Намозда 21 та вожиб бор
7 таси ом (умумий), яъни ҳамма намозлар (фарз, вожиб, суннат, нафл)
ва ҳамма (имом, ёлғиз ўқувчи, муқтадий, эркак, аёл)га тегишли
1. Такбири тахримада намозга айнан "Аллоҳу акбар" лафзи билан кирмоқ.
2. Қаъдаи аввал. Иккидан ортиқ ракатли намозларда иккинчи ракатдан сўнг "Ташаҳҳуд"ни
ўқиш миқдорича ўтирмоқ.
3. Ҳар қаъдада "Ташаҳҳуд" ("Аттахиййату...") ўқимоқ.
4. Таъдили аркон ёки тумония, яъни рукуъ ва саждада бир тасбеҳ ("Субҳаналлоҳ" дейишга
кетадиган вақт) миқдорича ором олмоқ.
5. Намознинг фарзларини кечиктирмай ўз ўрнида адо қилмоқ.
6. Намознинг вожибларини кечиктирмай ўз ўрнида адо қилмоқ.
7. Намоздан айнан "Ассаламу ъалайкум ва рохматуллох" лафзи билан ўнг тамонга салом бериб
чиқмоқ.
14 таси хос, яъни баъзи намозлар (фарз, вожиб, суннат, нафл)
ёки баъзи кишилар (имом, ёлғиз ўқувчи, муқтадий, эркак, аёл)га тегишли
1. Фарз намозларининг аввалги икки ракатига қироат тайин қилмоқ.
2. Шу дастлабки икки ракатда "Фотиҳа" сурасини ўқимоқ.
3. Фарздан бошқа намозларнинг ҳар ракатида "Фотиҳа" сурасини ўқимоқ.
4. "Фотиҳа" сурасидан сўнг зам (қўшимча) сура ўқимоқ. Зам сурага Қуръондан ақалли бир узун
(мисоли "Оят-ул-Курсий" ) ёки уч қисқа оят (мисоли "Сураи Кавсар") ўқиса бўлади.
5. "Фотиҳа" сурасини зам сурадан аввал ўқимоқ.
6. Витр-вожиб намозининг учинчи ракатида қироатдан сўнг "Дуои қунут" ни ўқимоқ.
7. Имомнинг жахрий намозлар (бомдод, шом, хуфтон, жумъа ва тарових)ни жахрия (ёнидаги
шериги эшитадиган даражада овозини чиқариб ўқиш) ўқимоқлиги. Ёлғиз ўқувчи бомдод, шом
ва хуфтон намозларини хоҳласа жахрия, хоҳласа хуфия ўқиши мумкин.
8. Имомнинг хуфия намозлар (пешин, аср, витр ва жаноза)ни хуфия ўқимоқлиги. Ёлғиз ўқувчи
бу намозларни, суннат ва нафл намозларни ҳам хуфия ўқийди.
9. Муқтадийнинг имом қироат қилаётганда сукут сақламоғи.
10. Муқтадийнинг имомни қайси ҳолатда топса, ўша ҳолда дархол ният қилиб, намозга
киришиб, имомга эргашишлиги.
11. Намозда сажда ояти ўқилса, дархол тиловат саждасини қилмоқ. Агар сажда ояти ўқилгандан
кейин дархол рукуъ қилинса, шу рукуъ тиловат саждаси ўрнига ўтади.
12. Икки Ийд намозларида айтиладиган такбири зоидалар, яъни қўшимча такбирларни
(биринчи ракатда "Сано"дан сўнг 3 марта ва иккинчи ракатда қироатдан сўнг рукуъга кетишдан
олдин 3 марта "Аллоҳу акбар" деб) айтмоқ.
13. Икки Ийд намозларида иккинчи ракатда такбири зоидаларни айтгандан сўнг рукуъга бориш
учун айтиладиган такбирни айтмоқ.
14. Саждаи саҳв. Агар бирор фарз амали бир тасбеҳ айтишлик миқдорича кечиктирилса, такрор
қилинса ёки бемахал қироат қилинса ("Дуои қунут" ўрнига "Ташаҳҳуд"ни ўқишлик каби),
вожиблар кечиктирилса, такрорланса, ўзгартирилса, оммавий вожибларнинг тумониядан
ташқари ҳаммаси ва хос вожибларнинг аввалги саккизтасидан бирортаси тарк қилинса, саждаи
саҳв қилишлик вожиб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |