К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси


М ЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ДАРАЖАСИНИ



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet282/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

М
ЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ДАРАЖАСИНИ 
ЎРНАТИШНИНГ БОЗОР МЕХАНИЗМИ
 
Меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини ўрнатишнинг бозор механизми
меҳнат 
бозорида меҳнат ресурсларининг таклифи ва уларга талаб моҳиятидан келиб 
чиқади. Ушбу масалада, энг аввало, меҳнат фаолиятини амалга ошириш 
бўйича шахснинг ўзи томонидан қабул қиладиган қарори муҳимдир. У 
меҳнат қилиш ниятида бўлса, биринчи навбатда, қанча вақт ҳақ тўланадиган 
иш билан машғул бўлишини ва қанчасини бўш вақтига ажратишни ҳал этиши 
керак. Шахс ана шу қарори асосида меҳнат бозорида иш берувчига ўз 
талабларини қўяди. 
Шахснинг бўш вақтга талаби бошқа барча неъматлар каби қуйидаги уч 
омилга боғлиқдир: 
1) неъматларнинг муқобил чиқимлари; 
2) шахснинг моддий фаровонлиги даражаси; 
3) шахс томонидан нимани (ишлаш ёки бўш вақтга эга бўлиш) мақбул 
топиши. 
Яъни, иш ҳақи масаласида шахс кўпроқ вақтини меҳнат фаолиятига 
ажратиб, кўпроқ даромад олиш ёки, аксинча – кўпроқ бўш вақтга ажратиб, 
ишлаб топиши мумкин бўлган даромаддан воз кечиш муамосини ҳал этиши 
зарур. Иқтисодий назарияда бу даромад самараси ва алмаштириш самараси 
номини олган. 


427 
Даромад самараси
меҳнат фаолиятини амалга оширишда бўш вақт иш 
ҳақининг миқдори ортишига қараганда манфаатлироқ бўлганда пайдо 
бўлади. Бундай ҳолат ходимнинг моддий фаровонлиги даражаси юқори 
бўлганда юзага келади. Шунинг учун иш ҳақи миқдори барқарор сақланиб 
турганида ходимнинг даромади даражаси ортиб борганида бу иш вақтининг 
қисқартилишига олиб келади. Аксинча, иш ҳақи миқдори барқарор сақланиб 
турганида ходимнинг даромади даражаси камайиб бориши иш вақтининг 
узайишига олиб келади. Шу сабабли иш ҳақи даражасининг ўсиши иш билан 
бандликни ортишига хизмат қилмайди.
Алмаштириш самараси
меҳнат фаолияти амалга оширилаётганида иш 
ҳақининг миқдори ортиб бориши бўш вақт кўп бўлишига қараганда 
манфаатлироқ бўлганда пайдо бўлади. Бу эса меҳнат фаолиятини амалга 
ошириш тўхтатилганида юз бериши мумкин. Маълумки, иш ҳақи ортиши 
билан меҳнат ресурсларининг таклифи ҳам кўпайиб боради. Даромаднинг 
юқори бўлиши меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун манфаатдорликни 
кучайтиради. Аксинча, иш ҳақи миқдори барқарор сақланиб турганида 
ходимнинг даромади даражаси камайиб бориши унинг меҳнат фаолиятини 
амалга ошириш учун манфаатдорлигини сусайтиради.
Юқоридаги ҳолатлардан даромад барқарор бўлганида иш вақти ва бўш 
вақт бир-бирини ўзаро алмаштириш имкониятини туғдириши хулосасини 
чиқариш мумкин. 
Аммо иқтисодиёт назарияси ҳар бир ходим иложи борича кўпроқ 
даромад топиш ва бўш вақтидан самарали фойдалнишга интилиши ниятидан 
келиб чиқади. Бироқ ходимнинг ресурслари чегараланган, шунинг учун у бу 
ресурсларидан иложи борича тўла фойдаланишга ҳаракат қилади. 
Мисол тариқасида бир ходим соатига 3000 сўм иш ҳақи олишини ҳамда 
ишлаш ва бўш вақти учун 16 соат вақти борлиги ҳолатини кўриб чиқайлик. 
Агар ходим 16 соатининг ҳаммасини бўш вақтига ажратса, унинг даромади 
нолга тенгдир. Лекин у 16 соатнинг ҳаммасини ишга сарфласа, бир кунда 48 
минг сўм даромадга эга бўлади. 
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг бозор механизми ана шундай вазиятни 
қуйидагича ҳал этади. Ходим ҳам даромадга, ҳам бўш вақтига эга бўлиши 
учун 16 соатнинг (ухлашдан ташқари) 9 соатини меҳнат фаолиятига 
(тушликни ҳисобга олган ҳолда) ажратиб 27 минг сўм даромал топишига ва 7 
соатини бўш вақтига ажратиши энг мақбул ҳисобланади. 
Шу билан бирга меҳнат бозорига ходимнинг ўз меҳнат ресурсини 
таклиф этишида оилавий шароитни ҳам ҳисобга олиш зарур. Иқтисодиётда 
оила ҳам ишлаб чиқариш, ҳам истеъмол қилиш жойи сифатида кўрилади. 
Ушбу ҳолатни соддалаштириш учун оилада фақат бир неъмат – 
овқатланишини олиб кўрайлик. Оила аъзолари даромадларидан келиб чиқан 
ҳолда уйда ёки умумий овқатланиш шаҳобчасида овқатланишлари мумкин. 
Бунда умумий овқатланиш шаҳобчасида ёки уйда овқатланиш учун турлича 


428 
маблағ ва вақт сарфланади. Агар ошхонада овқатланиш учун кўп пул ва кам 
вақт сарфланса, уйда овқатланиш учун кам харажат, бироқ маҳсулотларни 
харид қилиш ва таомларни тайёрлаш учун кўп вақт кетади.
Шундан келиб чиққан ҳолда ишлаб топилаётган даромад оиланинг уйда 
овқатланишини тақозо этса, ким даромад топишга, ким эса овқатни 
тайёрлашга мойиллиги масаласи пайдо бўлади. Ана шу масалада кимнинг 
меҳнати ишлаб чиқаришда, кимники уй юмушларида самаралироқ эканлиги 
ҳал қилувчи аҳамиятга эга. АҚШда ушубу масалада эркаклар ва аёлларнинг 
меҳнат фаолияти ва бўш вақтига ажаратадиган вақти статистикаси мавжуд 
(14.3-жадвал). 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   278   279   280   281   282   283   284   285   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish