ҳақига район коэффициентлари ва устамалар белгиланади. Чунончи,
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 136-138-моддаларида меҳнат
шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган (шу жумладан, ўта
зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитда), оғир ва ноқулай табиий-иқлим
шароитларда иш бажараётган ходимларга Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумати томонидан белгилаб қўйиладиган тартибда пуллик қўшимча
таътиллар берилиши кўрсатилган .
Шу билан бирга корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ходимлари-
нинг иш ҳақига район коэффициентлари,чўл ва сувсиз,баланд тоғли жойларда
ишлаганлик учун коэффициентларни қўллаш тартиби ҳам мавжуддир. Бу
коэффициентлар,жумладан Қорақалпоғистон Республикасида 1,1-1,3; Наво-
ий вилоятида 1,2-1,6; Бухоро вилоятида 1,2-1,5; Тошкент вилоятида 1,2 ни
ташкил этади.
7. Меҳнат шартномаси тарафлари келишуви билан белгиланган иш ҳақи
миқдори жамоа шартномаси ёки келишувда ўрнатилган миқдордан кам
бўлиши мумкин эмас.
8. Иш ҳақи тўлаш якка шартларини ходим учун ноқулай
томонга
ўзгартиришга унинг розилигисиз (қонунда кўзда тутилган баъзи ҳоллар
истисно этилган ҳолда) йўл қўйилмайди.
431
9. Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам
кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса, тунги соатдаги ишнинг ҳар
бир соати учун эса бир ярим бараварда иш ҳақи тўланади
1
.
Юқорида қайд қилинган функцияларни
амалга ошириш учун
қуйидаги энг муҳим тамойилларга риоя қилиниши зарур (14.4-расм):
Do'stlaringiz bilan baham: