Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
192
ўрганиш,унинг ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда улардан саноат
миқёсида кенг кўламда самарали фойдаланишни тақазо қилади. Бу албатта
мамлакатимиз флорасини бойитиш,
биология,дендрология ва ўрмончилик
фанларини чуқур ўрганиш ва такомиллаштириш, шу билан биргаликда , бу
фанларни фармалогия ҳамда геномика фанлари ютуқларидан фойдаланган
ҳолда ривожлантиришни талаб қилади.
Бунинг замирида доривор
ўсимликлар турини кўпайтириш,бор турлардан самарали фойдаланиш энг
асосийси инсонларнинг репродуктив саломатлигини ошириш ётади. Бу
йўналишдаги ишлар инсонларни қадимдан қизиқтириб келган.
Дарҳақиқат ўсимликлар доривор восита сифатида қўлланилиши тарихи
инсоният тарихига тенг ва у билан чанбарчас боғлиқдир. Ўзбекистонда 4150
тур бўлиб 700 га яқини доривор ўсимликлар хисобланади. Она
заминимизнинг баланд тоғ ва адирларида тарқалган ерларда шифобахш
доривор ўсимликлар билан бир қаторда кўча ва боғларимизга кўрк
бериб
турган кўркам ва чиройли манзарали дарахтларимиз хам ўзининг шифобахш
хусусиятлари билан ахамиятга моликдир. Бу ўсимликларнинг ахамиятини
ўрганиш ва улардан дори саноатида кенг кўламда фойдаланиш бу соха учун
беқиёс ахамиятга эга бўлган дори захирасини яратади.
Биргина кўча ва хиёбонларимизни безаб турган Дуккакдошлар
(Fabaceae) оиласига мансуб хушманзара ўсимлик Япон сафорасидир (Saphora
japonika) ўзининг доривор хусуусияти билан ажралиб туради. Бу ўсимлик
Дуккакдошлар оиласининг капалакгуллилар кенжа оиласи, тухумак
туркумига мансуб бўлиб баландлиги 20 метргача етадиган дарахт. Ёш
навдалари тукли яшил-сарғиш рангли пўстлоқ билан қопланган. Барглари тоқ
патли
мураккаб,5-7 жуфт чўзиқ элеписсимон, чўзиқ тухимсимон ёки кенг
ништарсимон, ўткир учли барикчалардан ташкил топган бўлиб, қисқа банди
ёрдамида пояси билан шохларида кетма-кет ўрнашган.Сариқ рангли беш
бўлакли гуллари руваксимон тўпгулни ҳосил қилади. Меваси қисқа бандли
тўқ қўнғир-қора рангли дуккак июн-июл
ойларида гуллайди меваси
сентабрда пишади. Ватани Хитой ва Япония Ўрта осиёда кўплаб
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
193
экилади.Шарқий Осиё мамлакатларида қадимдан экилиб келинган бўлиб
қадимги Хитой табобатида махаллий ахоли томонидан кенг кўламда
қўлланилиб келинган.Хитой манбаларида келтирилишича, қадимги Хитойда
ўсимлик ғунчасидан бот, бўғма, тиф ва қизамиқ каби хавфли ва юқумли
касалликларни даволашда фойдаланилган. Бу ўсимлик Ўрта Осиё халқлари
томонидан экила бошлангач унинг дориворлик хусусияти ўз аксини топди.
Табобад илмини султони Абу Али Ибн Синонинг табобадга бағишлаб
ёзилган кўпгина асарларида йирингли яралар ва қон босими билан боғлиқ
бир қанча касалликларни даволашда сафораўсимлик гули ва мевасининг
қайнатмасидан самарали фойдаланилган.
Гул таркибига флавонноидлар (рутин, кверстетен, кенфирол, генестлин,
ва уларнинг гликозалари) ва витамин C кўп миқдорда учрайди ва гулларнинг
шифобахшлик хусусиятини янада оширади.Асосий флавоноид бўлган рутин
сафора гули ғунчасида 0,3-44% гача бўлади. Ундан яна қимматли махсулот ,
кверстетен олинади.
Бундан ташқари сафора меваси дамламаси ёрдамида йирингли ва трофик
яраларни ҳамда куйиш жароҳатларини
даволашда самарали усули
ҳисобланади. Рутин, кверстетен витамин П тасирига эга бўлиб, таблетка
холида шу витамин етишмовчилигида яъни авитаминоз ва гиповитаминоз
ҳасталигларини даволашда ишлатиш мумкин.Юқорида Япон сафораси
ўсимлигининг баъзи дориворли хусусиятларини санаб ўтдик.Ҳозирда
ўсимликнинг янги қимматли доривор хусусиятларини ўрганиш
устида
изланишлар олиб боряпмиз ва фармацевтика саноатида қўллаш усулларини
ишлаб чиқяпмиз.
Мамлакатимиз флорасида бу каби ўсимликлар жуда кўп бўлиб уларни
ўрганиш бугунги куннинг долзарб мавзуларидан биридир.Бинобарин,шундай
экан мамлакатимизда яратилган имкониятлардан тўлақонли фойдаланиб,
олдимизга юксак марраларни қўйган ҳолда тинимсиз ўқиб изланишимиз
лозим.Зеро презедентимиз айтганларидек “Келажак ёшлар қўлида”.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
194
Do'stlaringiz bilan baham: