К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet277/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

маржинализм
(французча: 
“marginalisme” — “энг охиргиси” сўзидан) иқтисодий таълимоти пайдо 
бўлди. У ўша пайтдаги “маржинал инқилоби” номини олган иқтисодий 
ғояларга асосланган. Ушбу мактаб назариётчилари иқтисодиётнинг 
ривожланишини алоҳида хўжалик юритувчи субъектнинг энг юксак 
самарага эришишга интилиши нуқтаи назаридан тадқиқ этадилар. 
“Маржинал инқилоби”га салмоқли илмий ҳисса қўшган Ж. Б.Кларк: 
“Жамиятнинг барқарорлиги асосан меҳнаткашлар томонидан олинаётган 
пул, унинг миқдоридан қатъий назар, улар ишлаб чиқаётган нарсага 
тенглигига боғлиқдир”
1
, деб кўрсатган. 
1
Кларк Дж.Б. Распределение богатства. –М.: Экономика. 1992. – С.27. 
Жон Бейтс Кларк (инглизча: John Bates Clark; 1847-
1938) – америкалик машҳур иқтисодчи, 1894-1895 – 
йилларда Америка иқтисодий ассоциациясининг 
президенти. 
Асосий асарлари: 
Clark J.B.
 The Philosophy of Wealth, 1886 
Clark J.B.
 The Distribution of Wealth, 1899 
Clark J.B.
 The Problem of Monopoly, 1904
 


420 
Маржиналистлар ишлаб чиқариш омиллари мувозанат ҳолатига 
келганидан кейин уларнинг ҳар бирига энг юксак унумдорлигига қараб ҳақ 
тўланади, деб ҳисоблашади. Бунда энг юксак меҳнат унумдорлиги 
меҳнатидан фойдаланиш фойда келтираётган ходимнинг вақт бирлигида 
ишлаб чиқарган маҳсулоти ҳажмига қараб белгиланган. Шу сабабли, улар 
фикрича, иш ҳақи энг юксак меҳнат унумдорлигига тенгдир. 
Иқтисодий назарияни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган 
Ж.Кейнс иш ҳақи эгилувчан (камайиш томонига) эмаслиги тўғрисидаги 
фикрини ишсизлар иш ҳақи камайтирилса, уларда меҳнат мотивацияси 
сусайишини, аммо бозорда нарх-наво кўтарилиши оқибатида камроқ реал 
иш ҳақи олсалар ҳам ишлайверишларини асослаб берган
1

ХХ асрнинг иккинчи ярмида иқтисодий назарияда янги – монетаризм 
йўналиши шаклланди. Монетарчилар муомаладаги пулнинг миқдори 
иқтисодиёт ривожланишининг ҳал қилувчи омили деб уқтирганлар. Улар 
бозорлардаги талабнинг кенгайиши товарлар нарҳини ҳам, иш ҳақи 
даражасини ҳам оширишга хизмат қилишини кўрсатадилар. Жумладан, 
иқтисодий назария ушбу йўналишининг асосчиси М.Фридман бозордаги 
ўзгаришларга товарлар нархининг ортишига иш ҳақи кўпайишига нисбатан 
кўпроқ таъсир кўрсатишини исботлайди. Нарх-наво меҳнатга ҳақ тўлашга 
кўра тезроқ қимматлашиши реал иш ҳақи миқдорини камайтиради. Бу иш 
берувчиларни ходимлар сонини кўпайтиришга мажбур қилади. Иш кучига 
талаб кўтарилиши ўз самарасини беради, чунки ходимлар нарх-наво 
барқарорлашини кутадилар ҳамда иш ҳақи миқдори кўпайишига реал иш 
ҳақи ортиши сифатида қарайдилар
2
.
1
Кейнс Дж.М.Общая теория занятости, процента и денег. –М.: Экономика. 1993. – С. 
52-60. 
2
Фридман М. Методология позитивной экономической науки. Т2.- М.: Экономика, 
1994 –С. 54-55. 
Жон Мейнард Кейнс (инглизча: John Maynard 
Keynes; 1883-1946) – машҳур инглиз иқтисодчиси 
иқтисодий 
назариянинг 
кейнсча 
йўналиши 
асосчиси. 
Асосий асарлари:
Keynes J.M. The Economic Consequences of the 
Peace, 1919 
Keynes J.M. A Tract on Monetary Reform, 1923 
Keynes J.M. The End of laissez-faire, 1926 
Keynes J.M. A Treatise of Money, 1931 
Keynes J.M. General Theory of Employment, Interest and Money, 1936 


421 
Ўзбекистонлик иқтисод фанлари доктори, профессор Н.Қ.Зокирова 
иш ҳақининг номинал хусусиятига ўз таърифини берган, яъни: “Номинал 
иш ҳақи – ходимлар ўз меҳнатларига унинг миқдори ва сифатига қараб 
оладиган пул маблағларидир”. 
Иш ҳақининг қомусий таърифи ҳам мавжуд: “Иш ҳақи – меҳнатга пул 
шаклида тўланадиган ҳақ; қийматнинг ўзгарган шакли, иш кучи 
ресурслари (тақдим этилган меҳнат хизматининг) баҳоси
1

Халқаро меҳнат ташкилоти )ХМТ) ҳам иш ҳақига ўз таърифини 
берган. ХМТнинг 1949 йилги “Иш ҳақини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 
95-Конвенциясида: “Иш ҳақи атамаси, номланиши ва ҳисоблаб чиқиш 
усулидан қатъи назар, пул шаклидаги ҳамда битим ёки миллий қонунчилик 
томонидан белгиланадиган ҳар қандай рағбатлантириш ёки ҳар қандай иш 
ҳақи бўлиб, уни тадбиркор бажарилган ёки бажарилиши керак бўлган 
меҳнат, ёки кўрсатилган ёхуд кўрсатилиши керак бўлган хизматлар учун 
тўлайди”
2
, деб кўрсатилган. 
Иқтисодиёт фанида ҳозирги даврда иш ҳақи моҳияти бўйича жуда кўп, 
турлича таърифлар мавжуд бўлсада, улар асосан тўрт маънони англатади: 
• иш ҳақи – бу меҳнат қиймати; 
• иш ҳақи – бу иш кучи қиймати; 
• иш ҳақи – бу меҳнат баҳоси; 
• иш ҳақи – бу иш кучи баҳоси. 
Иқтисодий назариянинг классик, янги классик, маржинал ва монетар 
йўналишлари илмий тадқиқотлари натижалари умумлаштириладиган бўлса, 
қуйидаги хулосалар чиқарилиши мумкин: 
1. Иқтисодиёт фани ушбу иқтисодий категорияга ёндашишининг 
дастлабки босқичларида иш ҳақи иш берувчининг ёлланма ходимга бажарган 
иши, кўрсатган хизмати учун тўлайдиган пул маблағи, деган тасаввур 
1
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 4-том.-Т. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 
2002. – Б.308. 
2
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар. –Т: Адолат. 2004. -115 б. 
Милтон Фридман (англизча: Milton Friedman; 1912-
2006) – америкалик иқтисодчи олим иқтисодиёт 
бўйича 1976 йилги Нобель мукофотининг лауреати. 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish