445
АҚШда энг кам иш ҳақи миқдори умумфедерал ҳамда штатлар
даражасида белгиланиши тартиби мавжуд. Бунда энг кам иш ҳақининг
миқдори ўртача иш ҳақининг 35,0-50,0% ни ташкил этади. Ушбу даражадаги
энг кам иш ҳақи ходим ва унинг оиласи аъзоларидан уч нафарининг
ижтимоий таъминот бўйича маъмурият
томонидан белгилаб берган
камбағаллик даражасидан юқорироқ турмуш кечиришини таъминлаши кўзда
тутилган.
АҚШда энг кам иш ҳақи миқдори штатлар бўйича фарқ қилади.
Масалан, Аляскада унинг миқдори соатига 7,0 доллар (бу федерал даражада
белгиланидан 1,85 доллар ортиқдир), авиакосмик ва автомобиль саноати
марказлари ҳисобланган Хьюстон ва Детройтда эса 11,0-12,0
долларни
ташкил этади. Мамлакатнинг 11 та штатида эса энг кам иш ҳақи миқдори
федерал даражадагидан пастдир.
Америка Қўшма Штатлари экспертларининг таҳлиллари энг кам иш
ҳақи миқдорининг ўсиши малакали ходимлар учун манфаатли бўлгани ҳолда
(чунки, энг кам иш ҳақи ўзгарганида меҳнатга ҳақ тўлаш ставкаси тўлалигича
қайта кўриб чиқилади), малакасиз иш кучи бозорига салбий таъсир кўрсатади.
Шунинг учун АҚШда қабул қилинган “Ишга адолатли ёллаш тўғрисида”ги
қонунда ишни таълим олиш билан қўшиб олиб борадиган ёшларга энг кам иш
ҳақи миқдорини умумиллий даражанинг 75,0% миқдорида
белгилаш,
ногиронлар учун эса улар меҳнат унумдорлигига қараб камайтирилган
ставкаларни қўллаш кўзда тутилган.
Японияда энг кам иш ҳақи Иш ҳақи бўйича марказий ва 47 та
префектура кенгашлари (улар таркибига ёлланма ходимлар, иш берувчилар
ва уларнинг вакиллари киради) томонидан қабул қилинади.
Жаҳондаги турли давлатларнинг тажрибаси энг кам иш ҳақи
ўрнатилишининг ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари
борлигидан далолат
беради (14.7-жадвал).
АҚШда олиб борилган тадқиқотлар энг кам иш ҳақи миқдори
ўрнатилган штатларда компанияларнинг ҳар йиллик ва ўртачи иш ҳақи
фонди, шунингдек иш билан бандлик даражаси тезроқ ортганидан далолат
берган
1
. Аммо Буюк Британия бозорининг таҳлили миллий иқтисодиётнинг
энг кам иш ҳақи тартибга солинадиган тармоқларда нархлар тезроқ
ортаётганлигидан кўрсатди
2
.
Иш ҳақи
даражасининг пасайиши, аҳолининг меҳнат фаолиятидан
оладиган даромадларида иш ҳақи улушининг камайиши иш ҳақининг ўз
иқтисодий функцияларини бажариш имкониятларини
кескин чегаралаб
қўяди. Бунинг оқибатида иш ҳақи миқдори ходим ва унинг оиласи аъзолари
1
Fiscal Policy Institute, "States with Minimum Wages Above the Federal Level have had
Faster Small Business and Retail Job Growth, " March 30, 2006.
2
Wadsworth, Jonathan Did the National Minimum Wage Affect UK Prices (September
2009).Low Pay Commission (2005).
446
турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатади, иш кучини такрор ҳосил
қилишни таъминлай олмайди, ходимни эса юқори унум билан меҳнат
қилишга рағбатлантирмай қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: