412
XIV БОБ. МЕҲНАТГА БЎЛГАН РАҒБАТ, МОТИВАЦИЯ ВА ҲАҚ
ТЎЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
14.1.
Ў
ЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИ ТУРМУШ
ДАРАЖАСИ ВА УНИНГ БАРҚАРОР
РИВОЖЛАНИШИ
Ҳаракатлар стратегияси халқ билан очиқ мулоқот, республикамиз аҳолиси
ва тадбиркорларни безовта қилаётган долзарб масалаларни ҳар
томонлама
ўрганиш, амалдаги қонунчиликни қўллаш ва ривожланган хорижий
амалиётни таҳлил қилиш натижаларига асосланган. Бир сўз билан
айтганда, амалга оширилаётган барча ҳаракатлар халқнинг турмуш
даражасини яхшилаш, фаровонлигини оширишга қаратилгандир.
Турмуш даражаси
– бу жисмоний,
маънавий ва ижтимоий
эҳтиёжларнинг ривожланиш даражаси, қондирилганлик миқёси ва уларни
қондириш учун яратилган имкониятларни акс этирувчи комплекс
ижтимоий-иқтисодий категориядир.
Бугунги кунда БМТ томонидан дунё аҳолиси турмуш даражасини
ошириш ва камбағалликдан азият чекаётган мамлакатларга кўмаклашиш
мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, БМТнинг
Бош ассаблеясида қабул қилинган “Минг йиллик тараққиёт дастури” ҳамда
413
2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари
дастурлари” бевосита дунё мамлакатлари аҳолисини иқтисодий-ижтимоий
қўллаб-қувватлаш, шунингдек, экология
бузилишининг олдини олган
ҳолда аҳолининг саломатлигини асрашга қаратилган муҳим ишлар
сирасига киради.
Маълумки, аҳоли турмуш даражасини барчамиз аҳоли жон бошига
тўғри келадиган даромадлар миқдори ва истеъмол ҳажми миқдорининг
ортиши ёки камайиши билан баҳолашга одатланганмиз. Лекин аҳоли
турмуш даражаси, бевосита аҳоли турмуш даражаси сифатини баҳоловчи
кўрсаткичлар анча кенгроқ тушунча ҳисобланади.
Шунинг учун турмуш даражасини аҳолининг моддий ва номоддий
бойликларга эҳтиёжлари даражаси, шунингдек ушбу эҳтиёжларни
қондириш ва ривожлантириш учун жамичтдаги мавжуд шароитларни акс
эттирадиган мураккаб ижтимоий-иқтисодий категория сифатида аниқлаш
мумкин.
Ҳозирда турмуш даражаси концепцияларини аҳолининг турмуш
даражаси сифатини ҳар томонлама характерлаб берадиган ягона
кўрсаткичга келтириш бўйича самарали усул мавжуд эмас.
Турмуш даражасини белгилайдиган асосий кўрсаткичлар
тизимига
бир қатор кқрсаткичлар киради. БМТнинг
турмуш даражаси
кўрсаткичлари тизими, 12 та асосий кўрсаткичлар гуруҳи киради.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг тавсиясига кўра туғилиш,
ўлим, умр кўриш давомийлиги, санитар-гигиеник шароитларнинг
мавжудлиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол даражаси, уй-жой
шароитлари, таълим олиш ва маданий имкониятларнинг мавжудлиги, иш
шароитлари ва аҳолини иш
билан бандлик даражаси, даромадлар ва
харажатлар мувозанати, истеъмол нархлари, транспорт воситалари,
истеъмол нархлари, транспорт воситалари
билан таъминланганлиги, дам
олиш ва ҳордиқ чиқариш имкониятларининг мавжудлиги, ижтимоий
таъминот тизимининг мавжудлиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари
кафолатланганлиги каби кўрсаткичлар турмуш даражасини ифодаловчи
кўрсаткичлар ҳисобланади. Лекин бу кўрсаткичларнинг барчасини ҳам
қийматкўринишда баҳолаш имкони бўлмаганлиги сабабли, ушбу
параметрлардан бир нечтасини қамраб олган ҳолда турмуш даражаси
баҳоланади. Ушбу кўрсаткичлардан энг асосийси аҳоли жон бошига тўғри
келадиган даромадлар ҳажми бўлиб, мазкур кўрсаткич мамлакат аҳолиси
турмуш даражасини баҳолаш билан бирга халқаро таққослашларда ҳам
фойдаланиш имконини берадиган кўрсаткич ҳисобланади. Шу билан бирга
амалиётда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот, ялпи
миллий даромад, инсон тараққиёти индекси, аҳолининг маълум гуруҳлари
(квинтель, дециль груҳлари) бўйича табақаланиш коэффицентлари каби
кўрсаткичлар ҳам тез-тез учраб туради.
414
Аҳоли турмуш даражасининг яхшиланиши, бевосита ишлаб чиқариш
ва хизмат кўрсатиш соҳалари самарадорлигининг кўлами, илмий-техник
тараққиёт даражаси, аҳолининг маданий-маърифий савияси ва таркиби,
миллий хусусиятлар,
барчаси албатта, ҳукумат томонидан қабул
қилинадиган ва амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва ҳаракатлар
натижасига боғлиқдир.
Аҳоли турмуш даражасини акс эттирувчи аҳоли умумий ва жон
бошига даромадлари, харакатлари, таълим даражаси, соғлиқни сақлаш
хизматларидан фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотлари
истеъмоли, узоқ
муддат фойдаланиладиган буюмлар билан таъминланганлиги, уй-жой
шароитлари каби бир қанча кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олинади ва
шакллантириб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: