Генетика, геномика ва биотехнологиянинг замонавий муаммолари



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/123
Sana12.03.2022
Hajmi2,5 Mb.
#491646
TuriСборник
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   123
Bog'liq
konfer 2016 cgb

 
 
БЕЗГАК УЧУН ДАВО ВА НОЁБ АРТЕМИЗИНИН 
МОДДАСИНИНГ ТИББИЁТДАГИ АҲАМИЯТИ 
Рахманов Б.К., Буриев З.Т., Шапўлатов У.М., Убайдуллаева Х.А.,
Шерматов Ш.Э., Абдурахмонов И.Ю. 
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази 
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум, Университет кўча, 2-уй 
bakhtiyor.rakhmanov@gmail.com 
Дунёда безгак ҳам худди сил ва ОИТС сингари ўлимга олиб келувчи 
ҳавфли касаллик ҳисобланади. Ҳалқаро “Безгакни тугаллаш” (Roll back 
malaria) дастури бўйича интилиш ва изланишларга қарамай “Бутун дунё 
безгак касаллиги бўйича ҳисобот - 2008”га кўра безгак касаллиги ҳозиргача 
109 давлатда тахминан 3 миллиард одамга ўз таъсирини ўтказиб келмоқда, 
шундан 45 таси Бутун Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (WHO) 
назоратидаги регионларга тўғри келади. Ҳар йили бу касаллик янги 350-500 
миллион инфекцион касалликларни келтириб чиқаради ва у 1-3 миллион 
одамни ҳаётдан олиб кетади, буларнинг аксариятини ёш болалар (<5 ёш) ва 
ҳомиладор аёллар ташкил этади. Ушбу касаллик кузатилаётган 
давлатларнинг иқтисодий ривожланиш потенциалига салбий таъсир этиши.


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
178 
Бир йиллик шувоқ
(Artemisia
annua) 
ўсимлигининг машҳур иккиламчи 
метаболити, яъни артемизинин безгакка қарши энг самарали восита 
ҳисобланади, бундан ташқари у инсонда учрайдиган турли хил 
касалликларни даволашда қўлланилувчи юқори потенциалга эга модда 
ҳисобланади, унинг иммун тизимини кучайтирувчи, шистосомоз ва одам 
цитомегаловируси, гепатит B, С вируси, ВИЧ ва янада эътиборлиси 
саратоннинг турли формаларида мувафаққиятли фаоллиги аниқланган. Аммо 
артемизинин моддаси 
A.
annua 
таркибида жуда кам миқдорда (0,1-1,4%) 
учрайди.
Бутун Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан тиббиёт соҳасида 
учраётган турли муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ҳам артемизинин 
моддасидан фойдаланган ҳолда даволаш амалиёти тавсия этилган. Бунинг 
оқибатида 
A. annua
ўсимлиги кўп давлатларда қимматли қишлоқ хўжалиги 
экинига айланди. 
Тиббиётда қўллаш учун ҳозирги кунда дунёда 232-262 тонна 
артемизинин моддаси ишлаб чиқарилади, унга бўлган талаб эса 289 тоннани 
ташкил этади. Безгак касаллигидан ташқари артемизинин моддасининг 
бошқа турли касалликларни даволашда қўлланила бошланиши ва бир йиллик 
шувоқ ўсимлигидан уни етарли миқдорда олиш имкони йўқлиги инобатга 
олинса, яқин келажакда артемизининга бўлган талаб сезиларли даражада 
ортиши кутилмоқда.
Шу сабабларга кўра, артемизинин моддаси устида тадқиқотлар олиб 
бориш, ҳамда юқори миқдорли ва сифатли маҳсулотга бўлган эҳтиёжларни 
қондириш давр талаби ва энг долзарб муаммолардан биридир. Бунинг учун 
дунё олимлари артемизинин моддасини биотехнология ва метаболомика 
мухандислиги усуллари орқали турли ўсимлик ва микроорганизмлар 
ёрдамида олишга шиддат билан киришиб кетишган. 
Геномика ва биоинформатика марказида ҳам артемизинин моддасини 
биотехнологик усуллар ёрдамида ишлаб чиқариш бўйича илмий изланишлар 
олиб борилмоқда ва ижобий натижалар кутилмоқда. Тадқиқотларимиздан 


Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г. 
179 
кўзланган мақсад, қимматли ва доривор артемизинин моддасини сифатли ва 
кўп миқдорда синтезловчи янги ғўза генотипларини иқтисодий самарали 
усуллар ёрдамида олиш, улар орқали ушбу модда синтезига алоқадор 
генларнинг вазифасини тўлароқ тушуниш, тиббиёт ва фармацевтика 
саноатини артемизинин моддаси билан таъминлаш, ҳамда буни экспортга 
йўналтиришдан иборатдир. 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1.
WHO, World Malaria Report, 2013. 
2.
Skarbinski J, Eliades MJ, Causer LM, Barber AM, Mali S, Nguyen-Dinh P et 
al. Malaria Surveillance --- United States, 2004. MMWR Surveill Summ. 
2006;55(SS04):23-37. 
3.
Oliveira-Ferreira J, Lacerda MV, Brasil P, Ladislau JL, Tauil PL, Daniel-
Ribeiro CT 2010. Malaria in Brazil: an overview. 
Malaria J 9
: 115. 
4.
A2S2 market intelligence, 2012. http://www.a2s2.org/market-data. 

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish