3. Қибладан юзини ўгирган ҳолда ўнг ва чап томонга қарамоқ.
4. Осмонга қарамоқ.
5. Номашруъ (буюрилмаган) жойларда қўл кутармоқ (рафладайн).
6. Ишораи саббоба. "Ташаҳҳуд"нинг шаҳодат калимаси ўқилаётган пайтда қўлнинг кўрсаткич
бармоғи билан ишора қилмоқ.
7. Рукуъ ва саждада қўл ва оёқ бармоқларини кўтармоқ.
8. Икки товони устига ўтирмоқ.
9. Аъзолари ва кийимини учдан кам ўйнамоқ.
10. Такбир, сано, тасбеҳ ва ташаҳҳудни суннатидан зиёда калималар қўшиб ўқимоқ.
11. "Қунут" дуосини витр-вожиб намозидан ўзга жойларда ўқимоқ.
12. Фарз намозларида беузр қўлга ёки бирор нарсага таянмоқ.
13. Қасддан намознинг бирор бир вожиб амалини тарк қилмоқ. Бунда ҳосил бўлган гуноҳни
саждаи саҳв ҳам кутармайди.
14. Фақат бир томонгагина салом бериб намозни тугатмоқ.
Намознинг муфсидлари,
яъни бузувчи ва вайрон қилувчи амаллари 20 та
1. Намоз ичида мутлақо хоҳ саҳван, хоҳ қасддан, хоҳ кўп ва хоҳ оз сўзламаклик. Масалан, "ах",
"ух", "эх", "уф" деганга ўхшаш. Агарчи бир ҳарфдан иборат маъно англатадиган бўлса ҳам
(масалан, "А?", "У."). У сўз хоҳ ҳақикий ва хоҳ ҳукмий бўлса ҳам. Яъни сувратан ё оят, ё
тасбеҳ, ё таҳлил ва ё зикр бўлса, аммо бу сўздин каломунносни, яъни инсонларга қарата
гапириш ва сўзлашни қасд этса намози бузилади. Масалан, Яҳё исмли кишини олдида китоб
бўлса, намозда "Йа Йахйа ҳазал китабу..." деса қасдида китобни олдирмак бўлса намози фосид
бўлур. Ё хабари мавтни эшитса ва "Иннал лиллаҳи ва инна илайхи рожиъун" деса ва ё ҳолати
таъажжубда "Субҳаналлоҳ" деса ё "Ла илаҳа иллаллоҳ" деса ва ё хабари нохушни эшитиб "Ла
хавла ва ла қуввата илла биллаҳ..." деса ва мунга ўхшашларда намоз фосид бўлади.
2. Қасддан бировга ишора билан ё сўз билан салом бермаклик.
Агарчи берган саломи намоз
учун бўлса ҳам. Агар саҳван салом берса ва намози тамом охирига етган бўлса фосид бўлмас.
Ё бировга саҳван салом берса намози фосид бўлмас.
3. Саломга хоҳ қасддан, хоҳ саҳван жавоб бермаклик.
4. Атса урган кишига "Йарҳамукаллоҳ" деб жавоб бермаклик.
5. Бировнинг сўзига, сўровига, чақириғига ва каломига жавоб бермаклик.
6. Қуръонга қараб қироат қилмоқ.
7. Миқдори дирҳами шаръий, яъни оғирлиги тахминан 3-4 грамм бўлган кумуш тангадан зиёда
бўлган нажосат ерга сажда қилмоқ.
8. Намоз ичида одамларни қўлидан келадиган ёки одамлардан топиладиган нарсани Аллоҳ
Таъалодан сўрашлик.
9. Намозда нўхатдек ёки ундан зиёда тишлари орасидаги бирор овқат қолдиқларини ютмоқ,
емаклик ва ичмаклик.
10. Намозда нафси эшитгудек овоз билан кулмаклик намозни бузади. Агар шериги эшитадиган
даражада кулса, таҳорати ҳам синади.
11. Намознинг фарз бўлган амаллари (такбири тахрима, қиём, қироат, рукуъ, икки сажда ва
қаъдаи охир) дан бирини тарк этмаклик.
12. Қасддан ва саҳван таҳоратни синдирмак. Аммо ўз-ўзидан синса намози фосид бўлмас.
Таҳорат қилиб, яна ўқиса намози дуруст бўлур.
13. Амали касир. 1. Амали касир - бир ишни қилишда икки қўлга муҳтож бўлса, яъни ҳар
нимаики икки қўл билан қилинадиган бўлса, шу ишни намоз ичида агарчи бир қўли
билан
қилса. Масалан, қўйлак кийиш, отга миниш ва боғич боғлашга ўхшаш. 2. Амали касир -
ташқаридан қараган кишига қилинган иш кўб кўринса. Масалан, чўнтагидан рўмолчасини
олиб бурнини артиб яна чўнтагига солса. 3. Амали касир - ташқаридан қараган киши гумон
қилсаки бу киши намозда эмас (яъни, намоз ўқимаяпти) деб. Уч
кайфиятда тушунтирилган
амали касирнинг ҳар қайсиси билан намози бузилади. Агар намоздан ташқари бир киши намоз
ўқиб турган кишига айтсаки: "Илгарироқ туринг!"- деб. Шунда намоздаги киши олдинги
сафнинг бўш ерига ўтса ёки сал ёнига
сурилиб жой берса, унинг намози бузилади. Бундай
шароитда маъқули шулки, намозда турган киши озроқ таваққуф (тўхташ, кутиш) қилгай
сўнгра ихтиёрий равишда тортилгай. Ёки бир киши қаъдадан қиёмга туришда бировнинг
этагини босиб олса, этаги босилган киши қиёмга боришда этагини тортса ва бу босган киши
этагини чиқариб олсин деб оёғини кўтарса - жой берса намози бузилади. Бунда этаги босилган
киши этагини жуда тезлик билан, керак бўлса, катта куч билан тортиб олсинки, босган киши
жой беришга улгурмасин. Ва босиб турган киши ҳам жой бермаган ҳолда
этакни катта куч
билан босиб турмасин, енгил боссин токи осон тортилиб чиқсин.
14. Намоз ўқувчи намоздан ташқаридаги кишига
таълим бўлсин деб қасддан "Фотиҳа”ни
тиловат қилса намози бузилади. Аммо қасди қироат бўлса бузилмас.
15. Намозда қасддан бирон бир ёзув ёки мактубга ўқиш ёки тушиниш мақсадида қараса намози
бузилади. Шу каби соатга қараса ва қасди вақтни билиш бўлса ҳам намози бузилади. Аммо бу
ниятда қарамаса фосид бўлмас.
16. Намозда баданини бир рукнда уч мартаба қашиса ва бунда ҳар мартаба қўлини кўтарса
намози фосид бўлади. Аммо қўл кутармай ҳар қанча қашиса ҳам фосид бўлмас.
17. Тўрт оёқлик ҳайвон (от, эшак, хачир, туя каби) устида намоз ўқугучи шу ҳайвонни ё қўл, ё
қамчи билан ҳайдаса ҳам намози фосид бўлади. Яна икки оёқ билан ёки бир оёқ билан доим
ҳайдаб турса ҳам фосид бўлади.
18. Бир аёл намоздалигида эри келиб хоҳ шаҳват билан ва хоҳ бешаҳват ўпса аёлни намози
фосид бўлади. Яна шаҳват билан масос этса ҳам ё намозда илкни чинаса ҳам фосид бўлади.
19. Саф орасига бир аёл кирса ва унинг имоматини имом ният қилса,
бунда уч кишининг
намози фосид бўлади: иккитаси аёлни икки ёнидагиларнинг ва бири орқасидагининг.
Башартики имом тахримасига аёл тахримасини бир қилган ва у намоз иккиси орасида
муштарак бўлса, намозни адо қилишда ҳам шу каби бўлса, аёлни намози дурустдир. Ва агар
имом аёлга имоматликни ният қилмаса, аёлни намози фосид бўлади, ўзгаларни намози дуруст
бўлади. Ва бу имом бирла аёл орасида ҳам ҳукм шу кабидир.
20. Сафда муктадий имомдан илгари турса, яъни оёғининг тўпиғи имомнинг тўпиғидин олдинга
ўтиб кетса ҳам намози фосид бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: