Намоз арконлари намозда 12 та фарз бор


Бошқа бобларда ва ўзга китобларда яна қуйидаги амалларни ҳам



Download 186,22 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/10
Sana21.02.2022
Hajmi186,22 Kb.
#52463
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Arkoni solat

Бошқа бобларда ва ўзга китобларда яна қуйидаги амалларни ҳам, 
намозни фосид қилгучи амаллар деб келтирилган: 
- имомга фарздан бошқа амалларда хоҳ у қироатда бўлсин ва хоҳ бошқа рукнларда бўлсин 
луқма солиш, яъни имом қироатда оятлар эсига келмай тўхтаб қолганда ёки бошқа амалларда 
хатолашганда оятларни айтиб юбориш ёки “Аллоҳу акбар” дейиш; 
- Қуръонни маъноси бузиларли даражада хато ўқиш; 
- юзини кўкси билан қибладан ўгириш; 
- намоз ичида аврат, яъни ёпилиши фарз бўлган бадан қисмлари бўлган бир аъзонинг тўртдан 
бирининг бир тасбеҳ миқдорида очилиб қолиши; 
- саждада икки оёғини бирдан ердан кўтариш; 
- "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ"даги "лиман"ни "лимал" деб айтса ва "ҳамидаҳ"даги охирги 
юмшок "ҳ"ни ошкор қилиб, яъни эшиттириб ўқимаса; 
- дунё иши учун ё мусибат дардидан овоз билан хўнграб йиғласа ҳам намоз бузилади. 
 
Намознинг макруҳлари 
42 таси умумий: 
1. Такбирларни охиригача айтмасдан тамом қилмоқ. 
2. Оятларни ё тасбеҳларни қўл бирла санамоқ, аммо кўнгил билан санаса макруҳ эмас. 
3. Қўлларини қўлтиғига халқа этиб қўймоқ. 
4. Намозда такаббурлик қилмоқ: чорзону ўлтириб кийимини чанг ва гард бўлмасин деб этагини 
йиққанга ўхшаш. 
5. Қироатга овоз яхши бўлсин деб узрсиз йўталмоқ. Бунда баъзи мужтаҳидлар намоз фосид 
бўлади деган. Ва агар ночор бўлиб йўталса макруҳ эмас. 
6. Қасд билан бурнини пок қилмоқ. 
7. "Оҳ" урмоқ ва "вой" демоқ ва товушсиз нафас чиқармоқ. Агар булар баланд бўлса ва киши 
эшитса намози фосид бўлади. Шу кабидир йиғлаш ҳам, фақат охират учун йиғласа жоиз 
бўлади. 
8. Қироатни манъ қилмайдиган бўлса, оғзида тилла ва тангага ўхшаш нарсаларни тутмоқ. Агар 
қироатни манъ қилса намози фосид бўлади. 
9. Рукуъда бошини орқасидан баланд қилмоқ. 


10. Тиш орасидаги кунжудча нарсани ютмоқ. Агар кунжуддан катта бўлиб то нўхатча бўлса ҳам 
макруҳдир. Ва агар нўхатдан зиёда бўлса, намозни фосид қилади. 
11. Юқоридаги 27 та суннати муаккададан бир суннатни тарк қилмоқ. 
12. Қироатни рукуъда тамом қилмоқ. 
13. Зикрларни ҳолати интиколда айтмоқ, яъни "Аллоҳ"ни "А"сини қиёмда бошлагай, "акбар"ни 
"р"сини рукуъда тамом қилгай ва агар киёмда "Аллоҳ" деса ва рукуъда "акбар" деса макруҳ 
бўлади. Худди шунингдек, "Самиъаллоҳу"ни "С"сини рукуъда бошлаб, "ҳамидаҳ"ни 
охиридаги юмшок "ҳ"сини қовмада тамом қилгай ва агар "ҳамидаҳ"ни қовмада айтса макруҳ 
бўлади. Шу кабидир иккинчи сажда, аввалги ва кейинги қаъдаларда ҳам. 
14. Саждада узрсиз икки қўлини икки тиззасидан илгари ерга қўймаклик. Ва агар узр бўлса, 
макруҳ эмасдир. 
15. Узрсиз саждадан икки қўлини икки тиззасидан кейин кўтармаклик ва агар узр бўлса 
жоиздир. 
16. Қаъдада итга ўхшаб ўлтирмаклик, яъни икки тиззасини кўтариб ва яна дунбасини 
пошнасига текказиб икки қўлини тиззасига қўйиб ўлтириш. 
17. Эснов ғолиб бўлмай туриб қўлини оғзига қўймоқ. 
18. Намозда икки кўзини юммоқ. 
19. Сажда қиладиган ердаги пешонага ботадиган тошлар сажда қилишга халакит берадиган 
бўлса, уларни бир ёки икки мартаба олис қилмоқ, аммо уч мартабаси муфсиддир. 
20. Намоз ичида пешонасини тер, гард ва губордан пок қилмоқ, аммо намоздан фориғ 
бўлғондан кейин пок этмоқ мустаҳабдир. 
21. Саждада чанг бўлмасин деб либосини этакларини йиғмоқ. 
22. Эснов ғалаба қилмасдан эснамоқ. 
23. Намоз ичида керишмоқ. 
24. Қўл ва оёқ панжаларини овоз билан шиқирлатмоқ, лекин бу нарса намоздин ташқарида ҳам 
макруҳдир. 
25. Намоз ичида оғирлигини аввал бир оёққа солиб, кейин бошқа оёғига солиб роҳат 
истамаклик. 
26. Қасд билан рукуъдан бошқа ерда қўл бармоқларини ораларини очиқ тутмоқ, аммо саждада 
бармоқларини бир-бирига текқизиб зам қилмоқ суннатдир. Бас, қасдсиз бармоқларининг 
оралари рукуъдан бошқа ерда очиқ бўлмоғи макруҳ эмас. 
27. Қавм ризоси учун қироатда таъжил (тез қилиш, шошиш) қилмоқлик макруҳдир. Фақат 
намози таровиҳ бундан мустасно. 
28. Рукуъда бошини орқаси билан баробар тутмаслик. 


29. Намоз ичида ҳар қадамда таваккуф қилиб, яъни тўхтаб-тўхтаб уч мартаба қадам қўймоқ 
макруҳдир. Агар таваққуфсиз уч йўл қадам қўйса намози фосид бўлади, гарчи бу узр билан 
бўлсин ва хоҳ узрсиз бўлсин. 
30. Қиёмда ўнгга ва чапга майл қилмоқ. 
31. Битни ва шунга ўхшаш нарсаларни ўз ҳаракатларини уч мартабага етказмай ўлдирмоқ 
макруҳдир, аммо учга етса намози фосид бўлади. 
32. Уч мартабага етказмай битни даф қилмоғлик (кетказиш) макруҳдир ва бу ҳам учга етса 
намози бузилади. 
33. Овозсиз оғиз сувини солмоқ. 
34. Намоз ичида кўйлак, кулоҳ (жунли теридан тикилган маҳсус телпак, қалпоқ) ва маҳси ёки 
этикни оз амал билан ечмоқ ва агар амали касир билан бўлса намози вайрон бўлади. 
35. Хушбўй ҳидларни ҳидламоқ. 
36. Намоз ичида енгги ёки бодипазир (хаво елпиғич) билан уч мартадан кам елпимоқ - шамол 
бермоқ, агар уч марта бўлса фосид бўлади. 
37. Маълум бир намозга муайян бир сурани таъйин қилмоқ, бу шундайки шу намозга бундан 
ўзга сурани ўқимас. 
38. Бир ракатда, шунингдек икки ракатда орадаги бир сурани ташлаб иккита сурани қироат 
қилмоқ. 
39. Фарз намозларида қасд билан бир ракатда ёки икки ракатда орасидаги бир сура ёки бир неча 
оят бўлган бир оятдан яна бир оятга интиқол (ўтиб кетиш) қилмоқлик макруҳдир. Биров 
аввалги ракатда бир сурани ўқиб иккинчи ракатда яна бир сурани бошлаб огоҳ бўлсаки орада 
бир сура қолибди, энди кейинги сурани ўқишдан тўхтаб ўртада қолиб кетган сурани ўқийди. 
Лекин ишончлиси ўша сурани тарк қилмасин ёки ўқисин. Икки ракатда иккита сура орасида 
қолгани узун сура бўлса намоз макруҳ бўлади, аммо бир ракатда ҳарчанд узун сура бўлса ҳам 
макруҳ эмасдир. Бу узун сурани баъзи уламолар "Сураи Хумаза"ча дебдилар, валлоҳи ъалам 
(Аллоҳ билгувчироқдир, Аллоҳга аёнроқдир).
40. Қасд билан фарз намозларида Қуръонда ёзилган тартибдаги кейинги сураларни аввалги 
сурадан муқаддам (олдин) қилмаклик макруҳдир, аммо саҳв сабабидан ва ҳам суннат ва нафл 
намозларида макруҳ эмасдир. 
41. Ҳар ракатда "Фотиҳа" билан зам сура орасида "бисмиллоҳ…" демаклик макруҳдир, аммо 
"Фотиҳа"дан аввал айтмоқ ҳар ракатда суннатдир. 
42. Узрсиз ёш болани кўтариб олиб намоз ўқишлик макруҳдир, аммо сувга йиқилишдан, ўтга 
тушишдан ва шунга ўхшашлардан эҳтиёт учун кўтармаклик макруҳ эмасдир.

Download 186,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish