К. М. Рафиков – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси



Download 7,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet270/415
Sana08.04.2022
Hajmi7,94 Mb.
#538063
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   415
Bog'liq
Mehnat iqtisodiyoti

13.5.
 
И
ШСИЗЛАРНИ ЖАМОАТ ИШЛАРИГА ЖАЛБ 
ЭТИШ 
 
Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ, 
“Жамоат ишлари — ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли учун умумжалб этиш 
мумкин бўлган, алоҳида тайёргарлик ва малака талаб қилмайдиган, ҳақ 
тўланадиган вақтинчалик меҳнат фаолияти турлари”
1
ҳисобланади. 
Ижтимоий-меҳнат муносабатларини уйғунлаштиришда жамоат 
ишларининг аҳамияти иқтисодий назария вакиллари томонидан ҳам эътироф 
этилган. Машҳур инглиз демографи Т.Мальтус таниқли иқтисодчи олим Ж.-
Б.Сэй билан ёзишмаларида янги иш жойлари ташкил этиш ва иш билан 
бандлик даражасини сақлаб туриш мақсадида давлат томонидан 
тадбиркорлардан ундирилаётган солиқларнинг бир қисмини жамоат 
ишларини ташкил этишга, хусусан йўл қурилишига сарф қилиш мақсадга 
мувофиқ эканлигини кўрсатган. 
Бу ғоядан АҚШ Президенти Ф.Д.Рузвельт мамлакатда ХХ аср 30-
йилларидаги Буюк инқироз пайтида самарали фойдаланган. У 1935 йилда 
ўзининг Янги иқтисодий курси доирасида АҚШ Жамоат ишлари 
бошқармасини ташкил этган. Ушбу бошқармага ўша пайтда 4 млрд.доллар 
1
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида низом / 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 
“Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги 
жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига 3-илова 
// Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2017 й., 09/17/799/0072-сон 
Томас Роберт Мальтус (инглизча: Thomas Robert 
Malthus; 1766-1834) – машҳур инглиз демографи ва 
иқтисодчи олими, руҳоний, аҳолишуносликда жаҳонда 
аҳоли сонининг назоратсиз ортиши ялпи очарчиликка 
дучор қилиши назариясининг асосчиси. 
 
Асосий асарлари: 
Malthus T.R. Essay on the Principle of Population (1789) 
Malthus T.R. Observations on the Effects of the Corn Laws (1814) 


408 
(ҳозирги нархларда 69 млрд.доллар) маблағ ажратилган. Ана шу маблағ 
ҳисобидан меҳнатга лаёқатли, 18 яшардан катта, маҳаллий маъмурлар 
томонидан ночор аҳволга тушиб қолганлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга 
бўлган, ишсиз, жамоат бинолари, автомобиль йўллари, стадионлар, тўғонлар 
қурилишига жалб қилинган АҚШ фуқароларига йилига 1200 доллар (ҳозирги 
нархларда 20700 доллар) тўланган. 
1930-йилларнинг иккинчи ярми ва 1940-йилларнинг бошида АҚШда 
жамоат ишларига 4 млн.киши, уларнинг оила аъзолари ҳам қўшиб 
ҳисобланганда жами 20 млн.киши жалб қилинган. Уларнинг меҳнати билан 
мамлакатда умумий узунлиги 1 млн. километрдан ортиқ автомобиль йўллари, 
минглаб кўприклар, мактаблар, боғлар, бошқа инфратузилма объектлари 
барпо этилган. 
Ўзбекистонда ишсиз шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига кенг 
жалб этиш асосида аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш бўйича 
қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Бандлик ва меҳнат 
муносабатлари вазирлиги ҳузурида Жамоат ишлари жамғармаси ташкил 
этилган. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари 
вазирлиги ҳузурида Жамоат ишлари жамғармаси, унинг Васийлик кенгаши, 
шунингдек Жамоат ишлари жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси 
тузилган. 
Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари: 

Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар; 

халқаро молия институтлари грантлари, жисмоний ва юридик 
шахсларнинг, ҳомийлик жамғармаларининг ва бошқа хорижий донорларнинг 
ихтиёрий ёрдамлари; 

асосий воситалар, мини-ускуналар ва инвентарлар ижарасидан 
даромадлар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбаларидан 
шакллантирилади. 
Жамоат ишлари: 

иш билан банд бўлмаган шахсларни вақтинчалик маош (меҳнат 
даромади) билан таъминлаш ва уларни иш қидириш даврида моддий қўллаб-
қувватлаш; 

ишсиз шахсларнинг вақтинчалик иш билан бандлигини таъминлаш 
учун шароитлар яратиш; 

касбга (мутахассисликка) эга бўлмаган илк бор иш изловчи шахсларни 
меҳнат фаолиятига жалб этиш; 

турли сабабларга кўра (илгари бола тарбияси, бемор ва кекса оила 
аъзоларини парваришлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган 
ва бошқа сабабларга кўра) узоқ танаффусдан сўнг касбий фаолият билан 
шуғулланмаган шахслар меҳнатини реабилитация қилиш; 


409 

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг ижтимоий муҳим аҳамиятга эга 
бўлган объектларини ишчи кучи билан таъминлаш мақсадларида ташкил 
қилинади. 
Жамоат ишлари турларига қуйидагилар киради (13.8-расм): 

шаҳар, туман, аҳоли пунктлари, маҳаллалар ва бошқа ҳудудларни 
ободонлаштириш (кўкаламзорлаштириш, тозалаш, оқлаш, маданий 
объектлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва ариқларни тозалаш кабилар); 

уй-жой коммунал ва бошқа инфратузилма объектларини таъмирлаш; 

Download 7,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   266   267   268   269   270   271   272   273   ...   415




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish