Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
176
тизимида кўп миқдорда учрайди, ҳамда ўсимлик турига боғлиқ равишда
илдизларда колониялар ҳосил қилади. Микроорганизмлар ризосферада
популяциялар ҳосил қилиши ва бунинг асосий сабаби уларнинг ўсимлик
илдизларидан чиққан эксудатлар томон ҳаракатланиши билан изоҳланади.
Мана шу ўзаро алоқадорлик туфайли диазотроф бактериялар ўсимликларни
биологик азот, турли физиологик фаол моддалар билан таъминлаб, уларнинг
ўсиши, ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Мазкур
тадқиқотларда
Ўзбекистоннинг
шўрланган
тупроқли
худудларидан, жумладан Сирдарё ва Андижон вилоятлари тупроқларида
ўсаётган буғдой ризосферасидан
Azotobacter, Azospirillium
ва
Cyanophyta
авлодларига
мансуб
бўлган
бактериялар
ажратилди.
Диазотроф
бактерияларни ажратиб олиш ва идентификациялаш учун ризосфера ҳамда
илдиз қисмларидан иборат 10 г намуналар 90 мл
турли таркибада азот
тутмаган суюқ озуқа муҳитида аралаштирилди ва йиғма культуралар олинди.
Сўнгра йиғма культуралардан бактерияларнинг хусусиятларини олдиндан
билган ҳолда улар азотсиз турли қаттиқ озуқа муҳитига экилди.
Azospirillium
авлодига хос бўлган бактерияларни ажратиб олиш учун Доберейнер озуқа
муҳити,
Azotobacter
авлодига мансуб бўлган бактериялар Эшби ва
циабактерияларни ажратиш учун ўзида азот тутмаган BG-11 озуқа муҳити
қўлланилди.
Эшби озуқа муҳитида бир- биридан морфологик жиҳатдан фарқ қилувчи
икки турдаги колониялар ажратиб олинди.
Колонияларнинг морфологик-
физиологик, биокимёвий (ҳужайра шакли, капсула шиллиғини хосил
қилиши, Грамм реакцияси бўйича бўялиши, каталаза кўрсаткичи)
хусусиятлари уларни
Azotobacter
авлодига мансуб эканлигини кўрсатди.
Azospirillum
штаммларининг эса шўрланишга чидамлигини аниқлаш
учун бактериялар таркибида 200 мМ NaCl сақлаган Доберейнер озуқа
муҳитида 27
0
С ҳароратда 5 кун давомида ўстирилиб, озуқа муҳитлари
юзасида пленкага хос наматни хосил килиши ва ўзига хос фаол харакати,
азотсиз ва шўрланиш шароитларида ўса олиши кузатилди. Тадқиқотлар
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
177
натижасида 200 мМ шўрланишга
чидамли
Azospirillum
авлодига хос бўлган
18 та штаммлар ажратилди. Бундан ташқари шўрланган тупроқларда
ўсаётган буғдой ризосферасидан цианобактерияларнинг 15 та штаммлари
ажратилди. Шундай қилиб буғдой ризосферасидан
диазотрофларга мансуб
бўлган 43 та штаммлар ажратиб олинди.
Ушбу тажрибалардан хулоса қилиш мумкинки, буғдой ризосферасидан
ажратиб олинган диазотроф бактериялар ёрдамида ўсимлик-микроб
ассоциацияси ўзига хос табиий экологик
адаптациясининг вужудга келиши,
шўрланган суғориладиган ер майдонларини унумдорлигини, ҳамда
ўсимликларнинг хосилдорлигини оширишда қўлланилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: