К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet292/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

 
 
14.7-расм. Компенсация модели 
Компенсация моделидаги ижтимоий муҳофаза иш берувчи 
томонидан ходимга олинган фойда ҳисобидан мамлакат қонунчилигида 
белгиланган қўшимча тўлов ва имтиёзларни кўзда тутади. Қўшимча 
тиббий ва пенсия суғурталари, умр суғуртаси, шунингдек, ходимларнинг 
транспорт харажатлари, овқатланишлари, коммунал хизматлар учун 
тўловларини, фарзандларини тарбиялаш ва ўқитиш харажатларини ва 
ҳоказоларни қоплаш шулар жумласидандир. 
Компенсация моделидаги фойда ва капиталда иштирок этиш 
персоналга фойда ҳисобидан ажратмалар, акциялар учун дивидендлар 
тўлашни назарда тутади. 
14.6.
 
Э
НГ КАМ ИШ ҲАҚИ
 
Энг кам иш ҳақи миқдорини белгилаш давлат томонидан иш ҳақини 
тартибга солишнинг асосий усулларидан бири ҳисобланади. Кўпгина 
иқтисодчи олимлар фикрига кўра, бу қашшоқликка қарши курашда 
Компенсация модели 
Бевосита 
компенсациялар 
Билвосита 
компенсациялар
Ижтимоий ҳимоя 
Асосий иш ҳақи 
Мукофотли 
Бонуслар 
Бир йўла 
мукофотлар 
Мажбурий 
ижтимоий суғурта 
тўловлари 
Меҳнат Кодексида 
белгиланган 
кафолат, 
компенсациялар, 
устамалар 
Қўшимча 
тиббий, пенсия 
суғурталари, умр 
суғурталари 
Ходимларнинг 
транспорт, 
коммунал ва 
бошқа харажат-
ларнинг 
қопланиши 


442 
ижтимоий таъминотнинг турли шакллари(озиқ-овқат ва тиббий хизмат 
кўрсатиш учун талонлар бериш, камбағалларга муниципал турар жойлар 
қуриш ва ҳоказолар)га қараганда самаралироқдир. 
Энг кам иш ҳақига доир назариялар меҳнат бозоридаги вазият билан 
бевосита боғлиқдир. Жумладан, АҚШлик иқтисодчи олим 
Ж.Стиглиц
биринчи бўлиб энг кам иш ҳақи рақобатли меҳнат бозорида мажбурий 
ишсизликни келтириб чиқариши мумкинлиги тўғрисидаги хулосага келган. 
Рақобатли меҳнат бозорида энг кам иш ҳақи жорий этилмаган ҳолларда 
иш кучига талаб ва унинг таклифи мувозанати сақланиб туради. Энг кам иш 
ҳақи миқдори жорий этилгандан сўнг эса бу мувозанат бузилади. Шундай 
қилиб энг кам иш ҳақи жорий этилиши ишсизлар сони кўпайишига сабаб 
бўлади. 
Аммо амалиётда ҳамиша ҳам шундай бўлмайди. Бунинг ҳам илмий 
асослари мавжуд. Энг аввало, энг кам иш ҳақи ҳеч қачон бутун меҳнат 
бозорига таъсир кўрсата олмайди. Яъни у бирламчи меҳнат бозорида амал 
қилса, иккиламчисига у қадар таъсир кўрсата олмайди. Бу ҳамиша ҳам энг кам 
иш ҳақи тўғрисидаги меъёрий ҳужжатларга риоя этмаслик билан бевосита 
боғлиқ эмас. Айтайлик, ходим шартнома тузилмасдан вақтинчалик ёки 
мавсумий ишга олиниши мумкин. 
О. Ашенфельтер ва Р.Смит энг кам иш ҳақи жорий этилиши билан иш 
билан бандлик даражаси сезиларли даражада пасайишига доир ўз 
талқинларини берганлар. У энг кам иш ҳақи қонунини бузувчи камстиувчи 
ёллаш модели номини олган . Улар хулосасига кўра, агар иш берувчилар 
ёлланма ходимларга қонунда белгиланган энг кам иш ҳақидан кам иш ҳақи 
тўлайдиган бўлсалар, жаримага тортилишлари мумкин. Бу жарима миқдори 
(таваккалчилик омили) иш ҳақига ўзига хос солиқ вазифасини ўтаб, иш 
Жозеф Южин Стиглиц (инглизча: Joseph Stiglitz; 
1943 йилда туғилган) — америкалик иқтисодчи, 
Колумбия 
университетининг 
профессори, 
иқтисодиёт 
бўйича 
2001 
йилги 
Нобель 
мукофотининг лауреати. 
Асосий асарлари: 
Stiglitz J. Equilibrium in cimpetitives Marktes … 
imperfect, 1976, Stiglitz J. Equilibrium in Product
Markets with Imperfect Information, 1979, Stiglitz J. Credit Rationing in 
Markets with Imperfect Information by Stiglitz and Weiss ,1981, Stiglitz J. 
Incentive Effects of Terminations: Applications to the Credit and Labor 
Markets, 1983, Stiglitz J. A Symposium Issue on Imperfect Information and 
Rural Credit Markets, 1990 


443 
кучига талабни камайтиради. Аммо ходимларнинг бир қисми ишлашни давом 
эттираётганликлари сабабли иш билан бандлик даражаси кескин пасаймайди. 
Ишга янги ёлланганлар эса тобора камроқ иш ҳақи оладилар. 
Ҳудди ана шу – бир ҳил иш учун турлича иш ҳақи тўланиши камситувчи 
ёллаш моделидир. Пировард натижа – иш билан бандликнинг пасайиши энг 
кам иш ҳақи тўғрисидаги қонунни бузаётган иш берувчига солинадиган 
жарима миқдори ҳамда меҳнат бозоридаги иш кучига талаб ва унинг 
таклифига боғлиқ бўлади. 
Меҳнат бозорида мукаммал рақобат, одатда, қоида эмас, балки 
истиснодир. Кўпгина меҳнат бозорлари учун мукаммал бўлмаган рақобат 
хосдир. Унинг энг мукаммал бўлмаган шакли иқтисодиёт фанида монопсония 
модели, деб номланади. Бу кўпроқ бирор шаҳар ёки тумандаги меҳнатга 
лаёқатли аҳоли асосий қисми учун иш жойи мавжуд бўлган яккаю ягона 
корхона билан боғлиқ. Яъни шаҳар ташкил этувчи, деб аталадиган бундай 
йирик монопол корхона маҳаллий меҳнат бозорида ҳам амалда ягона харидор 
сифатида иш кўради. Шунинг учун у иш ҳақи даражасига ҳам таъсир кўрсата 
олади. Монпол корхона ишга ёллашни камайтириб, ёлланма ходимлар 
ўртасида рақобатни кучайтиради ҳамда иш ҳақи даражасини пасайтиришга 
муваффақ бўлади
1
.
Халқаро меҳнат ташкилотининг 1970 йилги 131-сон Энг кам иш ҳақини 
ривожланаётган давлатларни алоҳида ҳисобга олган ҳолда ўрнатиш 
тўғрисидаги конвенциясида ўзига аъзо мамлакатлар улардаги меҳнат 
шароитлари ана шундай тизимни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлса, ёлланиб 
ишлайдиган барча ходимларни қамраб оладиган энг кам иш ҳақи тизимини 
жорий этиш мажбуриятини олишлари кўрсатилган. Бунда энг кам иш ҳақи 
қонун кучига эгалиги ва камайтирилиши мумкин эмаслиги таъкидланган
2

Умуман олганда энг кам иш ҳақи ходимнинг бир ой давомида 
белгиланган иш вақтида белгиланган меҳнат нормаси (меҳнат мажбурияти) 
учун олиши керак бўлган энг кам миқдордаги иш ҳақидир. Бирлашган 
Миллатлар Ташкилоти белгилаб қўйган меъёрларга кўра, энг кам иш ҳақи 
соатига 3 АҚШ долларидан кам бўлмаслиги керак. Бу даражадаги энг кам иш 
ҳақи харид қобилияти бўйича бир ойда 10 минг киловатт соат электр 
қувватини нархини тўлашга ёки 600 килограмм нон сотиб олишга етарли 
бўлиши керак. 
Энг кам иш ҳақи миқдори тўғрисидаги биринчи қонун Австралияда 
1894 йилда, сўнг Янги Зеландияда (1896 йил) қабул қилинган. 1909 йил улар 
қаторига Буюк Британия қўшилди. Энг кам иш ҳақи тўғрисида Австрия, 
1
Ashenfelter O., Smith R. CompLiance with the Minimum Law Journal of Political Economy. 
1979. –p.333. 
2
Конвенция МОТ № 131 Об установлении минимальной заработной платы с особым 
учетом развивающихся стран // http: // www.ilo.org/ilolex/russian/docs/ 
conv131.htm 


444 
Бельгия, Германия, Норвегия, Франция, Чехославакияда қабул қилинган 
қонунлар асосан уй хизматкорларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган 
эди
1

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг жаҳонда энг кам иш ҳақидаги 
қонунларнинг амал қилиш доираси сезиларли даражада кенгайди (14.6-
жадвал). Францияда 1950 йилда қабул қилинган Иш ҳақининг касблараро 
кафолатланган энг кам иш ҳақи тўғрисидаги қонун амалда барча ходимларни 
қамраб олди.

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish