Международный научно-образовательный электронный журнал


FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO‘YXATI



Download 13,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/344
Sana20.03.2022
Hajmi13,57 Mb.
#503221
TuriСборник
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   344
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Февраль 2022. Том 6

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR RO‘YXATI: 
1. Gomelskiy A. YA. Metod sopryajennыx vozdeystviy // Sportivnыe igrы. –1982. № 
3.
2. Jeleznyak YU. D. Primernaya programma sportivnoy podgotovki dlya 
spetsializirovannыx detsko-yunosheskix shkol olimpiyskogo rezerva (etapы 
sportivnogo sovershenstvovaniya), shkol vыsshego sportivnogo masterstva // 
Jeleznyak YU. D., CHachin A. V. – M., 2008.
3. Zaysev A. A. Osnovnыe komponentы sportivnoy trenirovki : metod. rek. po 
spetskursu «Teoriya sporta vыsshix dostijeniy» dlya stud. fakulteta fiz. vospitaniya. – 
Kaliningrad : Izd-vo Kaliningradskogo un-ta, 2007.
4. 
Kolos V. M. Basketbol: teoriya, praktika. - M.: Polыmya, 1988.


698 
ФИО авторов:
 
Абу Али ибн Сино номидаги 
жамоат саломатлиги техникуми 
ўқитувчилари: 
Тўраева Саодат Тухтаевна,
Хайдарова Гузал Азамовна, 
Абдуллаева Шохсанам Насруллаевна 
Название публикации:
«ОИЛА ҚУРГАН ТАЛАБА ҚИЗЛАР РЕПРОДУКТИВ 
САЛОМАТЛИГИ МУАММОЛАРИ» 
Анатация: 
Тахсил олувчи талабаларнинг репродуктив саломатлик 
ҳақидаги билимларини аниқлаш, тахлил этиш ва яхшилаш чораларини ишлаб 
чиқишдан иборат. 
Калит сўзлар:
соғлиқ, репродуктив саломатлик, талабалар, соғлом турмуш 
тарзи, талаба-қизлар.
 
MАRRIЕД STUДЕNT ГIRLS 'RЕPROДUCTIVЕ ҲЕАLTҲ PROБLЕMS 
 
Аnnotаtion
:
It consists oф iдеntiфyinг, аnаlyzinг, аnд деvеlopinг mеаsurеs to 
improvе stuдеnts ’knowlедге oф rеproдuctivе ҳеаltҳ. 
Kеyworдs:
ҳеаltҳ, rеproдuctivе ҳеаltҳ, stuдеnts, ҳеаltҳy liфеstylе, stuдеnt гirls
.
ХХI аср бошларида талаба ёшларнинг репродуктив саломатлиги ва 
унинг ижтимоий оқибатлари долзарб муаммолардан бири эди. Жамият 
тузилишида талаба ёшлари ўзига хос яшаш шароитлари билан ажралиб 
турадиган махсус ижтимоий гуруҳни ифодалайди. Талабаларнинг саломатлик 
ҳолатини чуқур ўрганиш зарурати улар орасида хавфли омилларнинг кенг 
тарқалиши, кичик курсларда ўқиш шароитларига психофизиологик 
мослашишда қийинчиликлар, маълумотларнинг кўпайиши ва касбий 
билимларни ўзлаштиришда фаолликни сақлаш зарурати билан боғлиқ.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳозирда олий таълим муассасалари 
талабақизларининг аксарияти ўқишнинг дастлабки босқичидаёқ турмушга 
чиқишни бошлайдилар. Талаба-ёшлар саломатлик ҳолати, уни шакллантирувчи 
асоси бўлган давлатнинг репродуктив салоҳиятининг катта қисмини ташкил 
этишини тушуниш муҳимдир. Ноқулай шароитлар (руҳий зўриқиш, сурункали 
стрессда яшаш, зарарли одатларнинг кўпайиши, нотўғри овқатланиш, дам 
олишдаги қийинчиликлар, тиббий ёрдам ва бошқалар) янги туғилган 
чақалоқларнинг барчасини соғлом яшаб кетишига салбий таъсир қилади. 
Шунингдек, демографик сиёсатни ишлаб чиқишда янги йўналиш бўлган 


699 
репродуктив саломатликни ҳимоя қилиш зарурати шу ўринда ўзини намоён 
қилади. 
Аҳолининг репродуктив саломатлиги ҳолати мамлакатнинг ижтимоий-
демографик ривожланишининг энг муҳим таркибий қисми бўлиб, бу умуман 
жамиятнинг ривожланиш даражасини белгилайди. Бундан ташқари, 
репродуктив саломатликни сақлаш Ўзбекистонда қонун чиқарувчи ва ижро 
этувчи ҳокимият органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг 
фаолиятидаги янги йўналиш ҳисобланади. Ўзбекистон фуқароларнинг 
репродуктив саломатлигини яхшилаш учун илмий тадқиқотларни давлат 
томонидан қўллаб қувватлаш, замонавий услублар ва технологияларни жорий 
этиш, репродуктив саломатликни сақлаш соҳасида фуқароларнинг тиббий 
билимларини ва тиббий маданиятини юксалтириш, фуқароларнинг репродуктив 
саломатлигини сақлаш соҳасида кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва 
уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, фуқаролар ўз репродуктив 
ҳуқуқларини амалга ошириши учун уларга тиббий-ижтимоий, шунингдек 
психологик ёрдам кўрсатиш каби асосий йўналишлар Ўзбекистон 
Республикасининг “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш 
тўғрисида” ги Қонунида (2019 йил 12 март, ЎРҚ-528- сон)
51
белгилаб қўйилган. 
35 млн. дан ошган Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг таркибида ёшларнинг 
33,6% улуши бор, шунинг учун кўплаб демографик муаммолар ёшларнинг 
туғилишига муносабати, контрацепция усуллари ва уларнинг репродуктив 
саломатлиги билан белгиланади. Вояга етиш даври аввалгидан анча юқори, 
жинсий соҳадаги фаоллик ёшларнинг жинсий, репродуктив ва оилавий хатти-
ҳаракатларидаги тенденциялар "соғлом турмуш тарзи" мезонларига қандай 
жавоб беради, ушбу мезонлар аслида қандай акс эттирилган деган савол 
туғилади.
2021-йил 4 ой давомида 12 806 та оилавий ажрашиш кузатилган. Бу оʻтган 
даврга нисбатан 4897 та коʻп. 
Ҳозирги кунгача 30 ёшгача бўлганлар орасида оилавий ажрашиш 3674 
тани ташкил этади. Бу ёшлар билан алоҳида ишлашни талаб этади. 
Оʻрганишларга коʻра оилавий ажримларга асосан эр-хотин оʻртасидаги 
келишмовчилик сабаблари – 48,4% ни; 
учинчи шахс, қайнона-қайнота ёки қариндошлар аралашуви сабаб содир 
боʻлган ажримлар – 17,4% 
ёшларнинг оила қуришга тайёрмаслиги туфайли – 11 фоиздан ошиқроқ; 
51
ўзбекистон республикасининг қонуни
“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида” ги 
Қонунида (2019 йил 12 март, ЎРҚ-528- сон)


700 
моддий етишмовчилик, турмуш оʻртогʻининг ишсизлиги ва бошқа 
иқтисодий қийинчиликлар туфайли – 6,3% 
бепуштлик – 5,3% 
томонлардан биринг ичкилик, гиёҳванд модда ёки бошқа зарарли 
одатларги берилиши сабаб – 5,5% 
ички ва ташқи мигратсия сабаб ажралишлар – 3,5% ни ташкил этади. 
Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида репродуктив маданиятнинг 
етишмаслигини кўрсатишимиз мумкин. Соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд бу 
тизим, тиббиёт ходимларининг аборт қилиш процедураларига муносабати ва 
аёлларни реабилитация қилиш ушбу гуруҳга хизмат кўрсатиш сифати 
стандартларга жавоб бермайди. Бунга абортдан кейин аёлларга бериладиган 
маслаҳатнинг етарли эмаслигини (17,8%), контрацептив усуллар бўйича 
тавсиялар олган аёлларнинг камлиги (1,2%) ни айтиш мумкин. 
Оилани режалаштириш бўйича сифатли тавсиялар, юқори тиббий хизмат, 
исталмаган ҳомиладорлик ва аборт қилиш эҳтимолини камайтиради. Бу ёш 
аёлларнинг репродуктив саломатлигини сақлашга имкон беради.
2020-2021 ўқув йил давомида Абу Али ибн Сино номидаги жамоат 
саломатлиги техникуми "Ҳамширалик иши", “Акушерлик иши” ва 
"Лабаротория" йўналишлари талабаларининг репродуктив саломатлигига 
муносабати ўрганиб чиқилди. Тадқиқот мақсади уларнинг репродуктив 
саломатлик ҳақидаги билимларини аниқлаш. Тадқиқотда талабалар ўқиш 
соҳаларига мувофиқ икки гуруҳга бўлинди: биринчи гуруҳ тибиий фанлар 
бўйича таҳсил оладиган талабалар ("Ҳамширалик иши"), иккинчи гуруҳ бўйича 
таҳсил олаётган талабалар (“Акушерлик иши йўналиши)дан иборат эди. Анкета 
натижалари талабаларнинг умуман соғлиғига ижобий муносабати тўғрисида 
хулоса қилишимизга имкон берди.
Шундай қилиб, "Репродуктив саломатлик ҳақида биласизми?" деган 
саволга респондентларнинг 90 фоизи "йўқ" ва "ўртача" жавобларини беришди. 
Иккинчи йўналиши респондентларнинг аксарияти (86%) "ўртача" ёки "йўқ" деб, 
тибиий фанлар йўналиши талабалари ҳам худди шундай муносабатда бўлишди, 
аммо уларнинг сони бироз юқори (91%).
“Сиз мутахассис шифокорларга неча марта ташриф буюрасиз?” деган 
саволга жавоблар қуйидагича: биринчи гуруҳ вакилларининг 47% ҳеч 
бўлмаганда тиббий муассасаларга ташриф буюришади. Иккинчи гуруҳдан 
бундайлар атиги 28%. Бундан ташқари, иккинчи гуруҳдаги респондентларнинг 
аксарияти (71%) "керак бўлганда" вариантини танладилар. Шундай қилиб, 
тибиий фанлар йўналиши талабалари ўзларининг соғлиғи ҳақида кўпроқ 
қайғурадилар ва иккинчи йўналиши талабаларига қараганда докторлар 
томонидан кўпроқ кузатилади.


701 
Тибиий фанлар йўналиши талабаларнинг “Сиз яқинда қайси 
шифокорларга ташриф буюрдингиз?” деган саволига: 50% “гинеколог”, 14% -
“гастроенеролог”, 11% - “эндокринолог”, 6% -“кардиолог” ва яна 50% жавоблар 
“бошқа” деб жавоб беришди. Ушбу натижалар шуни кўрсатадики, биринчи гуруҳ 
вакиллари жинсий саломатликни ҳимоя қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган 
шифокорларга ташриф буюришади. Худди шу саволга жавоб берган иккинчи 
гуруҳ вакиллари қуйидаги жавобларни беришди: 26% - "гинеколог", 20% - 
"кардиолог", 14% - "аллергист", 11% - "гастроентеролог", 9% - "эндокринолог", 
3% - "уролог" ва 51% "бошқа" жавобни афзал кўришган. Ушбу кўрсаткичлар 
иккинчи гуруҳнинг вакиллари биринчи гуруҳга қараганда жинсий 
саломатлигини назорат қилиш эҳтимоли камроқ эканлигидан далолат беради.
Респондентларга “Сиз саломатликнинг қайси турларини биласиз?” деган 
савол берилди. Биринчи гуруҳдаги жавоблар қуйидагича еди: 100% "жисмоний", 
97% - "ақлий", 81% - "репродуктив", 70% - "ижтимоий". Иккинчи гуруҳда 
қуйидаги натижаларга эришилди: 100% - "ақлий", 97% - "жисмоний", 51% - 
"репродуктив", 29% - "ижтимоий". Шундай қилиб, деярли барча 
респондентларнинг жисмоний ва руҳий саломатлик ҳақида билишлари аниқ ва 
респондентларнинг атиги 47% ва 28% "репродуктив" ва "ижтимоий" саломатлик 
жавобларини танлаганлар, бу кўплаб талабаларнинг ушбу турлардаги 
саломатликдан хабардор эмаслигидан далолат беради. Иккала гуруҳ 
талабаларининг кўплари "Сизнингча, репродуктив саломатлик ...?" деган саволга 
нотўғри жавоб беришди. ("... наслни кўпайтириш қобилияти" биринчи ва 
иккинчи гуруҳларда мос равишда 75% ва 86%) ва сўралган табиий фанлар 
йўналиши талабаларининг 8% ва педагогик фанлар йўналиши талабаларнинг 
14% нотўғри жавобни танладилар.. 
Шунингдек: 
"Сизнинг 
гуруҳингиз 
репродуктив 
саломатлик 
(ҳомиладорлик, жинсий алоқада бўлиш, жинсий йўл билан юқадиган 
инфекциялар тўғрисида суҳбатлар қиладими?"), Биринчи гуруҳ талабалари 
“баъзида” (81%), “биз бу ҳақда мунтазам муҳокама қиламиз” (14%) ва фақат 6% 
“йўқ” жавобини танлаган. Иккинчи гуруҳда жавоблар қуйидагича тақсимланган: 
60% -“баъзан”, 34% -“йўқ” ва атиги 6% "биз бу ҳақда мунтазам 
муҳокамақиламиз" деган фикрни танладилар. Шундай қилиб, репродуктив 
саломатлик тўғрисида хабардорлик ва қизиқиш кўпроқ биринчи гуруҳда намоён 
бўлади. 
Тадқиқот натижаларига кўра, иккала гуруҳдаги талабаларнинг катта қисми 
(биринчи гуруҳда 56%, иккинчи гуруҳда 43%), бизнинг давримизда ёшларнинг 
репродуктив саломатлик тўғрисида хабардорлиги етарли эмас. Шундай қилиб, 
хулоса қилишимиз мумкинки талабаларнинг ўзлари репродуктив саломатлик 


702 
муаммолари тўғрисида кўпроқ ахборотга эга бўлишни хоҳлашларини тан 
олишади.
“Камқонлик репродуктив касалликми?” деган саволга жавобларда нотўғри 
маълумотлар мавжудлиги кўрсатилган. Шундай қилиб, биринчи гуруҳ 
ўқувчиларининг 14 фоизи "Ҳа" жавобини танлаган бўлса, иккинчи гуруҳда 
респондентларнинг 17 фоизи худди шундай вариантни танлаган. Табиий фанлар 
йўналиш талабаларнинг "Эрта турмуш қуришга қандай муносабатда бўласиз?" 
саволига берилган жавобларни таҳлил қилиб, жиддий тафовутларни ажратиб 
кўрсатиш мумкин: респондентларнинг 58% "мутлақо қарши", 19% - "ижобий", 
17% - "билмайман" ва 6% - "яхши". Педагогик фанларни ўрганаётган талабалар 
учун жавобларнинг улуши бир оз фарқ қилди: 37% - "ижобий", 34% - "мутлақо 
қарши", 23% - "билмайман" ва фақат 6% "яхши" ни танладилар. “Турмуш қуриш 
учун энг маъқул ёш қайси?” деган саволга жавоблар иккала гуруҳ ўқувчилари 
олдинги 
саволга 
очиқчасига 
жавоб 
беришган. 
Биринчи 
гуруҳ 
респондентларининг жавоблари қуйидаги кетма-кетликда жойлаштирилган: 
47% "19-21" ни, 44% "16-18" ни, 6% "бошқа" вариантни, 3% "13-15" ни 
танлашган. Иккинчи гуруҳда қуйидаги маълумотлар олинди: 57% - "16-18 ёш", 
26% - "19- 21", 14% "бошқа" вариантини танладилар ва фақат 3% "13 ёшдан 15 
ёшгача" жавоб беришди. Сўнгги икки саволга жавоблар тибиий фанлар 
йўналиши талабалари эрта жинсий алоқага қатъиян қарши эканлигини кўрсатди. 
Буни "19-21 ёш" ҳақидаги фикрлар орасида энг машҳур бўлган турмушга 
чиқишнинг энг мақбул ёши ҳақидаги қуйидаги саволга жавоблар тасдиқлади. 
Иккинчи гуруҳ талабалари ўзларининг қарашларига содиқликни намойиш 
этдилар, "эрта турмушга умуман қаршимас" жавобини танлаб, "16-18 ёш" ёшини 
турмуш ёши учун мақбул деб номладилар
Талабаларнинг алкоголга бўлган муносабати тўғрисида иккала гуруҳда 
ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатдики, аксарият ёшлар спиртли 
ичимликларни фақат таътилда истеъмол қиладилар (барча респондентларнинг 
69%) ва бу кўпинча шаробдир (барча респондентларнинг 56%). Шунингдек, 
талабаларнинг ижобий репродуктив йўналишини ҳам таъкидлаш керак: барча 
иштирокчилар "Сизнингча, аёл бола туғилишига тайёргарлик кўриши керакми?" 
деган саволга ижобий жавоб беришди. Кўпчилик талабалар (ҳар иккала гуруҳда 
94%) камида 1-2 йил ичида болалар туғилишига тайёргарлик кўриш керак деб 
ҳисоблашади ва фақат 6% бу керак эмас деб таъкидлашади Шунингдек, 
“Ўқишдан бўш вақтингизда нима билан шуғулланасиз?” деган саволга 
жавобларни ўрганиш натижасида қизиқарли натижаларга эришилди. Тахминан 
бир хил миқдордаги иккала гуруҳ вакиллари (54 фоизи) спортнинг ҳар хил 
турлари билан шуғулланишган.


703 
Талаба ёшларнинг репродуктив саломатлиги ва унинг ижтимоий 
оқибатларини ўрганиш қуйидаги хулосаларга олиб келди. Инсоннинг 
репродуктив саломатлиги нафақат жисмоний ҳолатни, балки ҳаётнинг молиявий 
аҳволи, оила ва никоҳ институтига муносабат, бола туғилиши, жинсий 
саломатлик ва умуман соғлиқ, никоҳни расмий рўйхатдан ўтказиш имконияти ва 
тайёргарлиги ва оилани режалаштиришнинг барча жиҳатларидан хабардорликни 
ўз ичига олади. Талабалар Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг психологик ва 
ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган махсус ижтимоий-демографик гуруҳидир.. 
Тадқиқот натижаларига кўра шуни айтиш мумкинки, аксарият талабалар 
репродуктив 
саломатлиги 
тўғрисида 
(10%) 
кам 
маълумотга 
эга. 
Респондентларнинг 94% жинсий касалликлар фақат "машҳур" инфекцияларни 
билишади, қолган касалликлар ҳақида 50% талаба билади. Иккала гуруҳ ҳам 
ўзларининг соғлиғиниижобий баҳолаган бўлишларига қарамай (биринчи гуруҳ 
91%, иккинчи гуруҳ 86%), бошқа саволларга жавоблар табиий фанлар йўналиши 
талабаларнинг соғлиғи учун эътиборли эканлигини кўрсатади. Шундай қилиб, 
табиий фанлар йўналиши талабаларнинг 69 фоизи шифокорлардан ёрдам сўраб 
фақат зарурат бўлганда мурожаат қилишади, бошқа гуруҳларнинг 47 фоизи буни 
йилига камида бир марта, 19 фоизи эса ҳар олти ойда бир марта қилишади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, табиий фанлар йўналиши талабалари 
кўпинча жинсий саломатликни ҳимоя қилиш бўйича шифокорларга мурожаат 
қилишади (биринчи гуруҳнинг 50% ва иккинчи гуруҳнинг атиги 25%).
Бундан ташқари, биринчи гуруҳ вакиллари орасида гендер масалалари 
кўпроқ эътиборга олинади (биринчи гуруҳ 6%, иккинчи гуруҳ 33% бу мавзу 
умуман кўтарилмайди деб жавоб беришди) ва кўп ота-оналар репродуктив 
саломатлик соҳасида болалар билан суҳбатлар ўтказадилар (биринчи гуруҳда 
56% ва 31%). 
Адабиётлар 
1. Ўзбекистон республикасининг қонуни “Фуқароларнинг репродуктив 
саломатлигини сақлаш тўғрисида” ги Қонунида (2019 йил 12 март, ЎРҚ-528- 
сон) 
2. Арзиқулов Р.У. Соғлом турмуш тарзи
3. Юнуызв Т. Т., Юнусова Ю. М., Кудратов Р. К. Алпомиш ва Барчиной махсус 
саломатлик гарови // Узбекистан ахолиси саломатлиги ва жисмоний тайёргарлик 
даражасини аник,лашда махсус тестлари буйича услубий қўлланма. - Тошкент, 
2004 - Б. 46. 


704 

Download 13,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish